www.ziyouz.com кутубхонаси
50
Нью-Йоркдаги галереялардан бири шу ҳайкал учун Палмерга ўн минг доллар таклиф қилди. Бу
ҳайкални ясатиш учун кетган пулдан икки баробар ошиқ эди. Бироқ Ханна Керднинг
огоҳлантиришича, Палмер тушундики, ҳозир бу буюмнинг нархи анча баланд туради. Ҳайкал
Европадаги тасвирий санъат кўргазмасида ҳам намойиш этилди. Итальян ва француз
танқидчилари бу асар устидан гоҳ кулишар, гоҳ кўкларга кўтариб мақташарди. Ушбу ҳайкал
теварагида матбуотда кўтарилган шов-шув унинг нархини ўн беш минг долларгача кўтариб
юборди.
Палмер болаларининг ҳайкал портретини ўзининг хизмат хонасига қўймоқчи эканини Эдисга
айтган пайтида улар ўртасида жанжал чиқди. Уларнинг биргаликдаги ҳаётларида, айниқса
сўнгги йилларда бундай жанжаллар тез-тез бўлиб турарди. Улар гарчи атайлаб чиқарилмаса
ҳам, барибир, мантиқий асоссиз келиб чиқаверарди. Эдис, «баҳслашувлар» деб атаган бундай
можаролар бир неча ҳафта давом этди. Ниҳоят Палмер Эдисдан яширин суратда ҳайкални Сан-
Францискодан ( у ёққа кўргазма учун вақтинча олиб кетилганди ) олиб келиб Нью-Йоркдаги ўз
хонасига ўрнатди.
Буни ҳамма — Бэркхардт, Ханна Кердт, Замонавий саънат музейи, айниқса Мак Бернс
маъқуллади. Бу борада Мак Бернс очерк ёзиб «Таймс»да эълон қилди. Ҳайкалнинг расмини
«Лук» журналида бостирди. Бундан Эдисдан бўлак ҳамма мамнун эди. Палмер ўзи билан Эдис
орасига совуқлик тушишига шу нарса сабаб бўлди деб айта олмайди. Охир-оқибат сўнгги
пайтларда улар яшаётган вазиятни янада чигаллаштириш мумкин эмасди.
Шу ҳақда ўйлар экан, Палмер эрталабки почта жилдини олиб, ундаги хатларни кўздан
кечира бошлади. Лекин машинада эрталабки сайри пайтидаги кўнгилсизликларни эслаб,
кайфияти бузилди.
Ҳайкалга қараб, у ҳақда ўйлаш унга ҳамиша қандайдир қувонч бахш этарди. Энг аввало у
Палмерга болаларни эслатарди. Бундан ташқари, ҳайкалга қараб руҳий мадад оларди. Палмер
болаларининг ҳайкал тасвирига қараган чоғида ундаги барча кўнгилсизликлар тарқаб кетарди.
Ҳозир у айнан шуни ҳис қилаётганди.
У столидаги хатлар уюми устидан биттасини олиб, ўқиб кўрди. Хатда Лонг-Айленддаги
ишбилармонлардан бир гуруҳи ундан ўзлари ҳузурига бориб, жамғарма ва тижорат банклари
ўртасида авж олиб кетган кураш ҳақида гапириб беришни сўрашган экан. Кейинги хатда
Палмер Колумбия университети бинолари бирининг пойдеворини қўйиш маросимида
қатнашишга таклиф қилишганди. Учинчи хатга газеталар репортёрлари учун ҳар йили
уюштириладиган зиёфатга иккита чипта тиркаб қўйилган экан. Чипталарда «жой
президиумда» деган ёзув бор эди, демак унга сўз берилиши мумкин.
Столдаги хатлар уюмига қараб, бу Палмер шахси теварагида Нью-Йорк оммаси учун тегишли
реклама шов-шуви вужудга келтириш ниятида Мак Бернс саъй-ҳаракатининг меваси эканини
тушуниш қийин эмасди.
Интеркомнинг
қўнғироғи
жиринглади.
Палмер
тугмачаларга
қараб,
Бэркхардт
чақираётганини тушунди-да, гўшакни кўтарди.
— Хайрли тонг, Лэйн.
— Бирор яхши гап борми, Вуди? — қариянинг овози анча тетик эшитилди. Бундан кечани
анча тинч ўтказганини билса бўларди.
— Кайфиятингиз яхшига ўхшайди, — деди Палмер. — Мен эса бу ерда ўтириб хатлар уюмини
титиб, турли-туман йиғилишларга таклифларни кўздан кечираяпман. Қаранг, Мак Бернс менинг
ҳақимда қандай қайғураяпти.
— Бирор фойда чиқармикан?
— Лонг-Айлендда маъруза айтишга таклиф этишяпти. Лекин у ердаги омма бизга бефойда.
— У томонларда омманинг ҳар қанақаси яхши, — эътироз билдирди қария. — Бу жудаям
зарур, Вуди. Жамғарма банклари зўр бериб ўша ерга интилмоқдалар.
— Унда мен бошқа одамлар олдида гапирганим мақбул эмасми?, — деди Палмер. — Мак
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |