www.ziyouz.com кутубхонаси
49
очди.
Ўнинчи боб
Палмер йўл-йўлакай бош ирғаб котиба билан саломлашиб, ўз хонасига кириб, ёзув столи
томон юрганида соат беш дақиқаси кам тўққиз эди. Стол ёнида бир оз тургач, сигнал
тугмачаларига кўз югуртирди. Саф тортиб турган тугмачалардаги белгилар фақат ундош
ҳарфлардан иборат эди. «Бркхрдт» деган ёзувли тугмача деярли ҳеч қачон қария билан
боғланиш имконини бермасди. Лекин Палмер шуни яхши билардики, барча интерком чироқли
сигналларнинг деярли ярми Бэркхардт тугмачалари билан боғлиқ эди. «Мрчндл» ёзуви ЮБТК
вице-президанти ва масъул котиби Клифф Мерчендал исмини билдирарди. У биринчи галда
қимматли қоғозлар масаласи билан шуғулланар, бундан ташқари энг пулдор мижозлар ишини
олиб борарди. Шу билан бирга у яна қимматли қоғозлар ҳамда ишончномалар бўйича
бошқариладиган мол-мулк бўлими фаолиятига раҳбарлик қиларди. «Скртр» тугмаси эса ўз
соҳибига эга эмасди, чунки Палмер котиба вазифасини бажарадиган бирор қизни танлашга
сира вақт ажрата олмасди. Ўнг томондаги тугмачаларда бўлса бошқа икки биринчи вице-
президентлар: Гарри Элдер ва Фиппс Карс (айни пайтда ғазначи ҳам) исмлари ёзилганди.
Палмер ёзув столи тагидаги яширин тугмачани босди. Ўша заҳоти унинг орқасидаги девор
илондек вишиллаб очилди. Ичкарида жавон кўринди. Палмер унга пальто ва шляпасини илди
ва деворни яна бекитди.
Девор жавонида сирли бўлинма мўжазгина бар шаклида ясалганди. Унда иккита шиша,
бештача қадаҳ ва муз солинган челакча бор эди. Махфий равишда телефонга улаш учун
мўлжалланган кичкинагина магнитофон ҳам ўша ерда сақланарди. Бундан икки йил аввал,
жамғарма банклари билан олишув пайтида уни чиндан ҳам улашмоқчи эди. Гарри Элдернинг
таъкидлашича, юқори қаватда ва барча филиалларда махфийлик тартиби ўрнатилганди. Иш
куни якунида Бэркхардт ўз котибаларини саватчалардаги барча қоғозларни йиғиштириб ёқиб
юборишга мажбур этарди. Ўша олишувда Бэркхардт ғолиб чиқди ва кейин телефонлар махфий
микрофонларга уланмай қолди. Афтидан, ўйлаган ишидан воз кечди, шекилли.
Дарвоқе, бу ишни бу йил қилса ҳам бўлади, ўйлади Палмер. У ўз ўрнига ўтирди ва эрталабки
почтани кўришдан олдин, хонасига кўз югуртирди. Стол қаршисидаги деворда йўлакдан олиб
келинган Барк ишлаган расм илиб қўйилганди.
Хонанинг олис деворидаги улкан деразаси ёнида энди қора ҳайкал турарди. У бундан етти
йил олдин қуйилган бўлиб, уларнинг Чикагодаги ҳаёти даврига тааллуқли эди, ўшанда Эдис
учала боласини ҳайкалда акс эттириш ғояси билан чиққанди. Ҳайкал ишланган пайтда катта
ўғиллари етти, кенжаси икки, Жерри эса ҳали тўрт ёшга ҳам тўлмаганди.
Ўша пайтда Эдис болаларининг ёшлигини эътиборга олиб, уларни яланғоч тасвирлашга
эътироз билдирмаганди. Палмер ҳайкалтарошни ҳозир эслади, ўша хонимни Ханна Керд деб
аташарди. Унинг ҳайкалларида Ханна нимани тасвирламоқчи эканини тушуниш мумкин эди. У
кекса аёлми, бойўғлими ё қўзичоқми, хуллас, нима бўлмасин, силлиқланмаган тошдан ясарди.
Мана энди, орадан етти йил ўтганидан сўнг, бу ҳайкал Палмерга ёқа бошлади. Ханна Керд ўз
ишини тугаллаганда, Эдис шодлигининг чеки йўқ эди. Бироқ орадан бир йил ўтгач, ҳайкални
чордоққа чиқариб ташлашди. Уни қандайдир кўргазмага вақтинчалик бериб туриш учун баъзи-
баъзида чордоқдан олиб туришарди. Ўғилларнинг тўнғичи Вуди, катта бўлгани сари ҳайкалдан
камчиликлар топарди, лекин кенжатой Томмига у жуда ёқиб қолганди. Гарчи бу асар «Уч
фарзанд» деган номга эга бўлса-да, Жерри уни «Денгиз типратиконлари базми» деб атаганди.
Ҳозир ҳайкалга қараб туриб, Палмер унда тасвирланган болаларнинг қиёфаларида рақс
аломати борлигини сезди. Бундан тўрт йил муқаддам Чикагодаги тасвирий санъат институти
Керднинг ҳайкалини олийгоҳга ҳадя қилиш кераклигига ишонтириш учун кўп уринди. Бултур
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |