Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш


В-илова Бизнес бирлашувлари бўйича истисно ҳолатлар



Download 297 Kb.
bet7/16
Sana17.04.2022
Hajmi297 Kb.
#559080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
МХХС 1 Биринчи куллаш EN GVT 2013 IFRS 01 uzb

В-илова
Бизнес бирлашувлари бўйича истисно ҳолатлар

Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги талабларни МҲХСларга ўтиш санасидан олдин тан олинган бизнес бирлашувларига нисбатан қўллаши керак. Ушбу илова фақатгина МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” нинг қўллаш доирасидаги бизнес бирлашувларга нисбатан қўлланилиши керак.
В1 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувларига (МҲХСларга ўтиш санасида олдин содир бўлган бизнес бирлашувларига) нисбатан МҲХС 3 ни ретроспектив тарзда қўллашни танлаши мумкин. Бироқ, агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектиre қандайдир бизнес бирлашувини МҲХС 3 мос келиши мақсадида қайта ҳисобласа, у кейинчалик содир бўлган ҳамма бизнес бирлашувларини ҳам қайта ҳисоблаши керак ва айнан ўша санадан бошлаб МҲХС 10 қўллаши керак. Масалан, агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти 20X6 йилнинг 30 июнида содир бўлган бизнес бирлашувини қайта ҳисоблашга қарор қилса, у 20X6 йилнинг 30 июн билан МҲХСларга ўтиш санаси орасида содир бўлган ҳамма бизнес бирлашувларини қайта ҳисоблаши керак, ва МҲХС 10 ни ҳам 20X6 йилнинг 30 июнидан бошлаб қўллаши керак.
В2 Тадбиркорлик субъекти БҲХС 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири” ни МҲХСларга ўтиш санасидан олдин содир бўладиган бизнес бирлашувида пайдо бўладиган гудвилл ва ҳаққоний қийматлар бўйича тузатишларга нисбатан ретроспектив равишда қўллаши шарт эмас. Агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 21 ни ушбу ҳаққоний қийматлар бўйича тузатишларга ва гудвиллга нисбатан ретроспектив тарзда қўлламаса, у уларни сотиб олинадиган тадбиркорлик субъектининг эмас, балки ўзининг активлари ва мажбуриятлари сифатида ҳисобга олиши керак. Шунинг учун, ушбу ҳаққоний қийматлар бўйича тузатишлар ва гудвилл тадбиркорлик субъектининг функционал валютасида ифодаланган бўлади ёки олдинги БҲУТга мувофиқ қўлланилган валюта курси бўйича акс эттириладиган хорижий валютадаги номонетар моддалар бўлиб ҳисобланади.
В3 Тадбиркорлик субъекти қуйидагилар натижасида пайдо бўладиган ҳаққоний қийматлар бўйича тузатишларга ва гудвиллга нисбатан БҲХС 21 ни ретроспектив тарзда қўллаши керак:
(a) МҲХСларга ўтиш санасидан олдин содир бўлган барча бизнес бирлашувлари; ёки
(б) юқоридаги В1 бандда рухсат этилганидек, тадбиркорлик субъекти МҲХС 3 га мос келиши мақсадида қайта ҳисоблашни танлаган барча бизнес бирлашувлари.
В4 Агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувларига МҲХС 3 ни ретроспектив тарзда қўлламаса, бу бизнес бирлашуви учун қуйидаги оқибатларга эга бўлади:
(a) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бизнеси бирлашувини олдинги БҲУТларга мувофиқ молиявий ҳисоботларда қандай таснифлаган бўлса (расмий сотиб олувчи томонидан сотиб олиш, расмий сотиб олинувчи томонидан қайта сотиб олиш, ёки улушларни бирлаштириш сифатида), шундай таснифлашни давом қилиши керак.
(б) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувида сотиб олинган ёки қабул қилинган ўзининг барча активлари ва мажбуриятларини МҲХСларга ўтиш санасида тан олиши керак. Уларга қуйидагилар кирмайди:
(i) олдинги БҲУТларга мувофиқ (Б2 бандга қаранг) ҳисобдан чиқарилган баъзи молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар; ва
(ii) олдинги БҲУТларга мувофиқ сотиб олувчининг молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган (консолидациялашган) ҳисоботида тан олинмаган ҳамда сотиб олинувчининг молиявий ҳолат тўғрисидаги алоҳида ҳисоботида МҲХСларга мувофиқ тан олишга мос келмайдиган активлар, шу жумладан гудвилл (қуйидаги (е)–(и) га қаранг).
The МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти натижада келиб чиқадиган ўзгаришларни тақсимланмаган фойдага (ёки, ўринли бўлганида, капиталнинг бошқа тоифасига) тузатиш киритиш орқали тан олиши керак, агар ўзгариш гудвилдан олдин ажратилмаган номоддий активни тан олиш натижасида келиб чиқмаган бўлса (қуйида (ж)(i) қаранг).
(в) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботидан олдинги БҲУТларга мувофиқ тан олинган ва МҲХСлар бўйича актив ёки мажбурият сифатида тан олиш учун мос келмайдиган ҳар қандай моддани чиқариб ташлаши керак. МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бунинг натижасида келиб чиқадиган ўзгаришни қуйидагича ҳисобга олади:
(i) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувини сотиб олиш сифатида таснифлаган бўлиши мумкин ва уни БҲХС 38 “Номоддий активлар” га мувофиқ актив сифатида тан олиши учун мос келмайдиган моддани номоддий актив сифатида тан олган бўлиши мумкин. У ушбу моддани (ва унга тегишли бўлган муддати кечиктирилган солиқни ва назорат кучига эга бўлмаган улушларни, агар мавжуд бўлса) гудвиллнинг бир қисми сифатида қайта таснифлаши керак (агар олдинги БҲУТлар бўйича у гудвиллни бевосита капиталдан чегириб ташлаган бўлмаса, қуйида (ж)(i) ва (и) га қаранг).
(ii) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти барча қолган ўзгаришларни тақсимланмаган фойдад ҳисобга олиши керак.1
(г) МҲХСлар баъзи активлар ва мажбуриятларни кейинчалик таннархдан фарқ қиладиган қийматда, масалан ҳаққоний қийматда ҳисобга олишни талаб этади. МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бундай активлар ва мажбуриятларни ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида худди бу активлар ёки мажбуриятлар олдинги бизнес бирлашуви натижасида сотиб олинган ёки қабул қилинган каби баҳолайди. Ушбу тадбиркорлик субъекти бунинг натижасида уларнинг баланс қийматида келиб чиқадиган ҳар қандай ўзгаришни гудвиллнинг эмас, тақсимланмаган фойданинг (ёки, тегишли ҳолда, капиталнинг бошқа тоифасининг) тузатилиши сифатида тан олиши.
(д) Бизнес бирлашувидан сўнг дарҳол, ушбу бизнес бирлашувида сотиб олинган активларнинг ва қабул қилинган мажбуриятларнинг олдинги БҲУТларга мувофиқ баланс қиймати ушбу санада уларнинг МҲХСга мувофиқ бўлган шартли таннархи бўлиб ҳисобланади. Агар МҲХСлар кейинчалик ушбу активлар ва мажбуриятларнинг таннархда баҳоланишини талаб этса, бизнес бирлашуви санасидан бошлаб таннархдан келиб чиққан ҳолда эскириш ёки амортизацияни ҳисоблаш учун ўша шартли таннарх олиниши керак.
(е) Агар олдинги бизнес бирлашувида сотиб олинган актив ёки қабул қилинган мажбурият олдинги БҲУТларга мувофиқ тан олинмаган бўлса, унинг МҲХС бўйича бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботидаги шартли таннархи нолга тенг бўлади деб ҳисобланмайди. Аксинча, сотиб олувчи молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган (консолидациялашган) ҳисоботида ушбу актив ёки мажбуриятни МҲХСлар сотиб олинувчининг молиявий ҳаолт тўғрисидаги ҳисоботида талаб қилган бўлган асосда баҳолаши керак. Буни тушунтириш мақсадида: агар сотиб олувчи олдинги БҲУТларга мувофиқ олдинги бизнес бирлашувларида сотиб олинган молиявий ижара моддаларини капитализация қилмаган бўлса, у ушбу ижараларни ўзининг жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларида БҲХС 17 “Ижара” сотиб олинувчидан ижарани МҲХСларга мувофиқ бўлган ўз молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ҳисобга олишни талаб этганидек капитализация қилиши керак. Шунга ўхшаш, агар сотиб олувчи олдинги БҲУТларга мувофиқ МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган шартли мажбуриятни тан олмаган бўлса, сотиб олувчи ушбу шартли мажбуриятни ўша санада тан олиши керак, токи БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” унинг сотиб олинувчининг молиявий ҳисоботларида тан олинишини тақиқламайдиган бўлса. Ва бунинг тескариси, агар актив ёки мажбурият олдинги БҲУтларга мувофиқ актив ёки мажбурият сифатида гудвиллдан ажратиб олинган бўлмаса, лекин МҲХС 3 га мувофиқ алоҳида тан олиниши керак бўлса, ушбу актив ёки мажбурият гудвиллнинг таркибида қолади, токи МҲХСлар уни сотиб олинувчининг молиявий ҳисоботларида тан олинишини талаб этмаса.
(ж) Гудвиллнинг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботдаги баланс қиймати унинг қуйидаги иккита тузатиш киритилгандан кейин МҲХСларга ўтиш санасидаги олдинги БҲУТларга мувофиқ бўлган баланс қийматига тенг бўлиши керак:
(i) Агар юқори (в)(i) талаб қилса, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТларга мувофиқ номоддий актив сифатида тан олинган моддани қайта таснифлаганида гудвиллнинг баланс қийматини ошириши керак. Шунга ўхшаш, юқоридаги (е) МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектидан олдинги БҲУтларга мувофиқ гудвиллнинг таркибидан ажратилмаган номоддий активни тан олишни талаб этганида, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти гудвиллнинг баланс қийматини мос равишда камайтириши керак (ва, тегишли ҳолда, муддати кечиктирилган солиққа ва назорат кучига эга бўлмаган улушларга тузатиш киритиши керак).
(ii) Гудвилл қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг қандайдир белгиси мавжуд бўлишидан қатъий назар, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиш санасида гудвиллнинг қадрсизланганлигини текшириш ва бунинг натижасида қадрсизланиш бўйича зарарни тақсимланмаган фойдада (ёки, бу БҲХС 36да талаб этилган бўлса, бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммасида) тан олиш учун БҲХС 36 ни қўллаши керак. Қадрсизланишга текшириш МҲХСларга ўтиш санасидаги шарт-шароитларга асосланиши керак.
(з) МҲХСларга ўтиш санасида гудвиллнинг баланс қийматига бошқа ҳеч қандай тузатишлар киритилмаслиги керак. Масалан, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти гудвиллнинг баланс қийматини қуйидагилар мақсадида қайта ҳисобламаслиги керак:
(i) бизнес бирлашувида давом қилаётган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш ишларини чиқариб ташлаш учун (агар улар билан боғлиқ бўлган номоддий актив БҲХС 38 га мувофиқ сотиб олинувчининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида тан олиниши учун мос келмаса);
(ii) гудвиллнинг олдинги амортизациясини тузатиш учун;
(iii) гудвиллга МҲХС 3 рухсат этмайдиган, лекин бизнес бирлашуви санаси билан МҲХСга ўтиш санаси орасидагида активларга ва мажбуриятларга тузатиш киритиш туфайли олдинги БҲУТларга мувофиқ киритилган тузатишларни қайта тиклаш учун.
(и) Агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТга мувофиқ гудвиллни капиталдаги камайиш сифатида тан олган бўлса:
(i) у ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида гудвиллни тан олмаслиги керак. Бундан ташқари, агар у шуъба тадбиркорлик субъектини сотса ёки унинг шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестицияси қадрсизланса, у гудвиллни фойда ёки зарарга қайта таснифлашда олиб бормаслиги керак.
(ii) сотиб олиш қийматига таъсир қиладиган шартли ҳодисанинг ҳал бўлишидан келиб чиқадиган тузатишлар тақсимланмаган фойдад тан олиниши керак.
(й) Олдинги БҲУТларига кўра, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувида сотиб олинган шуъба тадбиркорлик субъектини жамламаган (консолидациялашган) бўлиши мумкин (масалан, бош ташкилот уни олдинги БҲУТга мувофиқ шуъба тадбиркорлик субъекти сифатида ҳисобга олмаганлиги ёки жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрламаганлиги туфайли). МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти шуъба тадбиркорлик субъектининг активлари ва мажбуриятларининг баланс қийматларига МҲХСлар томонидан шуъба тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилиши талаб қилинадиган суммаларга тенглаштириб тузатиш киритиши керак. Гудвиллнинг шартли таннархи МҲХСларга ўтиш санасида қуйидагиларнинг фарқига тенг бўлади:
(i) бош ташкилотнинг ушбу тузатилган баланс қийматларидаги улуши; ва
(ii) бош ташкилотнинг шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестициясининг унинг алоҳида молиявий ҳисоботларида акс эттирилган таннархи.
(к) Назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг ва муддати узайтирилган солиқнинг баҳоланиши бошқа активлар ва мажбуриятларнинг баҳоланишига боғлиқ равишда амалга оширилади. Шу боис, юқорида қайд этилган тан олинган активлар ва мажбуриятларга тузатишлар назорат кучига эга бўлмаган улушлар ва муддати узайтирилган улушларга таъсир қилади.
В5 Олдинги бизнес бирлашувлари бўйича истиснолар олдин сотиб олинган қарам тадбиркорлик субъектларидаги инвестициялар ва қўшма корхоналардаги улушларга ҳам қўлланилади. Бундан ташқари, В1 бандни қўллаш учун танланган сана бундай сотиб олишларга ҳам худди шундай тегишли бўлади.

Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish