Мисол: МҲХСларнинг энг охирги таҳририни изчил равишда қўллаш
Дастлабки маълумотлар
“A” тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даврининг охири 20X5 йилнинг 31 декабрига тўғри келади. “A” тадбиркорлик субъекти ушбу молиявий ҳисоботларидаги қиёсланадиган маълумотларни фақат бир йил учун тақдим қилишга қарор қилди (21 бандга қаранг). Шунинг учун, унинг МҲХСларга ўтиш санаси 20X4 йилнинг 1 январида иш куни бошига (ёки, эквивалент равишда, 20X3 йилнинг 31 декабрида иш куни охирига) тўғри келади. “A” тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларини, 31 декабрда якунланадиган ва 20X4 йилнинг 31 декабригача бўлган (шу жумладан 20X4 йилнинг 31 декабрини ҳам ўз ичига олган) ҳар йили учун унинг олдинги Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига (БҲУТга) мувофиқ тақдим қилган.
|
Талабларни қўллаш
“A” тадбиркорлик субъекти 20X5 йилнинг 31 декабрида тугайдиган даврлар учун амалда бўлган (кучга кирган) МҲХСларни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим:
(a) 20X4 йилнинг 1 январ ҳолатига МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим қилишда; ва
(б) 20X5 йилнинг 31 декабр ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 20X4 йил учун қиёсланадиган маълумотларни), 20X5 йилнинг 31 декабрда якунланган йил учун умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 20X4 йил учун қиёсланадиган маълумотларни) ҳамда очиб бериладиган маълумотларни (шунингдек 20X4 йил учун қиёсланадиган маълумотларни) тайёрлашда ва тақдим қилишда.
Агар янги МҲХСнинг қўлланиши шарт бўлмаса, лекин муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилса, “A” тадбиркорлик субъектига ушбу МҲХСни унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қўллаш рухсат этилади, лекин талаб қилинмайди.
|
9 Бошқа МҲХСлардаги ўтиш даврига оид махсус талаблар МҲХСларни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб сиёсатларига киритиладиган ўзгаришларга нисбатан қўлланилади; улар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтишига нисбатан қўлланилмайди, бундан Б-Д иловаларида келтирилган ҳолатлар мустасно.
10 13–19 бандларда ва Б–Д иловаларида белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда, тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида:
(a) МҲХСлар бўйича тан олиниши талаб қилинган барча активлар ва мажбуриятларни тан олиши керак;
(б) МҲХСлар тан олинишини рухсат этмайдиган активларни ва мажбуриятларни тан олмаслиги керак;
(в) олдинги БҲУТга кўра актив, мажбурият ёки капиталнинг битта тури сифатида тан олинган, лекин МҲХСларга мувофиқ актив, мажбурият ёки капиталнинг бошқа тури сифатида тан олинган моддаларни қайта таснифламаслиги керак; ва
(г) барча тан олинган активлар ва мажбуриятларни баҳолашда МҲХСларни қўллаши керак.
11 Тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги БҲУТ бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши мумкин. Бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар МҲХСларга ўтиш санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни МҲХСларга ўтиш санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак.
12 Ушбу МҲХС тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботи ҳамма МҲХСларга мувофиқ бўлиши талабидан иккита тоифадаги мустасно ҳолатларини белгилайди:
(a) 14–17 бандлари ва Б иловаси бошқа МҲХСларнинг баъзи жиҳатларининг ретроспектив қўлланилишига йўл қўймайди.
(б) В–Д иловалари бошқа МҲХСларнинг баъзи талабларидан озод қилади.
Бошқа МҲХСларни ретроспектив қўллашдан истиснолар
13 Мазкур МҲХС бошқа МҲХСларнинг айрим жиҳатларини ретроспектив тарзда қўллашни тақиқлайди. Ушбу истиснолар 14–17 бандларда ва Б иловасида келтирилган.
Тахминий баҳолашлар
14 Тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасида МҲХСларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашлари ушбу санада олдинги БҲУТларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашларига (ҳисоб сиёсатларидаги фарқларни акс эттириш учун тузатишлар киритилганидан кейин) мос келиши керак, агар бу тахминий баҳолашлар нотўғри эканлигига объектив далил бўлмаса.
15 Тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТлар бўйича қилинган тахминий баҳолашларга тегишли маълумотларни МҲХСларга ўтиш санасидан кейин олиши мумкин. 14 бандга мувофиқ, тадбиркорлик субъекти бундай маълумот олинишини БҲХС 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” га мувофиқ ҳисобот давридан кейинги тузатишлар киритилишини талаб қилмайдиган ҳодисалар каби ҳисобга олиши керак. Масалан, тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтиш санаси 20X4 йилнинг 1 январи ва олдинги БҲУТларга мувофиқ 20X3 йилнинг 31 декабрида қилинган тахминий баҳолашнинг қайта кўриб чиқилишини талаб этадиган янги маълумот 20X4 йилнинг 15 июлида олинган деб фараз қилайлик. Тадбиркорлик субъекти ушбу янги маълумотни ўзининг МҲХСлар бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида акс эттирмаслиги керак (агар тахминий баҳолашлар ҳисоб сиёсатларидаги ҳар қандай фарқлар бўйича тузатишлар киритилишини талаб қилмаса ёки тахминий баҳолашлар нотўғри эканлигини кўрсатадиган объектив далиллар бўлмаса). Аксинча, тадбиркорлик субъекти янги маълумотни 20X4 йилнинг 31 декабрда якунланадиган йил учун фойда ёки зарарда (ёки, ўринли бўлса, бошқа умумлашган даромадда) акс эттириши керак.
16 Тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасида олдинги БҲУТларга мувофиқ талаб қилинмаган тахминий баҳолашлар ушбу санада МҲХСларга мувофиқ қилиниши талаб этилиши мумкин. БҲХС 10 мос келиш мақсадида, ушбу МҲХСларга мувофиқ тахминий баҳолашлар МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган шарт-шароитларни акс эттириши керак. Хусусан, ушбу МҲХСларга ўтиш санасида бозор нархларининг, фоиз ставкаларининг ёки валюта курсларининг тахминий баҳоланиши ушбу санадаги бозор шарт-шароитларини акс эттириши керак.
17 14–16 бандлар МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, улар тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қамраб олинган қиёсланадиган даврга нисбатан қўлланилади. Бунда МҲХСларга ўтиш санасига ҳаволалар ушбу қиёсланадиган давр охирига ҳаволалар билан алмаштирилади.
Бошқа МҲХСларнинг талабларидан озод қиладиган истисно ҳолатлар
18 Тадбиркорлик субъекти В-Д иловаларида келтирилган бир ёки ундан ортиқ истисно ҳолатларидан фойдаланишга қарор қилиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ушбу истисноларни бошқа ҳолатларнинг ёки моддаларнинг уларга ўхшашлиги асосида ушбу ҳолатлар ёки моддаларга нисбатан қўлламаслиги керак.
19 [ўз кучини йўқотган]
Маълумотларни тақдим қилиш ва очиб бериш
20 Ушбу МҲХС бошқа МҲХСлардаги маълумотларни тақдим қилиш ва очиб бериш бўйича талаблардан озод қилмайди.
Қиёсланадиган маълумотлар
21 Тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари камида учта молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни (агар тақдим қилинадиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тегишли изоҳларни, шу жумладан ҳамма тақдим қилинадиган ҳисоботларга қиёсланадиган маълумотларни, ўз ичига олиши керак.
МҲХСларга мос келмайдиган қиёсланадиган маълумотлар ва олдинги даврлар учун умумлаштирилган маълумотлар
22 Баъзи тадбиркорлик субъектлари улар МҲХСларга мувофиқ тўлиқ қиёсланадиган маълумотларни тақдим қилишидан олдинги даврлар учун танланган умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади. Мазкур МҲХС ушбу умумлаштирилган маълумотларнинг МҲХСларнинг тан олиш ва баҳолаш бўйича талабларига мос келишини талаб этмайди. Бундан ташқари, баъзи тадбиркорлик субъектлари олдинги БҲУТларга мос бўлган қиёсланадиган маълумотларни ҳамда БҲХС 1да талаб қилинган қиёсланадиган маълумотларни тақдим этади. Олдинги даврлар учун умумлаштирилган маълумотларни ёки олдинги БҲУТларга мос бўлган қиёсланадиган маълумотларни қамраб олган ҳар қандай молиявий ҳисоботларда, тадбиркорлик субъекти:
(a) олдинги БҲУТларга мос бўлган маълумотларни МҲХСларга мувофиқ тайёрланмаган маълумотлар деб аниқ белгилаб қўйиши керак; ва
(б) уларни МҲХСларга мос келтирадиган асосий тузатишларнинг хусусиятини очиб бериши керак. Тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларнинг рақамлардаги ифодасини келтириши шарт эмас.
МҲХСларга ўтиш бўйича тушунтиришлар
23 Тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТлардан МҲХСларга ўтиш унинг ҳисоботида кўрсатилган молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқимларига қандай таъсир кўрсатганини тушунтириши керак.
23A МҲХСларни олдинги даврда қўллаган тадбиркорлик субъекти, 4A бандида кўрсатилгандек, қуйидагиларни очиб бериши керак:
(a) МҲХСларни қўллашни нима сабабдан тўхтатганлигини; ва
(б) МҲХСларни нима сабабдан қайта қўллашни бошлаганини.
23B Тадбиркорлик субъекти, 4A бандига мувофиқ, МҲХС 1 қўлламасликка қарор қилганида, у, МҲХСларни уларни қўллашни ҳеч қачон тўхтатмаганидек, қўллашга қарор қилгани сабабларини тушунтириши керак.
Солиштирмалар
24 23 банднинг талабларига риоя қилиш мақсадида, тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
(a) қуйидаги саналарнинг иккаласи учун ҳам ҳисоботларда олдинги БҲУТларга мос равишда акс эттирилган капитал билан МҲХСлар талабларига мувофиқ бўлган капитал ўртасидаги солиштирмани:
(i) МҲХСларга ўтиш санаси; ва
(ii) тадбиркорлик субъектининг олдинги БҲУТларга мос бўлган охирги йиллик молиявий ҳисоботи тақдим қилинган энг сўнгги даврнинг охири.
(б) тадбиркорлик субъектининг охирги йиллик молиявий ҳисоботлари қамраб олган энг сўнгги давр учун МҲХСларга мувофиқ бўлган жами умумлашган даромаднинг солиштирмаси. Бундай солиштирма айнан ўша давр учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган фойда ёки зарардан бошланиши керак.
(в) агар тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қадрсизланишдан олинган зарар биринчи марта тан олинган ёки қайта тикланган бўлса, тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасидан бошланадиган даврда ушбу қадрсизланишдан олинган зарар тан олинган ёки қайта тикланганида БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” билан очиб берилиши талаб қилинган маълумотларни.
25 24(a) ва (б) бандларида талаб қилинган солиштирмалар етарлича тафсилотларни таъминлаши керак, фойдаланувчилар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга ва умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботга қилинган муҳим тузатишларни тушуна олишлари учун. Агар тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТларга мувофиқ пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилган бўлса, у ушбу пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга қилинган муҳим тузатишларни ҳам тушунтириб бериши керак.
26 Агар тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТлар қўлланилганида йўл қўйилган хатоларни кейинчалик аниқласа, 24(a) ва (б) бандларида талаб этилган солиштирмалар ушбу хатоларнинг тузатилишини ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришлардан фарқлаши керак.
27 БҲХС 8 тадбиркорлик субъекти МҲХСларни қабул қилганидаги ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга ёки у МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларни тақдим қилишигача бўлган ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга нисбатан қўлланилмайди. Шу боис, БҲХС 8 нинг ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга бўлган талаблари тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларига нисбатан қўлланилмайди.
27A Агар МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлар қамраб олган давр мобайнида тадбиркорлик субъекти ўз ҳисоб сиёсатларини ўзгартирса ёки ушбу МҲХСда белгиланган истисно ҳолатлардан фойдаланишига ўзгартиришлар киритса, у МҲХС бўйича биринчи оралиқ молиявий ҳисоботи ва МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ўртасидаги ўзгаришларни 23 бандга мувофиқ тушунтириб бериши керак, ҳамда 24(a) ва (б) бандларида талаб қилинган солиштирма маълумотларни янгилаши керак.
28 Агар тадбиркорлик субъекти олдинги даврлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим қилмаган бўлса, унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида ушбу факт очиб берилиши керак.
Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни белгилаш
29 Тадбиркорлик субъекти олдин тан олинган молиявий активни ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий актив сифатида Г19A бандга мувофиқ белгилаши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бундай белгиланган молиявий активларнинг белгилаш санасидаги ҳаққоний қийматини ҳамда олдинги молиявий ҳисоботлардаги таснифланиши ва баланс қийматини очиб бериши керак.
29A Тадбиркорлик субъекти олдин тан олинган молиявий мажбуриятни ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифатида Г19A бандга мувофиқ белгилаши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бундай белгиланган молиявий мажбуриятларнинг белгилаш санасидаги ҳаққоний қийматини ҳамда олдинги молиявий ҳисоботлардаги таснифланиши ва баланс қийматини очиб бериши керак.
Ҳаққоний қийматдан шартли таннарх сифатида фойдаланиш
30 Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида асосий воситаларнинг, инвестицион мулкнинг ёки номоддий активнинг ҳаққоний қийматини уларнинг шартли таннархи сифатида қабул қилса (фойдаланса) (Г5 ва Г7 бандларига қаранг), ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботининг ҳар бир сатрида кўрсатилган модда бўйича қуйидагиларни ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида очиб бериши керак:
(a) ушбу ҳаққоний қийматларининг умумий суммасини; ва
(б) олдинги БҲУТлар бўйича кўрсатилган баланс қийматларига тузатишларнинг умумий суммасини.
Шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ва қўшма корхонага инвестициялар бўйича шартли таннархдан фойдаланиш
31 Юқоридагига ўхшаш тарзда, агар тадбиркорлик субъекти унинг алоҳида молиявий ҳисоботларида кўрсатилган шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонага инвестиция бўйича МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида шартли таннархдан фойдаланса (Г15 бандга қаранг), ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) олдинги БҲУТ бўйича баланс қиймати шартли таннарх сифатида олинган инвестицияларнинг умумий шартли таннархини;
(б) ҳаққоний қиймати шартли таннарх сифатида олинган инвестицияларнинг умумий шартли таннархини; ва
(в) олдинги БҲУТлар бўйича акс эттирилган баланс қийматларига тузатишларнинг умумий суммасини.
Нефть ва газ активларга нисбатан шартли таннархдан фойдаланиш
31A Агар тадбиркорлик субъекти Г8A(б) банддаги истисно ҳолатларидан нефть ва газ активларига нисбатан фойдаланса, у ушбу фактни ҳамда олдинги БҲУТлар бўйича аниқланган баланс қийматлари қай тарзда тақсимланганлигини очиб бериши керак.
Тарифлари тартибга солинадиган фаолиятга нисбатан шартли таннархдан фойдаланиш
31B Агар тадбиркорлик субъекти Г8Б да белгиланган истисно ҳолатидан тарифлари тартибга солинадиган фаолиятига нисбатан фойдаланса, у ушбу фактни ҳамда олдинги БҲУТлар бўйича аниқланган баланс қийматлари қай тарзда тақсимланганлигини очиб бериши керак.
Кучли гиперфинфляциядан кейин шартли таннархдан фойдаланиш
31C Агар тадбиркорлик субъекти активларини ва мажбуриятларини ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олишга ва кучли гиперинфляция туфайли ушбу ҳаққоний қийматларни ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида шартли таннарх сифатида қабул қилса (Г26–Г30 бандларга қаранг), ушбу тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қуйидаги иккита хусусиятга эга бўлган функционал валютадан қай тарзда ва нима учун фойдаланган, ҳамда қай тарзда ва нима учун фойдаланишни тўхтатганлиги бўйича тушунтиришларни очиб бериши керак:
(a) ушбу валютада операцияларни амалга оширадиган ва қолдиқлари ифодаланган барча тадбиркорлик субъектлари учун ишончли умумий нархлар индекси очиқ бўлмаган.
(б) ушбу валюта ва нисбатан барқарор чет эл валютаси ўртасида айрибошлаш имконияти мавжуд бўлмаган.
Оралиқ молиявий ҳисоботлар
32 23 банднинг талабларига риоя қилиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти ўз оралиқ молиявий ҳисоботларини БҲХС 34 га мувофиқ унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган даврнинг битта қисми учун тақдим қилганида, у БҲХС 34 талабларига қўшимча равишда қуйидаги талабларга риоя қилиши керак:
(a) бундай ҳар бир оралиқ молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак, агар тадбиркорлик субъекти оралиқ молиявий ҳисоботни олдинги молиявий йилнинг қиёсланадиган оралиқ даври учун тақдим қилган бўлса:
(i) ушбу қиёсланадиган оралиқ давр охиридаги олдинги БҲУТларга мос бўлган капиталнинг ушбу санага МҲХСларга мос бўлган капитал билан солиштирмасини; ва
(ii) МҲХСларга мос бўлган жами умумлашган даромаднинг ушбу қиёсланадиган оралиқ давр учун (жорий ва йил бошидан) жами умумлашган даромад билан солиштирмасини. Бундай солиштирма айнан ўша давр учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган фойда ёки зарардан бошланиши керак.
(б) (a) бандида талаб қилинган солиштирмаларга қўшимча, тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган даврнинг битта қисми учун БҲХС 34 мувофиқ биринчи оралиқ молиявий ҳисоботи 24(a) ва (б) бандларида таърифланган солиштирмаларни ўз ичига олиши керак (25 ва 26 бандлар билан талаб қилинган тафсилотлар қўшилган ҳолда) ёки бундай солиштирмаларни ўз ичига олган чоп этилган бошқа хужжатга ҳавола бериши керак.
(в) Агар тадбиркорлик субъекти ўз ўз ҳисоб сиёсатларини ўзгартирса ёки ушбу МҲХСда белгиланган истисно ҳолатлардан фойдаланишига ўзгартиришлар киритса, у бундай ҳар бир оралиқ молиявий ҳисоботидаги ўзгаришларни 23 бандга мувофиқ тушунтириб бериши ва (a) ва (б) бандлари билан талаб қилинган солиштирмаларни янгилаши керак.
33 БҲХС 34 оралиқ молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларни ҳам олиши мумкин деган фаразга асосланган минимал маълумотларни очиб беришни талаб этади. Бироқ, БҲХС 34 тадбиркорлик субъектидан “жорий оралиқ даврни тушуниш учун муҳим бўлган ҳар қандай ҳодиса ёки операцияларни” ҳам очиб беришни талаб этади. Шу боис, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг олдинги БҲУТларга мувофиқ бўлган энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларида жорий оралиқ даврини тушуниш учун муҳим маълумотларни очиб бермаган бўлса, унинг оралиқ молиявий ҳисоботи бундай маълумотларни очиб бериши ёки уларни ўз ичига олган бошқа чоп этилган хужжатга ҳавола этиши керак.
Кучга кириш санаси
34 Тадбиркорлик субъекти унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари 2009 йилнинг 1 июлидан ёки ундан кейин бошланадиган даврга тегишли бўлса ушбу МҲХСни қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади.
35 Тадбиркорлик субъекти Г1(н) ва Г23 бандларга ўзгаришларни 2009 йилнинг 1 июлидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Агар тадбиркорлик субъекти (2007 йил таҳриридаги) БҲХС 23 “Қарзлар бўйича харажатлар”ни олдинроқ даврда қўлласа, ушбу ўзгаришлар ўша олдинроқ даврга нисбатан қўлланилиши керак.
36 (2008 йил таҳриридаги) МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” натижасида 19, В1 ва В4(е) ва (ё) бандлари ўзгартирилган. Агар тадбиркорлик субъекти (2008 йил таҳриридаги) МҲХС 3 ни олдинроқ даврда қўлласа, ушбу ўзгаришлар ўша олдинроқ даврга нисбатан қўлланилиши керак.
37 (2008 йил таҳриридаги) БҲХС 27 “Жамланган (консолидацияланган) ва алоҳида молиявий ҳисоботлар” натижасида Б1 ва Б7 бандлари ўзгартирилган. Агар тадбиркорлик субъекти (2008 й таҳриридаги) БҲХС 27 ни олдинроқ даврда қўлласа, ушбу ўзгаришлар ўша олдинроқ даврга нисбатан қўлланилиши керак.
38 2008 йилнинг майида чоп этилган “Шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонага инвестициянинг таннархи” (МҲХС 1 ва БҲХС 27 га қўшимчалар) натижасида 31, Г1(ё), Г14 ва Г15 қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу бандларни 2009 й 1 июлдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу бандларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39 Б7 банд 2008 йилнинг майида чоп этилган “МҲХСларни такомиллаштириш” га мувофиқ ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2009 й 1 июлдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Агар тадбиркорлик субъекти (2008 й таҳриридаги) БҲХС 27 ни олдинроқ даврда қўлласа, ушбу ўзгаришлар ўша олдинроқ даврга нисбатан қўлланилиши керак.
39A 2009 йилнинг 1 июлида чоп этилган “МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектлари учун истиснолар” (МҲХС 1 га қўшимчалар) натижасида 31A, Г8A, Г9A ва Г21A бандлари қўшилган ва Г1(в), (г) ва (л) бандлари ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2010 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39Б [ўз кучини йўқотган]
39В “Молиявий мажбуриятларни улушли инструментлар эвазига сўндириш” натижасида Г25 банд қўшилган. Тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 19 ни қўллаганида ушбу қўшимчани қўллаши керак.
39Г 2010 йилнинг 1 январида чоп этилан “МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектлари учун МҲХС 7 нинг очиб бериш бўйича талабларидан чегараланган ҳолда озод этиш” (МҲХС 1 га қўшимча) натижасида Д3 банди қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни 2010 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39Д 2010 йилнинг майида чоп этилган “МҲХСларни такомиллаштириш” натижасида 27A, 31Б ва Г8Б бандлари қўшилган ва 27, 32, Г1(в) ва Г8 ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2011 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак. МҲХСларни МҲХС 1 кучга киришидан олдинги даврларда қўллаган ёки МҲХС 1 олдинги даврда қўллаган тадбиркорлик субъектларига Г8 бандига ўзгартиришни ретроспектив тарзда ушбу ўзгартириш кучга кирганидан сўнг биринчи йили қўллаш рухсат этилади. Г8 бандини ретроспектив тарзда қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ушбу фактни очиб бериши керак.
39Е 2010 йилнинг октябрида чоп этилган “Маълумотларни очиб бериш—Молиявий активларнинг битта тоифадан бошқа тоифага ўтказилиши” (МҲХС 7 га қўшимча) натижасида Д4 банди қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2011 йилнинг 1 июлидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39Ё 2010 йилнинг октябрда чоп этилган МҲХС 9 “Молиявий инструментлар”натижасида 29, Б1–Б5, Г1(й), Г14, Г15, Г19 ва Г20 бандлари ўзгартирилган ва 29A, Б8, Б9, Г19A–Г19Г, Д1 ва Д2 бандлари қўшилган ҳамда 39Б банди ўз кучини йўқотган. Тадбиркорлик субъекти 2010 йил октябрда чоп этилган МҲХС 9 қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39Ж 2010 йилнинг декабрда чоп этилган “Кучли гиперинфляция ва МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектлари учун қатъий белгиланган саналарнинг бекор қилиниши” (МҲХС 1 га қўшимчалар) натижасида Б2, Г1 ва Г20 бандлари ўзгартирилган ва 31В ва Г26–Г30 бандлари қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2011 йил 1 июлдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади.
39З 2011 йилнинг майда чоп этилган МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар” ва МҲХС 11 “Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар” натижасида 31, Б7, В1, Г1, Г14 ва Г15 бандлар ўзгартирилган ва Г31 банди қўшилган. Тадбиркорлик субъекти МҲХС 10 ва МҲХС 11 ни қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39И 2011 йилнинг майда чоп этилган МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” натижасида 19 банд ўз кучини йўқотган, ва А иловасидаги ҳаққоний қиймат тушунчаси ўзгартирилган, ҳамда Г15 ва Г20 бандлари ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти МҲХС 13 ни қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39Й 2011 йилнинг июнда чоп этилган “Бошқа умумлашган даромаднинг моддаларини акс эттириш” (БҲХС 1 га қўшимча) натижасида 21 банд ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти 2011 й июнда ўзгартирилган БҲХС 1 қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39К БҲХС 19 “Ҳодимларнинг даромадлари” (2011 йил июнда ўзгартирилган) натижасида Г1 банди ўзгартирилган, Г10 ва Г11 бандлари ўз кучини йўқотган ва Д5 банди қўшилган. Тадбиркорлик субъекти (2011 йил июнда ўзгартирилган) БҲХС 19 ни қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39Л МҲХСШҚ 20 “Очиқ коннинг қазиб олиш босқичидаги тозалаш харажатлари” натижасида Г32 банди қўшилган ва Г1 банди ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 20 ни қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39М 2012 йилнинг майида чоп этилган “Давлат қарзлари” (МҲХС 1 га қўшимча) натижасида Б1(е) ва Б10–Б12 бандлари қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади.
39Н Б10 ва Б11 бандлари МҲХС 9 га ҳавола қилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСни қўлласа, лекин ҳалигача МҲХС 9 ни қўлламаган бўлса, Б10 ва Б11 даги МҲХС 9 га ҳаволалар БҲХС 39 “Молиявий инструментлар: Тан олиш ва баҳолаш” га ҳаволалар деб ўқилиши керак.
39О 2012 йилнинг майида чоп этилган “2009–2011 йилларда йиллик такомиллаштиришлар” натижасида 4A–4Б ва 23A–23Б бандлари қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни ретроспектив тарзда БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” 2013 й 1 январидан бошлаб ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларда қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39П 2012 йилнинг майида чоп этилган “2009–2011 йилларда йиллик такомиллаштиришлар” натижасида Г23 банд ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни ретроспектив тарзда БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларда қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39Р 2012 йилнинг майда чоп этилган “2009–2011 йилларда йиллик такомиллаштиришлар” натижасида 21 банд ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни ретроспектив тарзда БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” 2013 йил 1 январидан бошлаб ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларда қўллаши керак. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши керак.
39С 2012 йилнинг июнда чоп этилган “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар, биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар ва бошқа тадбиркорлик субъектларидаги улушларни очиб бериш: Ўтиш бўйича қўлланма” (МҲХС 10, МҲХС 11 ва МҲХС 12 қўшимчалар) натижасида Г31 банди ўзгартирилган. Тадбиркорлик субъекти 2012 й июнда ўзгартирилган МҲХС 11 қўллаганида ушбу ўзгаришларни қўллаши керак.
39T 2012 йилнинг октябрида чоп этилган “Инвестицион тадбиркорлик субъектлари” (МҲХС 10, МҲХС 12 ва БҲХС 27 га қўшимчалар) натижасида Г16, Г17 ва В иловаси ўзгартирилган ва Д6–Д7 бандлари қўшилган. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2014 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши керак. “Инвестицион тадбиркорлик субъектлари” ни муддатидан олдин қўллашга рухсат этилган. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни олдинроқ даврда қўлласа, у айнан ўша пайтда “Инвестицион тадбиркорлик субъектлари “ га киритилган барча ўзгаришларни ҳам қўллаши керак.
(2003 й чоп этилган) МҲХС 1 ўз кучини йўқотиши
40 Ушбу МҲХС (2003 йилда чиқарилган ва 2008 йилнинг май ойида ўзгартирилган) МҲХС 1 нинг ўрнини босади.
A- илова
Таърифланган атамалар
Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham:
|