www.ziyouz.com кутубхонаси
47
йилига қарийб эллик минг доллар олади, — тўнғиллади Палмер.
— Унга тўлаётган бор-йўқ маошларинг шуми?
— Ҳа. Тағин унга вакиллик харакатлари ҳам тўланади.
— Аммо, азизим, бу жуда кам-ку. Ахир у топиб берган пудратчи бир ойда бутун ишни
бажариб қўйди...
Палмер соатига қаради: саккиз ярим. У дераза олдига бориб, кўчага қаради. Банкнинг
олтмишта машинасидан биттаси — махсус буюртма билан тайёрлангани — меҳмонхона
олдидаги йўлакда, автомобилларнинг сафида иккинчи бўлиб ўз йўловчисини кутиб турарди.
— Эдис, — деди Палмер чиқиб кетаётиб, — баъзан сенда ҳам юмор ҳисси пайдо бўлиб
туришини истардим.
— Менинг юмор ҳиссиётим жуда яхши! — бақириб қолди Эдис унинг орқасидан.
— Бундай нарсаларни гапираётганда сал-пал жилмайсанг бўлмайдими?
— Мен баъзан жилмайиб қўяман, — деди Эдис, қўлида қаҳваси ичиб тугатилмаган финжон
билан унинг орқасидан эргашиб.
Бўш қўли билан Эдис эрининг бўйинбоғини тўғрилаб қўйди. Машинага ўтиргач, ўзим
қайтадан тўғрилаб қўяман, ўйлади Палмер. Чикагода бунга бепарво қараларди, лекин бу ерда,
Нью-Йоркда бундай пала-партишликка йўл қўйиб бўлмайди.
Палмер хотинининг ёноғидан қаттиқ ўпаркан, сўради: — Бугун кечқурунги режаларимиз
қандай?
— Кечқурун Осборн пьесасини кўргани борамиз.
— Кечки овқатга меҳмонга борамизми?
— Ҳа, ҳозир шунақаси маъқул, — пинагини бузмай жавоб берди Эдис.
— Мен ушланиб қоламан, болаларга «хайрли тун»ни ҳам телефонда айтсам керак.
— Қўрқаманки, айнан шундай бўлади, азизим, — деди Эдис. — Яхши боринг.
— Ҳозирча...
Лифтда пастга тушаркан, Палмер кўз олдига келтирди: Эдис ойна олдида ўтириб
киприкларини, айниқса қовоғи устини астойдил бўямоқда. У балки Эдисга нисбатан
адолатсизлик қилаётгандир. Лекин, барибир, у ҳақ. Ниҳоят, шундай хулосага келган Палмер,
машинанинг орқа ўриндиғига ўтирди. Дарбон машина эшигини чаққонлик билан ёпди.
— Хайрли тонг, сэр, — деди шофёр.
— Хайрли тонг, Жимми.
Булутлардан тозаланган осмонда октябр қуёши тоза нур сочарди. Тонг чиндан ҳам ажойиб,
хайрли кўриниб кетди Палмернинг кўзига. Бу тонг унга илҳом бахш этгандай бўлди.
Бизнинг кайфиятимиз, дея ишонтирмоқчи бўлди у ўзини, оддий ёвузликдан бошқа ҳеч нарса
эмас. Бундай кайфият ундан қутулишимиз учунгина керак. Акс ҳолда жиддий ишлар билан
шуғулланиш мутлақо мумкин бўлмай қолади. Кайфиятга бўйсуниш унинг учун ҳамиша ўзгармас
ҳақиқат бўлиб келган. Бу ҳодиса моддиюнлик тоифасидан эмас, шунинг учун ҳам у
иррационалдир. Ҳаёт эса ўз моҳиятига кўра ҳамиша умидсиз моддийдир ва агар унинг
рационал мағизи доимо аниқ вужудга келмаса-да, ҳеч бўлмаганда у мантиқ қонунларига
бўйсунади.
Унинг отасининг энг қатъий эътиқодларидан бири ҳам айнан шунга асосланарди. Энди бу
нарса унинг ҳам эътиқодига айланди ва чуқур илдиз отган тамойиллар, масалан,
республикачилар фирқаси номзодларига овоз бериш, асосий сармояга тегинмаслик, оқ кўйлак
кийиб юриш ва ҳоказоларда ўз ифодасини топади. Ушбу тамойилларнинг ҳаммаси, деб ўйларди
у машина Бешинчи авенюга бурилаётган пайтда, қатъий рационал мағизга эгадир. У шофёр
ойнасидан ўзига яхшилаб қараб олиш учун ўриндиқдан сал силжиб ўтирди. Кўйлак ёқасининг
оппоқлигига гап йўқ. Эдиснинг қўли билан сал четга сурилган бўйинбоғини тўғрилаб қўйди.
Сўнг ўриндиқ суянчиғига ястанганича машина ойнасига назар солди. Кейин ўриндиқдан
«Таймс» газетасининг бугунги сонини олиб сарлавҳаларига кўз югуртириб чиқди-да, уни яна ўз
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |