Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш



Download 297 Kb.
bet5/16
Sana17.04.2022
Hajmi297 Kb.
#559080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
МХХС 1 Биринчи куллаш EN GVT 2013 IFRS 01 uzb

Хежни ҳисобга олиш
Б4 МҲХС 9 да талаб этилганидек, МҲХСларга ўтиш санасида тадбиркорлик субъекти:
(a) барча деривативларни ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаши керак; ва
(б) олдинги БҲУТларга мувофиқ ҳисоботларда активлар ёки мажбуриятлар сифатида акс эттирилган деривативлар бўйича юзага келадиган муддати кечиктирилган барча фойда ва зарарларни чиқариб ташлаши керак.
Б5 Тадбиркорлик субъекти БҲХС 39 мувофиқ хежни ҳисобга олиш талабларига жавоб бермайдиган турдаги хежлаш алоқасини (масалан, хежлаш инструменти бўлиб монетар инструмент ёки чиқарилган опцион хизмат қиладиган кўпгина хежлаш алоқаларини; ёки соф позиция хежланган модда бўлганида) ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида акс эттирмаслиги керак. Бирок, агар тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТга мувофиқ соф позициясини хежланган модда сифатида белгилаган бўлса, у ушбу соф позициясидаги алоҳида моддани МҲХСларга мувофиқ хежланган модда сифатида қуйидаги шартни бажарганда белгилаши мумкин: у бундай белгилашни МҲХСларга ўтиш санасидан кечиктирмасдан қилиши керак.
Б6 Агар МҲХСларга ўтиш санасидан олдин тадбиркорлик субъекти операцияни хеж сифатида белгилаган бўлса, лекин хеж БҲХС 39 даги хежни ҳисобга олиш бўйича талабларга жавоб бермаса, тадбиркорлик субъекти БҲХС 39 нинг 91 ва 101 бандларини хежни ҳисобга олишни тўхтатиш учун қўллаши керак. МҲХСларга ўтиш санасидан олдин киришилган операциялар ретроспектив равишда хеж сифатида белгиланмаслиги керак.
Назорат кучига эга бўлмаган улушлар
Б7 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 10 нинг қуйидаги талабларини МҲХСларга ўтиш санасидан бошлаб истиқболли равишда қўллаши керак:
(a) умумлашган даромад бош ташкилотнинг эгалари билан назорат кучига эга бўлмаган улушлар ўртасида тақсимланиши тўғрисидаги Б94 даги талабни, агар бундай тақсимлаш назорат кучига эга бўлмаган улушлар салбий қолдиққа эга бўлишига олиб келса ҳам;
(б) бош ташкилотнинг шуъба тадбиркорлик субъектидаги улушининг назоратни йўқотишга олиб келмайдиган ўзгаришларни ҳисобга олиш бўйича 23 ва Б93 бандларда келтирилган талабларни; ва
(в) шуъба тадбиркорлик субъекти устидан назоратни йўқотишни ҳисобга олиш бўйича Б97–Б99 даги талабларни ва МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият” нинг 8А банддаги улар билан боғлиқ бўлган талабларни.
Бироқ, агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувларига нисбатан МҲХС 3 ни ретроспектив тарзда қўллашни танласа, у шунингдек МҲХС 10 ни ушбу МҲХСдаги В1 бандга мувофиқ қўллаши керак.

Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish