Bog'liq МХХС 1 Биринчи куллаш EN GVT 2013 IFRS 01 uzb
Шуъбатадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ва қўшма корхоналарнинг активлари ва мажбуриятлари Г16 Агар шуъба тадбиркорлик субъекти унинг бош ташкилоти МҲХСларг ўтганидан сўнг МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бўладиган бўлса, ушбу шуъба тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларидаги активлари ва мажбуриятларини қуйидагиларнинг бири бўйича баҳолаши керак:
(a) бош ташкилотнинг МҲХСларга ўтиш санасидаги жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларига қуйидаги шарт бажарилганида киритиладиган баланс қийматлари: агар бош ташкилот шуъба тадбиркорлик субъектини сотиб олган бизнес бирлашувининг таъсири ва жамлаш (консолидациялаш) амаллари бўйича ҳеч қандай тузатиш киритмаган бўлганида (ушбу имкониятдан МҲХС 10 таърифланган инвестицион тадбиркорлик субъектининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олиниши талаб этилган шуъба тадбиркорлик субъектига нисбатан фойдаланиш мумкин эмас); ёки
(б) шуъба тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтиш санасига боғлиқ равишда ушбу МҲХСнинг қолган қисмидаги талаблар асосида аниқланадиган баланс қийматлари. Ушбу баланс қийматлари (а) да кўрсатилган баланс қийматларидан қуйидаги ҳолатларда фарқ қилиши мумкин:
(i) ушбу МҲХСдаги истиснолар МҲХСларга ўтиш санасига боғлиқ бўлган баҳолашларга олиб келса.
(ii) шуъба тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида қўлланилган ҳисоб сиёсатлари жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда қўлланилган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилса. Масалан, шуъба тадбиркорлик субъекти ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида БҲХС 16 “Асосий воситалар” да белгиланган таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланиши мумкин, гуруҳ эса қайта баҳолаш моделидан фойдаланиши мумкин.
Қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона унинг устидан аҳамиятли таъсирга ёки биргаликдаги назоратга эга бўлган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтганидан сўнг ушбу қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бўлса, у юқоридагига ўхшаш танлашларни амалга ошириши мумкин.
Г17 Бироқ, агар тадбиркорлик субъекти унинг шуъба тадбиркорлик субъекти (ёки қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонаси) МҲХСларга ўтганидан сўнг МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бўладиган бўлса, у ўзининг жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларида шуъба тадбиркорлик субъектининг (ёки қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонасининг) активлари ва мажбуриятларини қуйидаги суммаларда кўрсатиши керак: ушбу активлар ва мажбуриятларнинг шуъба тадбиркорлик субъектининг (ёки қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонасининг) молиявий ҳисоботларида кўрсатилган баланс қийматлари ушбу тадбиркорлик субъекти шуъба тадбиркорлик субъектини сотиб олган бизнес бирлашувининг таъсири ва жамлаш (консолидациялаш) амаллари бўйича тузатилгандаги суммада. Ушбу талабга қарамасдан, инвестицион тадбиркорлик субъекти бўлмаган бош ташкилот жамлаш (консолидациялаш) бўйича истиснони унинг инвестицион тадбиркорлик субъекти бўлган шуъба тадбиркорлик субъекти ушбу жамлаш (консолидациялаш) бўйича истиснодан фойдаланганида қўлламаслиги керак. Шунга ўхшаш, агар бош ташкилот МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти сифатида ўзининг жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларида ҳисобланганидан сўнг у бу каби тадбиркорлик субъекти бўлиб ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳисобланганида, у ўзининг активлари ва мажбуриятларини иккала молиявий ҳисоботларда ҳам бир хил суммаларда, жамлаш бўйича тузатишлардан ташқари, баҳолаши керак.