www.ziyouz.com кутубхонаси
48
жойига қўйди. Буларнинг ҳаммаси жонга тегди, ўйлади у. Мак Бернс билан биргаликда
бажариладиган ишдан тортиб, болалари ёнида бўлолмаслигигача унга алам қиларди. Ниҳоят,
Эдиснинг ўзи, аниқроғи, ўрталарида вужудга келган муносабатлар, қўйинг-чи, бари бош
оғриғи.
Ҳаммаси ўз маъносини йўқотди, дерди у ўзига-ўзи, ички алоқалардан маҳрум бўлди,
ҳаммасидан ёмони, жуда тезлик билан чидаб бўлмас мутаассибликка айланиб бораётибди.
Лекин бу жараён чиндан ҳам эндигина бошландими? Эҳтимол у ҳозир ҳис этган нарса йиллар
давомида Чикагода яшаган пайтдаёқ ва энди Нью-Йоркка кўчиб ўтиши мобайнида
тўплангандир. Янги турмуш тарзи ва ўрганган даврасидан ажралиши унинг ҳаётида аслида
нималар юз бераётганини кўриш учун кўзларини каттароқ очгандир?
Нью-Йорккача бўлган даврда ҳаммаси жуда оддий эди. Уйдаги вазият, эрталаблари
Эванстоундан Чикагога қатнаш, оилалик ҳаётининг ўн саккиз йили мобайнида ишга бориб
келиш... Уйланишидан олдин ҳам Палмер шу йўлдан қатнарди. Уруш пайти армияда хизмат
қилган йиллари бундан мустасно, албатта...
Палмер энтикиб нафас олди-да, яна газетага қаради. Сўнг уни қўлига олиб, сарлавҳаларига
кўз югуртирди. Уларни биринчи бор кўраётгандек диққат билан ўқиди. Афтидан, Яқин
Шарқдаги танглик хавфли босқичидан ўтиб ўз ечимига яқинлашганга ўхшайди.
Шу муносабат билан биржада югур-югур, акцияларни сотиш бошланса керак, деб ўйлади
Палмер. Куннинг иккинчи ярмида эса уларнинг нархи туша бошлайди. Кейин яна акцияларни
сотиб олиш талвасаси давом этади. Бугун ЮБТКда қимматли қоғозлар билан шуғулланувчи
Клифф Мергендалнинг куни оғир кечади.
Машина «Плаза» меҳмонхонаси олдида тўхтади. Кўча ҳаракатида тиқин ҳосил бўлиб,
машиналар юролмай қолганди. Палмер газетани ўриндиққа улоқтирди. Шофёр унинг
безовталигини кўриб турарди.
— Сэр, сизга бирор нарса керакми? — деб сўрарди.
Палмер ташвишланиб:
— Нима бўлди? — деб сўради.
— Сиз нимадир дедингизми, сэр?
— Ростданми? — ҳайрон бўлди Палмер. Наҳотки ҳаётимни овоз чиқариб лаънатлаган
бўлсам? — ўйлади у. Нима, мен ҳаётимни лаънатлаган бўлишим мумкинми? Балки ўз-
ўзимнидир? Лекин фақат ўзимнимикин?
Тиқин бўшашди, чунки бурчакда турган полициячи кўндаланг кўчалардан келувчи
машиналарни ўтказиб юборди-да, Бешинчи авеню бўйлаб ҳаракатга йўл очиб берди. Палмер
кетаётган «Кадиллак» қуён сакрашига ўхшаб ўрнидан отилиб юриб кетди. Бу ҳаракат
Палмерни ўриндиқ орқасига қапиштириб ташлади.
— Кечирасиз, сэр.
— Ташвиш қилма, Жимми. Ҳайда тезроқ.
Шофёр мулойим кулди. Палмер уялиб кетди. У кайфиятига берилиб кетганидан ўзини
ноқулай сезиб, буклаб ташланган газетани қайта қўлига олди.
Машина шитоб билан банкка яқинлашиб бораётган пайтда Палмер ўзича тасаввур қилди:
Кун тушликка яқинлашган сайин қуёш нури тик тушиб, банкнинг юқори қаватидаги ойнаванд
хонани қиздириб юборгандир. Ҳатто шифтга осилган улкан пардалар ҳам қуёшнинг ўткир
нурларини тўсиб қололмаса керак.
Эҳ, агар ушбу ташвишлар фақат оддий бош оғриғидан иборат бўлганда эди, ўйлади Палмер,
унда бу тонгдан нафратланиш учун менда қонуний ва тушунарли сабабларим бўлиши мумкин
эди. Ва икки дона аспирин хапдориси ҳамма нарсани жой-жойига туширган бўлур эди.
Лекин ҳозир унга чинакам азоб бераётган касалликка қарши дорини қаердан олиш мумкин?
У ана шу мавҳум жумбоқ билан банкнинг марказий дарвозасига етиб келди. Машинадан
чиқаркан, шофёрга миннатдорлик билдириб, ўз калити билан банкка олиб кирувчи ён эшикни
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |