Математика ўқитишдаги илмий усуллар. Илмий тадқиқот услубларининг умумий характеристикаси.
Анъанавий ўқитиш бир қатор камчиликларга эга. Уларнинг орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
-фикр тарқоқлиги натижасида диққатни бир жойга жамлай олмаслик ва ўқув материали мазмунини англашда юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш учун, мавуни баён қилиш пайтида равон ва чиройли сўзамоллик усулларини қўллй бииш;
-математик материални ўрганишда суръат ўртача бўлиши;
-эслаб қолиш талаб этиладиган материал ҳажмининг катта бўлиши;
-математика бўйича дифференцияланган материалларнинг кам бўлиши в.ҳ.
Математикага анъанавий ўқитишнинг камчиликларини фанни ўқитишни такомиллаштириб бориш орқали бартараф этиш мумкин.
Усул (грекча metodhodos – тадиқиқ йўли) – мақсадга эришиш воситаси.
Ўқитиш усули – ўқитиш ва тарбиявий ишлар олиб боришдаги дидактик қўллашлар ва воситаларнинг тартибланган мажмуаси. Ўқитиш усули ўқитувчи ва ўқучиларнинг навбат алмашиб турадиган ва ўзаро боғлиқ бўлган фаолияти.
Ҳар қандай ўқитиш усули мақсадни, ҳарааатлар тиизмини, ўқитиш воситалари ва белгиланган натижага эришишини ўз ичига олади. Ўқитиш усулнинг объекти ва субъекти ўқувчи ҳисобланади.
Бирор-бир битта ўқитиш усулидан соф ҳолда фақат махсус режалаштирилган ўқув ёки тадқиқот мақсадларидагина фойдаланилади. Одатда, ўқитувчи турли ўқитиш усулларидан фойдаланшни афзал кўради.
Ўқитиш усули – тарихий категория. Педагогиканинг бутун тарихи давомида ўқитиш усуллари муаммосини ҳал этишга тулича нуқтаи назардан қаралиб келинган: яъни, фаолият шакллари; фаолиятнинг мантиқий тизимлар ва функцциялар шакли; фаолиятнинг билиш характери орқали муаммога ечим топишга ҳараат қилинган. Бугунги кунда замонавий ўқитиш усуллари назариясига турлича ёндошувлар мавжуд.
Ўқитиш усулларини таснифлаш (классификациялаш) ҳар хил асосларда олиб борилади.
Билиш фаолияти характерига кўра:
–иллюстратив-тушунтиришли (ҳикоя, маъруза, суҳбат, намойиш);
–репродуктив-тикловчи (масалар ечиш, тажрибаларни такрорлаш);
–муаммоли (муаммоли топшириқлар, билишга доир топшириқлар);
–қисман-изловчи – эвристик;
–тадқиқий.
Фаолият компонентларига кўра:
–ташкилий-ҳаракатли – ўқув-ўрганиш фаолиятини ташкил қилиш усуллари;
–омилкорлик (стимуллаштирувчи) – ўқув-ўрганиш фаолиятини стимуллшаш ва мотивлаштириш усули;
–назорат-баҳолаш – ўқув-ўрганиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш усуллари.
Дидактик мақсадларга кўра:
–янги билимларни ўрганиш усуллари;
–билимларни мустаҳкамлаш усуллари;
–назорат қилиш усуллари.
Ўқув материалини баён қилиш воситаларига кўра:
–моноло восита – информацион-хабар берувчи (ҳикоя, маъруза, тушунтириш);
–диалог асосидаги восита (муаммоли баён, суҳбат, баҳс).
Ўқувни ташкил қилиш шаклига кўра.
Ўқувчиларнинг мустақиллиги даражасига кўра.
Билимлар манбасини етказишга кўра:
–оғзаки (ҳикоя, суҳбат, маъруза, йўриқнома, муозара);
–кўргазмали (намойиш, иллюстрация, чизма, материални кўрсатиш, жадвал);
–амалий (машқлар, лаборатория иши, амалиёт).
Шахс тизимини ҳисобга олишга кўра:
–англаш (ҳикоя, суҳбат, кўрсатма бериш, иллюстрациялаш);
–феъл (поведение) (машғулот, машқ в.ҳ.);
–ҳиссиёт – стимуллаш (маъқуллаш, мақташ,эътироф этиш, назорат).
Келтириб ўтилган таснифлашлар дидактик аспектда кўриб чиқилади; бу ерда математиканинг предмет мазмуни етарлича бўлмайди, шунинг учун математикага ўқитиш усулларининг барча номенклатурасини тасвирлаш мумкин эмас.Ўқитиш усулларини танлаш – ижодий иш, шундай бўлса-да, у ўқитиш назариясини билишга асосланади. Ўқитиш усулларини бўлишнинг, универсаллаштиришнинг ёки ёпиқ ҳолда (изоляцияланган) кўриб чиқишнинг иложи йўқ. Бундан ташқари, ўқитишнинг у ёки бу усули қўлланиш шароитларига кўра, бир пайтнинг ўзида самарали бўлиши ёки самарасиз бўлиши ҳам мумкин.
Ўқитишнинг янги мазмуни математикага ўқитишнинг янги усулларини келтириб чиқаради. Ўқитиш усулларини қўллашда мажмуавий (комплекс) ёндошувга, эгилувчанлик ҳамда ўсиб борувчи хусусиятларга эътибор қаратиш зарур.
Ўқитиш усулларини педагогик таснифлаш – дарс ўтиш усуллари ва ўрганиш (ўқиш) усулларини ажратади. Кейингилари, ўз навбатида, математикага ўқитиш усуларининг илмий (кузатиш, таҳлил, синтез в.ҳ.) ва ўқув (эвристик, моделлар орқали ўқитиш в.б.) усуллари орқали тавсия этилган.
Дарс ўтиш усуллари – восита ва қўлланишлар (прием), информация воситаси, бошқариш ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини назорат қилишдан иборат.
Ўқитиш усуллари – восита ва қўлланишлар (прием), ўқув материалини ўзлаштириш воситалари, ўқитиш ва ўз-ўзини назорат филишнинг тикловчи ва маҳсулдор қўлланишлари (приемлари).
Математик тадқиқотнинг асосий усуллари – кузатиш ва тажриба, солиштириб кўриш, таҳлил ва синтез, умумлаштириш, мавҳумлаштириш ва аниқлаштириш.
Математикага ўқитишнинг замонавий усуллари: муаммоли (истиқболли), лаборторияли, дастурланган ўқитиш, эвристик, матемактик моделлар қуриш, аксиоматик в.б.
Ўқитиш усулларини таснифлашни кўриб чиқамиз (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |