www.ziyouz.com кутубхонаси
44
— Менинг ЮБТКда ишлаётганимга бир йилдан сал ошди, ахир. Мени шу даражада ишдан
чиқаришларига бу етарли бўлмаса керак. У менга сим қоқди.
— Сиз унинг саволларига жавоб бердингизми?
— Албатта, — деди хоним ва сигарета кулини тиллойи кулдонга қоқди. — Ахир у бизларга
ишлаяпти.
— Бироқ бу ҳаммага ҳам маълум эмас.
— Кимга-кимга-ю, лекин буни мен билишим керак, шундай эмасми? Мен билмасам, қандай
маъниси бор...
— Айтинг-чи, — унинг гапини бўлди Палмер, янада кўпроқ билиш мақсадида. — Сиз ЮБТКга
ишга киргунга қадар бирор газетада ишлаганмидингиз?
— Ҳа, «Стар»да ишлаганман.
— Молиявий масалалар билан шуғулланганмисиз?
— Аниқроғи банк ишлари билан.
— Унгача нима иш қилардингиз?
— «Таймс»да ишлардим, ахборот бўлимида.
Палмер чимирилди.
— Одатда, кишилар хизмат поғонаси бўйлаб тескари тартибда, қандай айтсам экан,
юқорилаш тартибида кўтариладилар. Сиз бўлсангиз. «Таймс»дан «Стар»га ўтибсиз.
— Ҳаммада ҳам шундай бўлавермайди, — қайд қилди хоним эҳтиёткорона. — «Стар»да мен
кўпроқ пул олардим. — У бир оз жим қолди, сўнг чуқурроқ нафас олишга уринаётгандай
сўради: — Менинг ишим ҳақида тавсиялар ва фикр-мулоҳазаларни кўриб қўйишни
истамайсизми?
Яна жимлик чўкди. Гўё Палмернинг улкан хонасида бепоён бўшлиқ мана шу нотабиий
сукунат билан тўлиб кетгандай эди. Ниҳоят Палмер жилмайди ва жимликни бузди.
— Мен яна керак бўлмаган гапни айтдим, тўғрими?
Бу сафар хоним унинг табассумига жавоб қайтармади.
— Йўқ, сизда ҳаммаси яхши бўлаяпти, — деди мисс Клэри, — Ҳолбуки, сиз ҳеч қачон
журналист бўлмагансиз. Лекин саволни қандай беришни жуда яхши биласиз. Баъзилар бунга
эришиш учун йиллар сарфлайдилар.
— Бу менда уруш давридан қолган одат, — тушунтирди у қуруқ қилиб ва қўшиб қўйди. —
Баёнот беришга рухсат этасизми?
Мисс Клэри «марҳамат» дегандай қўлларини кенг ёйди. Палмер унинг бармоғида узук
йўқлигини, бармоқлари ингичка ва узунлигини пайқашга улгурди.
— Бу ерда сиз хўжайинсиз, — жавоб қилди хоним.
— Маълум маънода мен афсусдаман, — деди Палмер, — чунки мен билишим керак бўлган
нарсани сўраб ўтирибман. Лекин сизга мурожаат қиларканман, мен мантиққа амал қилдим,
холос. Буларнинг ҳаммаси ҳеч қандай шахсий хусусият маъносида эмас. — У хонимга савол
аломати билан қаради.
— Ҳа, — деди мисс Клэри.
— Мен олдин ҳам банкда ишлаётган аёлни учратгандим, — дея секин гап бошлади у, агар
керак бўлса, аёлга айтадиган гапига тузатиш киритишни ҳам ўйлаб. Энди мен шунга амин
бўлдимки, банкка ишга қабул қилинишлари учун аёллар, худди шундай лавозимни эгаллаб
турган эркак ҳамкасбларига нисбатан анча юқори малакага эга бўлишлари даркор. Лекин,
барибир, ўзингиз билганингиздай, аёллар шу лавозимга тегишли миқдорда маош олмайдилар.
— Ҳа, буни биламан, — тасдиқлади мисс Клэри.
— Лекин мен ҳали ҳеч қачон банкда реклама ва ахборот масалалари билан шуғулланаётган
аёлларни учратмагандим. Бу масалаларни биз ўйлагандан кўра яхшироқ ҳал қилоласиз, деб
ўйлайман. — У нафасини ростлаб олди-да, — Сизга айтмоқчи бўлган гапларим мана шу, —
деди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |