Мавзу: Математика ўқитиш методикаси предмети, мақсади ва вазифаси


-мавзу: Синфда ва синфдан ташқари ўқитишда дарс жараёнларини ташкил этиш



Download 29,57 Kb.
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi29,57 Kb.
#200123
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маруза1

3-мавзу: Синфда ва синфдан ташқари ўқитишда дарс жараёнларини ташкил этиш
Ижтимоийлик (гуманизм) сўзи лотин тилидаги humanus – инсонийлик иборасидан келиб чиққан. Таълим ижтимоийлиги дейилганда, билимни “инсонлаштириш” тушунчаси, яъни ўқитишни дифференциялаш ҳамда индивидуаллаштириш назарда тутилади. Математик таълимнинг ижтимоийлиги, бу – биринчи галда, этик мезонлалар (нормалар) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш, ундан чекиниш мумкин эмаслигини англаш тушунчасини тарбиялашдир. Ҳар хил турдаги мактабларнинг, математика чуқурлаштирган ҳолда ўқитиладиган синфларнинг пайдо бўлиши ўзида таълими ижтимоийлигини намоён этади. Чунки мактабда математикага ўқитишнинг мақсади, мазмуни, шакли, усуллари ва воситалари, мактаб фанлари тизимидаги ўрни ва ролининг ортиши натижасида муаммоларга янгича ёндошув заруратини келтириб чиқарди.
Математик таълимни ижтимоийлаштириш (лотинчада Humanitas – инсон табиати, маънавий маданият дегани) ўқувчиларни маънавий маданият, фаннинг ривожланиш тарихи, ижодий фаолият билан таништириш деганидир. Таълимни ижтимоийлаштириш ушбу йўналишдаги фанлар ўрганиш учун ўқув режаларида дарс соатларини кўпайтиришга олиб келади.
Математик таълимнинг ижтимоий таркиби инсонга, унинг жамиятдаги ҳаётига, онглилик даражасиига муносабат орқали белгиланади.
Ижтимоий математика тушунчаси ижтимоий фанлар, шунингдек, жамиятнинг моддий ва маънавий муносабатлари билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, қуйидагилар бир қадар муҳим саналади:
–математиканинг методологик масалари табиат ва жамиятни англаш усули сифатида;
–математиканинг жамиятдаги ўрнини кўрсатувчи фалсафий муаммолар;
–матенматиканинг бошқа фанлар билан алоқаси;
–математиканинг ишлаб чиқариш билан алорқаси, унинг бошқаришда, турмушда, меҳнат тарбиясида тутган шрни;
–математиканинг маънавий маданият билан алоқаси, фикрнинг ривожланиши, сиёсий, ахлоқий ва эстетик тарбия;
–ўқувчиларнинг илмий-ижтимоий дунёқарашини шакллантиришга математик таълим қўшадиган ҳисса.
Математик таълимни ижтимоийлаштириш анъанавий мактаб математика курсига ижтимоий фанларга хос бўлган турли шакллар, услуб ва усулларни қўллаш орқали амалга оширилади. Масалан, мактаб математика курсини ижтимоийлаштириш техник жиҳатдан хийла мураккаб бўлган – математиканинг амалий йўналишини кучайтириш; математиканинг маданият ва жамиятни ривожлантиришдаги аҳамиятли ролини кучайтириш орқали техник жиҳатдан халос этиш билан амалга оширилиши мумкин.
Бугунги кунга келиб, фанларни чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш усули пайдо бўла бошлади. Бу эса бир қатор ижтимоий бўлмаган фанларни ўқитиш соатларини қисқартиришга олиб келади. Бундай синфларда ўқийдиган ўсмирлар кўпроқ даржада ижтимоий фанларни ўрганишга рағбат билдирадилар. Афсуски, бундай болаларнинг бир қисми математика асосий фан эмас, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам айрим математика ўқитувчилари учун бундай синфлар билан ишлаш бир оз қийин туюлади ҳамда қизиқарли бўлмайди. Бундан ташқари, кўпчилик математика ўқитувчилари ижтимоий фанларни ўрганаётганлар учун математикани ўқитиш керакми, йўқми дея иккиланадилар.
Математика – ижтимоий фан, дея таъкидлаш кўпчилик учун мунозарали бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, барча фанлар асосида айнан математика фани ётишини унутмаслик керак. Математика ўз тили, ўз лексикаси ва имлосига эга. Математик ғоялар ва усуллар аста-секинлик билан энг анъанавий ижтимоий фанлар замирига, фикрлашнинг қатъий услубини сингдира боради.
Математика образли (тимсолли) фикрлашни ривожлантира боради, чунки у турли образлар манбаси ҳисобланади. Ижтимоий фанларга қизиқиши бўлган кишилар учун эса образли (тимсолли) фикрлаш жуда муҳимдир. Турли шакллар хила-хиллигини уларнинг бўшлиқ ва яссилик тарзидаги манзарасини кўриш, конфигурацияларни таниш, объектларни моделлаштириш, оддий геомтерик факт ва вазияларни тушуниш – буларнинг бари мантиқий фикрлашни ривожлантиришга, тасаввурни кенгайтиришга, эстетик туйғуни кучайтиришга олиб келади.
Ижтимоий математика тушунчаси ижтимоий фанлар, шунингдек, жамиятдаги моддий ва маънавий муносабатлар билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, қуйидагилар муҳим саналади:
–математиканинг методологик муаммолари табиат ва жамиятни тушунишнинг усули сифатида;
–математиканинг жамиятдаги ролини кўрсатувчи фалсафий муаммолар;
–математиканинг бошқа фанлар билан алоқаси;
–математиканинг ишлаб чиқариш билан алоқаси, бошқаришда, турмушда, меҳнат тарбиясида унинг роли;
–математиканинг маънавий маданият билан алоқаси, фикрлашнинг ривожланиши, сиёсий, ахлоқий ва эстетик тарбия;
–математик таълимнинг ўқувчилар илмий-ижтимоий ривожланишига қўшадиган ҳиссаси.
Математикани ижтимоийлашган ҳолда унинг тарихини ўрганмасдан туриб, ўқитиб бўлмайди. Бу ўрганиш фақатгина буюк математик олимларнинг қисқача таржимаи ҳоли билан чекланмаслиги керак. Аксинча, математик ғояларнинг туғилиши ва ривожланиши тарихини ҳам билиш жуда зарур. Шунингдек, ижтимоият билан шуғулланган ва математикани ҳам яхши билган ҳолда ижтимоий фанлар ривожига муносиб улуш қўшган олимларни ҳам унутмаслик керак. Демак, ижтимоий мактабларда ўқитиладиган математика курсига тарих элементлари ҳам киритилиши керак.
Математикага ўқитишда ижтимоийлик ва ижтимоийлаштириш ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида алоҳида муносабатлар ўрнатилишини назарда тутади. Бундай муносабат пайтида ўқувчиларни ўқув жараёни мазмунига жалб этиш; ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида диалогга асосланган муносабат ўрнатиш; ҳар бир ўқувчининг ижодий бошланмаси ишга тушириш имкони юзага келади.
Услубий характерга эга муаммоларни ҳал этишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: эксперимент, ўқувчиларни ўқитиш борасида хорижда ва ўзимизда тўпланган тажрибалар: сўровномалар ташкил этиш; ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашиш; таҳлил; синтез; моделлаштириш; ранжирлаш; шкалалаштириш в.б.
Математика услубиятига ўқитиш тўғрисида юзага келиши мумкин бўлган муҳокамаларнинг исботи сифатида – гипотезаларни текшириб кўришга қаратилган ўқишни ташкил этиш, ҳақиқий билим даражасини қайд этиб бориш, уқув, кўникма, ўқувчининг ривожланиб бориши, натижани анъанавий қўлланиладиган ва таклиф этиладиган усуллар орқали солиштириб кўриш, турли тасдиқларни исботлаш каби
Download 29,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish