МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШ УСУЛИ ПРЕДМЕТИ
Агар қадимий грек тилидан таржима қиладиган бўлсак, услубият сўзи “тушуниш воситаси”, “тадқиқ қилиш йўли”, деган маънони англатади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, усул – бу, бирор-бир мақсадга эришиш йўли, аниқ ўқув масаласини (машқини) ечиш дегандир. Услуб борасида мазмунига кўра, турлича нуқтаи назарлар мавжуд. Баъзилар, педагогикага оид фан деб тушунади ва барча фанларни ўқитишнинг умумий принципларига хос дидактика деб ҳисоблайди. Яна баъзилар эса услубиятни ўқитишнинг барча масалаларини ҳал этадиган ва предмет орқали шахсни ривожлантирадиган махсус педагогик фан деб билади. Ана шу турличаликни инобатга олиб, ушбу масалага оид бир неча аниқлашлар келтириб ўтамиз.
– математикани ўқитиш услубияти – бу математика ҳақидаги фан бўлиб, ёши ҳамда қобилияти ҳар бўлган ўқувчилар гуруҳини ўқитиш жараёни қонуниятларига асосланади;
– математикани ўқитиш услубияти – бу масалалар, мазмун ва математикани ўқитиш усуллари ҳақидаги педагогик фан. У математикани ўқитиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш масалаларини ўрганади ва тадқиқ қилади. Математикага ўқитиш усули математикани қандай ўқитиш кераклиги масаласини кўриб чиқади;
– математикани ўқитиш услубияти – педгогиканинг бўлими бўлиб, у ёш авлодни жамият томонидан қўйилган талаблар асосида математиканинг маълум бир босқичдаги ривожланиши даражасига мос ва ўқитиш қонуниятларига амал қилиниш ҳолатларини тадқиқ қилади. Математикага ўқитиш услубияти – математик таълим, математикага ўқитиш ва математик тарбия бериш муаммоларини ўрганишга қаратилгандир.
Математикага ўқитиш амалиётида, математиканинг кўп асрлик тарихий ривожланиши – узоқ ўтмишдан тортиб, то бизнинг кунларгача бўлган ўзига хос хусусиятлари акс этади. Услубият қонуниятларини тушуниш учун, математикани ўқитишнинг ривожланиш тарихини билиш зарур.
Математикани ўқитиш усуллари чех олими Я.А. Коменский томонидан ишлаб чиқила бошлаган. Мустақил фан сифатида эса, у биринчи бор швейцар олими И.Г. Песталоццининг “Сон ҳақида кўргазмали ўқитиш” (ушбу китоб 1803 йилда ёилган, 1806 йилда рус тилига таржима қилинган) биринчи кўрсатиб ўтилган. Россияда эса математикани ўқитиш усули тўғрисидаги биринчи қўлланма Ф.И. Буссе томонидан “Ўқитувчилар учун арифметикани ўқитиш қўлланмаси” номи билан 1831 йилда яратилган. Халқ мактабларида арифметикани ўқитишда рус услубиятининг яратилиши, услубий муаммоларни ҳал этишда тажриба ва амалиёт асосий мезон вазифасини ўташини биринчи бор эътироф этган П.С. Гурьевга тегишлидир.
Математикага ўқитиш услубиятининг мақсади, мактабда математикага ўқитиш тизимининг асосий компонентларини ва улар ўртасидаги алоқаларни тадқиқ қилишдан иборат. Асосий компонентлар сифатида – мазмун, усуллар, шакл ва математикани ўқитиш воситалари каби мақсадлар тушунилади.
Математикага ўқитиш услубиятининг предмети – математик таълимнинг мақсад ва мазмуни, усуллари, математикани ўқитиш воситалари ва шакллари ҳисобланади.
Математикага ўқитиш тизимининг амал қилишида бир қатор омиллар, жумладан, таълимнинг умумий мақсадлари, ижтимоийлик ва таълимни ижтимоийлаштириш, математиканинг фан сифатида ривожланиши, математиканинг амалиётга йўналтирилганлиги, янги таълим ғоялари ва технологиялари, психологик тадқиқотлар натижаси таъсир этади. Бу омилларнинг йиғиндиси ташқи муҳитни ташкил этади ва, у математикага ўқитиш тизимига бевосита таъсир этади. Ташқи муҳитнинг кўплаб компонентлари математикага ўқитишнинг мақсади орқали унга таъир кўрсатади.
Математикага ўқитиш услубияти ўз ривожланиш босқичларида қатор қийинчиликларга дуч келмоқда, бу қийинчилик биринчи навбатда мактаб математикаси ва математика фани ўртасидаги узилиш, шунингдек, педагогиканинг фалсафа, математика, мантиқ, психология, биология, кибрнетика, бундан ташқари санъат чегарсида бўлинганлиги туфайли юзага келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |