1 нобель мукофоти атрофида мулоҳазалар



Download 79,36 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi79,36 Kb.
#122319
1   2   3   4   5
Bog'liq
НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР

“Норсиялик сабиний саҳҳор
Сенга содиқ қулдир доимо.
Тайин эди бўлмоғи қурбон,
Чирсилларди пойида ўтин,
Чулғаганда уни кўк тутун:
Ну худо, на инсон, на шайтон
Унга беролмасди нажот,
Сен айладинг ўлимдан озод.
Юз берганди Румода бу ҳол,
Чиқмас унинг ёдидан алҳол.
Омон қолган боши учун ул
Сенга мангу садоқатли қул.
Кирганингни эшитиб жангга –
Зафар тилаб сени қўллади.
Яна мадад бергали санга,
Ҳузурингга бизни йўллади.
Тоғлараро бор сирли қудрат,
Тоғлиларга аён эрур бу.
Бу қудратни атайди жоду”.
Тафаккуримни ҳамон ларзага солиб келаётган “Фауст” фожиасини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилган Эркин Воҳидов эътироф этганидек, “Мен “Фауст”ни жуда улкан қасрга ўхшатаман. Унинг умумқурилмасидан тортиб, ҳар бир нақшигача абадият учун мукаммал қилиб яратилган... Ўн беш минг мисрага яқин бу мўъжизани инсоният тарихининг мағзи дейиш мумкин”.
Барча нуктадон китобхонлар “Фауст” фожиасини қунт билан мутолаа қилиш бахтига мушарраф бўлсин...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Чин, Гётенинг тенгсиз тафаккур қудрати бунёдга келтирган умрбоқий “Фауст” асари инсоният тафаккур тараққиётига улкан таъсир кўрсатди...
Энди бевосита мавзуга қайтсак, нуктадон китобсевар, айрим фикр-мулоҳазаларинг академиямиз аъзоларини ғоят таажжубга солмоқда. Агар чуқурроқ аҳамият бериб қаралса, сен бир ёқлама фикрлаш тарзинг билан мукофотга сазовор бўлган неча-неча заковат соҳибларини ошкора инкор этяпсан. Наздингда, аксар лауреатлар нуфузли мукофотга лойиқ эмасди. Сен, умуман, бир ёқлама фикр-мулоҳазаларинг билан мукофотни шубҳа остига оляпсан. Совриндорлар ҳақида муносабат талқин этишда ҳаддан зиёд негатив ёндашувлар яққол кўзга ташланмоқда. Бу, элитар китобхон учун, яхши фазилат эмас.
КИТОБХОН: − Эҳтимол, сизларга шундай туюлаётгандир. Аксинча, камина аслида Нобель мукофоти билан тақдирланган адибларнинг ҳаёти ва ижодини ҳануз поёнсиз қизиқиш билан ўрганмоқдаман; уларнинг соҳир қаламидан йўғрилган улуғвор асарларни такрор-такрор мутолаа қилаяпман ва беқиёс маънавий озуқа олаяпман. Рабиндранат Тагор, Томас Манн, Жон Голсуорси, Иван Бунин, Ҳерман Ҳессе, Уильям Фолькнер, Эрнест Хемингуэй, Жан-Поль Сартр, Михаил Шолохов, Ясунари Кавабата, Элиас Канетти, Габриэль Маркес, Нажиб Маҳфуз, Тони Моррисон, Жан-Мари Гюстав Леклезио қаламига мансуб бадиий юксак ҳикоялар – таърифга сиғмас сеҳрли олам, битмас-туганмас тафаккур булоғи, маънавият хазинасидир. Мен ушбу адиблар ҳикояларини ҳар вақт самовий ҳиссиётлар оғушида мутолаа қиламан. “Нур ва соялар”, “Кўнгил қолишлик нима?”, “Эски этик”, “Баҳорда − Иудеяда”, “Соялар ўйини”, “Эмили учун атиргуллар”, “Фрэнсис Макомбернинг омонат бахти”, “Девор”, “Инсон тақдири”, “Ойнадаги акс”, “Марабу”, “Улуғ Онанинг жанозаси”, “Имконият”, “Нуридийдам”, “Эҳ, ўғри, ўғри, шу ҳам ҳаётми?!” каби нодир ҳикояларни зўр маънавий қониқиш билан мутолаа қиламан.
“Жаҳон адабиёти кутубхонаси”(Ҳ.Ҳессе), “Адабиёт ва ҳаёт”, “Адабиётда характер яратиш”(Ж.Голсуорси), “Ёш романнависга мактуб”(М.В.Льоса), “Озод инсон ибодати”(Б.Рассел), “Сизиф ҳақида асотир”(А.Камю), “Борхес – Аргентинанинг юраги!”(О.Пас) каби китобхон тафаккурини бойитадиган теран мазмунли адабий-бадиий мақолалар ҳамда чуқур фалсафий руҳ билан суғорилган баркамол эсселар мени мудом олам ва одам, азал ва абад моҳияти ҳақида мушоҳада қилишга чорлайди; борлиқ оламга, одамларга, она табиатга ўзгача нигоҳ билан қарай бошлайман.
“Адабиётда ёзувчи эмас, асар муҳим”(У.Фолькнер), “Асар туғилади, ёзувчи ўлади”, “Барча асарларимга тегишли жиҳат бу − ҳақиқатдир”(Г.Г.Маркес), “Мен учун адабиётсиз ҳаёт йўқ”(Н.Маҳфуз), “Одамзотга эркинлик кутубхонада кўпроқ вақтини ўтказиш учун берилади”(И.Бродский), “Бутун руҳиятингни қамраган асар − асардир”(Ш.Хини), “Ҳамма жойда классиклар ўқилаётир”(К.Оэ), “Ёзувчи учун ёзиш – ибодат!”(Т.Моррисон), “Ёзувчи – инсон руҳиятининг рассоми”(Д.Лессинг) каби мазмунан теран суҳбат-мақолаларни ҳам доимо завқ-шавқ туйғулари билан мутолаа қиламан.
“Ҳалокат”(Р.Тагор), “Бегона”, ”Вабо”(А.Камю), “Чол ва денгиз”(Э.Хемингуэй), “Родопис”(Н.Маҳфуз), “Чўл бўриси”(Ҳ.Ҳессе), “Илонлар чангалида”(Ф.Мориак), “Айиқ”(У.Фолькнер), “Эдварда”(К.Ҳамсун), “Лоттанинг Ваймардаги ҳаёти”(Т.Манн) каби беҳад жозибадор, китобхон қалбини тўлқинлантирувчи, мураккаб бадиий-фалсафий қисса ва романлар мутолааси тафаккурим уфқларини кенгайтириб, маънавий-руҳий оламимда янги оламлар яратган.
Габриэль Гарсиа Маркес – жаҳон адабиётида ноёб ҳодиса. “Ёлғизликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи” романлари, “Ошкора қотиллик қиссаси”, “Тўкилаётган япроқлар” қиссалари бахш этган турфа таассуротлар, туйғу-кечинмалар ҳақида алоҳида битиклар битишни дилимга тугиб қўйганман...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИСИ: − Хайрият-эй, бўларкан-ку, мундоқ чиройли гаплардан эшитсак ҳам, руҳиятимиз яйраб, илтифотли китобхон! Мақол бор-ку, “Ёмон гап – бош қозиғи, Яхши гап – жон озиғи”. Ҳар тугул, дилимиз андак таскин-тасалли топди. Яхши сўз – кўнгил подшоси-да, мазмуни! Тилингдан чиққан шу болдек ширин сўзларинг учун, ажойиб ёзувчингиз Тоғай Мурод асари қаҳрамони хуш кўрганидек, “Ўйнаб қўяй, ўйнаб қўяй!”
Маълум бўляптики, академиямиз экспертлари аксар ҳолларда мукофотни муносиб номзодларга топширган ва бу ҳақиқатни виждонан эътироф этмоқ керак.
КИТОБХОН: − Албатта, муносиб лауреатлар ҳақида гап бўлиши мумкин ҳам эмас! Айтайлик, янги эранинг эллик-олтмиш йилини қамраб олган, яккахудолик ва кўпхудолик дунёқарашлари ўртасидаги ҳаёт-мамот курашини, император Нероннинг ваҳший сиёсати, эрмак томоша учун ўн минглаб қулларнинг беҳуда қон тўкишлари, аянчли хунрезлик манзараларини юксак маҳорат билан тасвирлаш учун адабиёт оламида Генрик Сенкевич туғилиши керак эди ва шундай бўлди ҳам: “Камо грядеши” романи дунё юзини кўрди;
“Будденброклар”, “Сеҳрли тоғ”, “Юсуф ва унинг акалари”, “Доктор Фаустус”, “Лотта Ваймарда” каби буюк романларни ижод қилиш учун Томас Манн даҳоси дунёга келган;
Дунё адабиёти хазинасига саккиз томлик “Тиболар оиласи” ҳамда прототипи даҳо мусиқачи Бетховен бўлган ўн жилддан иборат “Жан-Кристоф” дек фавқулодда улуғвор асарларни туҳфа этган Роже Мартен дю Гар ва Ромен Роллан даҳосига минг тасаннолар ўқимоқ керак; бинобарин, бу икки буюк асар жаҳон адабиётида яратилган шоҳ “роман-трейв”лардир. Мен бу ўринда инглиз тадқиқотчиси Мартин Сеймур-Смитнинг ҳаққоний эътироф сўзларини беихтиёр ёдга оламан: “Асар ўзининг ниҳоятда ростгўйлиги билан ёрқин таассурот қолдиради. Шу билан бирга асримизнинг барча йирик романлари ичида “Тиболар оиласи” энг фожиавийсидир...
Фикр-мулоҳазаларимни шу йўсин давом эттирадиган бўлсам, “Чўл бўриси”, “Демиан”, “Петер Каменцинд”, “Маржон ўйини” каби дурдона романлари билан Ҳерман Ҳессе дунё китобхонлари меҳрини қозонди. Жумладан, Фауст дуализмини ривожлантиришга қаратилган “Чўл бўриси” романида “икки вужуддангина эмас, балки юз минглаб жон-руҳлардан таркиб топган” қаҳрамон рассом Ҳарри Ҳаллер ўзига хос йўллар билан ҳаётдан маъно излайди;
Уильям Фолькнернинг фалсафий тамойиллари яққол ифодасини топган, замин ва дунё билан сўзлашиш учун вояга етадиган ҳар бир инсон мавжудоти ҳақидаги воқе ҳикоя қилинган, инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатларидаги руҳий ҳолати юксак маҳорат билан очиб берилган, мутолааси тафаккуримга улкан таъсир кўрсатган “Айиқ” қиссаси жаҳон адабиётининг мураккаб бадиий-фалсафий асарлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаган;
“Ўй-фикрлар ҳукмдори” Альбер Камюнинг теран мазмунли фалсафий эсселари, “Бегона” қиссаси ҳамда “Вабо” роман-метафораси миллионлаб дунё китобхонлари қатори менинг ҳам энг севимли асарларимдир.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Баракалла, азиз китобхон! Қалбингдаги китобга бўлган буюк муҳаббатинг ҳар қанча таҳсинларга сазовор. Ҳақиқатан, “Европа виждони” деб шараф этилган ушбу файласуф адиб Жозеф Редъярд Киплинг каби тезлик билан мукофотга эришган. Агар вақтинг мусоида этса, кейинги ўн йиллик лауреатлари ҳақида фикр-мулоҳазалирингни баён этсанг, камоли қизиқиш билан тинглагимиз бор. “Карнайчидан бир пуф”-да, бу ёғи энди.
КИТОБХОН: − Дарҳақиқат, бу даврда Марио Варгас Льоса, Патрик Модиано, Мо Ян ҳамда Кадзуо Исигуро каби ўз романлари билан дунё бадиий тафаккурини янгилаган забардаст ёзувчиларнинг мукофот билан тақдирланиши дунё адабий жамоатчилиги ва нуктадон китобхонлар томонидан камоли хайрихоҳлик туйғулари билан кутиб олинди. Бунинг учун академиянгиз экспертларини ҳар қанча олқишласак арзийди. Мен ушбу совриндорлар ижодидан айрим қисса ва романларни мутолаа қилиш бахтига мушарраф бўлганман.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ташаккур, китобхон. Бундай ёқимли эътироф сўзлари академиямиз аъзоларига мойдек ёқиб тушяпти. Ўйлаймизки, ҳадеса қирпичоққа келавермай, бир-биримизни охир тушуна бошладик. Қувончисига ижозатинг билан шундай саволимиз бор: Мо Ян ҳамда Модианонинг қайси асарлари сенда ёрқин таассурот қолдирди?
КИТОБХОН: − Француз ёзувчиси Патрик Модиано, академиянгиз котиби Питер Инглунд таъбири билан айтганда, “Замонамизнинг Марсель Прусти”дир. Чиндан ҳам, ҳаққоний эътироф этганларингдек, “турфа тақдирларни тасвирлашдаги алоҳида маҳорати ва Иккинчи жаҳон уруши даврида француз жамияти ҳаётини ҳар томонлама очиб бергани учун” мукофот билан тақдирланди. Мен адибнинг немис босқинчиларининг Иккинчи жаҳон уруши давридаги хунрезликлари, яҳудий миллатига нисбатан олиб борган оммавий қирғин сиёсати оқибатлари, бу даврда Франциядаги таҳликали вазият, шу алғов-далғов ҳаёт манзаралари ичра навқирон қиз Ингрид ва олижаноб қалбли француз йигити Риго ўртасидаги самимий муҳаббат тасвир этилган “Тўй саёҳати” романини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим...
Ишғол этилган Париж шаҳрида комендантлик соати жорий этилган. Доимий назорат-текширувлар, дилсиёҳлик ва мавҳумликлар азбаройи тинкасини қуритган қалби таъсирчан Ингрид ва олижаноб Риго каби инсонлар босқинчилар зулмидан азият чекиб яшайди. Жабрдийда инсонларнинг дарду аламга, азоб-уқубатга тўла ҳаёти, сарсон-саргардонликлари манзаралари бир-бир кўз олдимизда гавдаланади. Тасодифий учрашув Ингрид ва Риго ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади. Икки ёш бир-бирига қаттиқ кўнгил боғлайди. Олийжаноб Риго яҳудий миллатига нисбатан олиб борилган машъум сиёсат қурбонига айланган австриялик профессор Тейрсеннинг қизи Ингридни соф, самимий муҳаббат билан севади; уни ногаҳоний хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга, алдамчи ҳиссиёт ва зиддиятларга тўлиб-тошган қалбига осудалик бахш этишга ҳаракат қилади. Лекин қалби зиддиятларга тўлиб-тошган Ингрид ёлғизлик ва тушкунлик азобларига охир дош беролмайди ва қирқ беш ёшида, Миланда, меҳмонхонада ўз жонига қасд қилади. Адиб Ингриднинг ўлими сабабларини файласуфона мушоҳадалар билан баён этади:
Шарт-шароит ва муҳитдан қатъи назар, кунларнинг бирида ёлғизлик ва надоматлар тўлқини устимизга ёпирилади. Кейин у чекинади ва ғойиб бўлади. Лекин куч тўплаб, яна қайтади ва Ингрид энди ундан халос бўлишнинг уддасидан чиқа олмаганди.

Download 79,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish