Суғурта шартномалари
Г4 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 4 “Суғурта шартномалари” нинг ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин. МҲХС 4 суғурта шартномалари бўйича ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларни, шу жумладан МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти томонидан қилинган ўзгаришларни чеклайди.
Шартли таннарх
Г5 Тадбиркорлик субъекти қандайдир асосий воситани МҲХСларга ўтиш санасида унинг ҳаққоний қийматида баҳолашга ва ушбу ҳаққоний қийматдан ушбу санадаги шартли таннарх сифатида фойдаланишга қарор қилиши мумкин.
Г6 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти қандайдир асосий воситанинг МҲХСларга ўтиш санасида ёки ундан олдин БҲУТларга мувофиқ қайта баҳоланган қийматидан қайта баҳолаш санасидаги шартли таннарх сифатида фойдаланишга қарор қилиши мумкин, агар қайта баҳоланган қиймат қайта баҳолашни ўтказиш санасида қуйидагилар билан умуман олганда қиёсланиши мумкин бўлса:
(a) ҳаққоний қиймат; ёки
(б) МҲХСларга мувофиқ таннарх ёки эскириш ҳисобланадиган таннарх, унга, масалан, нархларнинг умумий ёки махсус даражасидаги ўзгаришларни акс эттириши учун тузатишлар киритилганида.
Г7 Тадбиркорлик субъекти Г5 ва Г6 бандларда кўрсатилган имкониятлардан қуйидагиларга нисбатан ҳам фойдаланиши мумкин:
(a) инвестицион мулк, агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 40 “Инвестицион мулк” даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланишга қарор қилса; ва
(б) қуйидагиларга жавоб берадиган номоддий активлар:
(i) БҲХС 38 даги тан олиш мезонларига (шу жумладан, бошланғич қийматининг ишончли тарзда баҳоланиши); ва
(ii) БҲХС 38 даги қайта баҳолаш олиш мезонларига (шу жумладан, актив бозорнинг мавжудлиги).
Тадбиркорлик субъекти бундай имкониятлардан бошқа активлар ва мажбуриятларга нисбатан фойдаланмаслиги керак.
Г8 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти, приватизация ёки бошланғич очиқ савдо каби ҳодиса туфайли, баъзи ёки барча активларини ва мажбуриятларини маълум бир санага уларнинг ҳаққоний қийматида баҳолаш орқали шартли таннархни олдинги БҲУТларга мувофиқ белгилаган бўлиши мумкин.
(a) Агар баҳолаш санаси МҲХСларга ўтиш санасига ёки ундан олдинги санага тўғри келса, тадбиркорлик субъекти бундай ҳодиса натижасида баҳоланган ҳаққоний қийматлардан бундай баҳолаш санасидаги МҲХСлар бўйича шартли таннарх сифатида фойдаланиши мумкин.
(б) Агар баҳолаш санаси МҲХСларга ўтиш санасидан сўнг келадиган, лекин МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлар қамраб олган давр ичидаги санага тўғри келса, бундай ҳодиса натижасида баҳоланган ҳаққоний қийматлардан шартли таннарх сифатида ушбу ҳодиса содир бўлганида фойдаланиш мумкин. Тадбиркорлик субъекти бунинг натижасида келиб чиқадиган тузатишларни бевосита тақсиланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) баҳолаш санасида тан олиши керак. МҲХСларга ўтиш санасида, тадбиркорлик субъекти Г5-Г7 бандлардаги талабларни қўллаш орқали ёки активлар ва мажбуриятларни ушбу МҲХСнинг бошқа талабларига мувофиқ баҳолаш орқали шартли таннархни белгилаши керак.
Г8A Бухгалтерия ҳисобининг баъзи миллий талабларига кўра нефть ва газ конини қидириш ва қазиб олиш бўйича харажатлар қазиб олиш босқичларида катта географик ҳудуддаги барча қазилмаларни қамраб оладиган харажатлар марказларида ҳисобга олинади. МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТларга мувофиқ бундай ҳисобни олиб борганида МҲХСларга ўтиш санасида нефть ва газ активларини қуйидаги асосда баҳолашга қарор қилиши мумкин:
(a) фойдали қазилмалар заҳираларини қидириш ва аниқлашдаги активларни - тадбиркорлик субъектининг олдинги БҲУТларига мувофиқ аниқланадиган суммасида; ва
(б) қазиб олиш босқичларидаги активларни - тадбиркорлик субъектининг олдинги БҲУТларига мувофиқ харажатлар маркази учун аниқланадиган суммасида. Тадбиркорлик субъекти ушбу суммани харажатлар марказининг асосий активларига заҳираларнинг МҲХСларга ўтиш санасидаги миқдори ёки қийматига мутаносиб равишда тақсимлаши керак.
Тадбиркорлик субъекти фойдали қазилмалар заҳираларини қидириш ва баҳолашдаги активларнинг ҳамда қазиб олиш босқичларидаги активларнинг МҲХСларга ўтиш санасида қадрсизланганлигини МҲХС 6 “Фойдали қазилмалар заҳираларини қидириш ва аниқлаш” га ёки МҲХС 36 га мувофиқ тегишлича текшириши керак ва, зарур бўлганда, юқоридаги (a) ёки (б) га мос аниқланган суммани камайтириши керак. Ушбу банд мақсадида, нефть ва газ активлари фақат нефть ва газни қидириш, аниқлаш ёки қазиб олишда фойдаланадиган нефть ва газ активларини қамраб олади.
Г8Б Баъзи тадбиркорлик субъектлари ишлатилаётган ёки олдин ишлатилган асосий воситаларни ёки номоддий активларни нархлари тартибга солинадиган фаолиятда сақлаб туриши мумкин. Бундай активларнинг баланс қиймати олдинги БҲУТларга мувофиқ аниқланган, лекин МҲХСларга мувофиқ капитализация қилинмайдиган суммаларни ўз ичига олиши мумкин. Бундай ҳолатда, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ушбу активларнинг олдинги БҲУТларга мувофиқ аниқланган баланс қийматини МҲХСларга ўтиш санасида шартли таннарх сифатида қабул қилиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ушбу истиснодан битта моддага нисбатан фойдаланганида, ундан бошқа моддаларга нисбатан фойдаланиши шарт эмас. МҲХСларга ўтиш санасида, тадбиркорлик субъекти ушбу истиснодан фойдаланган ҳар бир модданинг қадрсизланганлигини МҲХС 36 га мувофиқ текшириши керак. Ушбу банд мақсадида, фаолиятдаги нархлар тартибга солинади, агар фаолият доирасида ишлаб чиқариладиган товарлар ёки хизматлар нархларни белгилашга ваколатли идора томонидан ўрнатилган нархларда (ёки ставкаларда) харидорларга сотилса ёки кўрсатилса, ҳамда ушбу нархлар (ставкалар) харидорлар учун мажбурий кучга эга бўлса ва тадбиркорлик субъекти тартибга солинадиган товарлар ёки хизматларни етказиб беришда амалга оширган маълум харажатларни қоплашни ва маълум даражадаги фойдани олишни кўзда тутган ҳолда ўрнатилган бўлса. Маълум даражадаги фойда қандайдир минимумга тенг ёки қандайдир диапазонда бўлиши мумкин, ва қатъий белгиланган ёки кафолатланган фойда бўлиши шарт эмас.
Ижара
Г9 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 4 “Келишув ижарани кўзда тутишини аниқлаш” нинг ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин. Шу боис, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган фактлар ва шарт-шароитлар асосида ушбу санага мавжуд бўлган қандайдир келишув ижарани кўзда тутиши ёки тутмаслигини аниқлаши мумкин.
Г9A Агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти келишув ижарани кўзда тутишини олдинги БҲУТларга мувофиқ МҲХСШҚ 4 талаб қилганидек, бироқ МҲХСШҚ 4 томонидан талаб қилинадиган санадан бошқа санада аниқлаган бўлса, ушбу МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти у МҲХСларни қабул қилганида бундай аниқлашни қайтадан ўтказиши шарт эмас. Тадбиркорлик субъекти келишув ижарани кўзда тутишини олдинги БҲУТларга мувофиқ худди шундай тарзда аниқлаган бўлганида, бундай аниқлашнинг натижалари БҲХС 17 “Ижара” ва МҲХСШҚ 4 қўллаш натижалари билан бир хил бўлган бўлар эди.
Г10–
Г11 [ўз кучини йўқотган]
Do'stlaringiz bilan baham: |