Интуиция тушунчаси, унинг ўзига хос хусусиятлари. Стандартлашган,Эвристик (ижодий), Эйдедик интуициялар



Download 105,5 Kb.
bet1/3
Sana24.03.2022
Hajmi105,5 Kb.
#507382
  1   2   3
Bog'liq
INTUISIYA


www.arxiv.uz

Режа:



  1. Интуиция” тушунчаси, унинг ўзига хос хусусиятлари.

  2. Стандартлашган,Эвристик (ижодий), Эйдедик интуициялар.

  3. Интуиция физологияси.

  4. Интуицияда “туртки”нинг аҳамияти.

  5. Интуициянинг эҳтимоллик характери.

Янги билимни эгаллашда мантиқий тафаккур, унинг тушунчасн қонунлари, тушунчаларнинг шаклланиш усуллари ва йўллари катта аҳамиятга эга. Лекин билиш фаолияти тажрибаси шундан далолат берадики, кўп ҳолларда илмий муаммоларни ҳал қилишда оддий мантиқнинг имкониятлари камлик қилади. Янги ахборотнинг ҳосил бўлиш жараёнини тафаккурни индуктив ва дедуктив тушунишга тенглаштириб бўлмайди. Бу жараёнда билишга янги куч, имкон ва ҳаракат йўналиши берувчи интуиция муҳим ўрин эгаллайди.
Инсоннинг бундай қобилияти борлигини кўплаб олимлар эътироф этишади. Масалан, Луи де Бройль таъкидладики, агар фан асослари мутлақо рационал бўлганида, назарияларнинг ривожланиши ва ҳаттоки, тез-тез тубдан алмашинуви мумкин бўлмас эди. Луи де Бройль фикрича, илмий тадқиқотлар жараёнига олимнинг нафақат рационал, балки бошқа индивидуал тафаккур хусусиятлари катта таъсир этишига қаттиқ ишонган. «Бу масалани чуқурроқ ўрганганда, - деб ёзган эди у, - бу хусусиятлар фан тараққиёти учун катта аҳамият касб этишига осонгина ишонч ҳосил килиш мумкин. Мен, қисман турли кишиларда турлича бўладиган тасаввур қилиш ва интуиция сифатидаги шахсий қобилиятларни назарда тутаяпман. Тасаввур қилиш бизга оламнинг физик манзарасини яққол картина сифатида кўришга, унинг баъзи деталларини аниқлашга ёрдам беради. Интуиция эса бизга қандайдир ички англашни тўсатдан очиб, мураккаб, ҳеч қандай умумийликка эга булмаган реалликнинг сермаънолигини аниқлашга ёрдам беради. Улар органик равишда инсон ақлига хос бўлган имкониятлар бўлиб, фаннинг пайдо бўлишида муҳим роль ўйиаган ва бугунги кунда ҳам шундай роль ўйнамокда». Ана шу туфайли илмий ютуқларга эришилмоқда. Мнан шунинг учун инсон ақли, пировард натижада, инсонга нисбатан яхшироқ ҳисоблаётган ва таснифлаётган, бироқ тасаввур ҳам, башорат ҳам қилишга қодир бўлмаган барча машиналар устидан ҳукмронлик ўрнатишга қодир.
«Шундай қилиб, фан ўз асослари ва услубларига кўра, асосан рационалдир, - деб таъкидлайди Лип де Бройль, - у фақат ақлий қобилиятларни янада самаралироқ ишга солиш йўли билан борган сари кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин».
Биз бу ерда ўйлаш, диққат, хотира сингари инсоннинг бошқа қобилиятларига тўхталиб ўтирмаймиз, бу махсус мавзу бўлиб, биз интуиция ҳақида тўхталамиз. Интуиция махсус билиш жараёни сифатида, бевосита янги билимни ҳосил қилувчи жараён тарзида, кишиларга хос бўлган сезги ва абстракт тафаккур каби умумий қобилият сифатида намоён бўлади.
Интуицияни экспериментал ўрганиш мумкин ва уни эксперимент ёрдамида ўрганишга бағишланган ишлар орасида Ж. Олтон, К. Факуаруи асарларини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Интуициянинг умумийлиги ва кенг тарқалганлигини олиб борилган кўплаб кузатишлар тасдиқлаши мумкин. Кутилмагаи вазиятларда, ахборотлар чекланган шароитда тез қарор қабул қилиш зарур бўлганда, ўз қарорини «олдиндан сезгандай», айнан шундай қилиш лозимдек, қабул қиладиган ҳолатлар инсон хаётида кўп учрайди.
Инсоният тарихида олимлар, конструктор ва рассомлар ўз соҳасида «илҳом келиб қолгани» туфайли ёки «тўсатдан эсга тушиб қолиш» оқибатида янги кашфиётларга эришилганлиги билан боғлиқ мисоллар кўплаб учрайди.
Интуиция тушунчасининг мазмуни жуда кенг, ҳамма вақт ҳам одамлар «интуиция» деб атайдиган ҳодисалар интуиция бўлавермайди. Тафаккурда, кўплаб хулосалар борки, уларга асос бўладиган ҳукм аниқ ҳолда ифодаланмайди, бундай хулосаларнинг натижаси кутилмаган бўлади, баъзилар ўйлаганидек интуитив бўлмайди. Инстинктларга мансуб ҳодисаларни доимо ҳам интуитив деб ўиламаслик керак. У зарур шароитда рўй берадиган реалликнинг автоматизми билан тавсифланади ва субъектнинг онгсиз бажарадиган физиологик фаолияти доирасига киради. Баъзида «ҳиссий иитуииия» тўгрисида ҳам гапиришади. Тўғри бундай иборани ишлатиш мумкин, лекин бу «ҳиссий» билиш доирасида амалга ошишини унутмаслик лозим.
Махсус билиш феномени сифатида интуиция кўп маънолидир. Биз интуиция деганда, интеллектуал интуицияни нарсаларнинг туб моҳиятига кириб бориш асосидаги билиш жараёнини тушунамиз.
Интуицияга яна бир хусусият — бевоситалик хосдир. Бевосита билим деб, мантиқий асослашга муҳтож бўлмаган билим тушунилади. Интуиция шу маънода бевосита билим ҳисобланадики, янги фикрни илгари сураётганда мавжуд хиссий тажриба ва назарий фикрдан уни мантиқий зарур ҳолда келтириб чиқариш шарт эмас. Агар интуициянинг интеллектуал боғлиқлиги ва нарсаларнинг моҳиятини акс эттириш билан алоқадорлиги эътиборга олинса, қуйидаги таърифни асос сифатида қабул қилиш мумкин интуиция ҳақиқатга эришишда билимни тугридан-туғри исботлаш ёрдамига таянмасдан қўлга киритиш қобилиятидир. Интуициянинг намоён бўлишига оид юқорида келтирилган фикрлар ушбу таърифга мос келади.
Шу билан бирга, ушбу фикрлар интуицияга хос бўлган яна иккита жиҳатни ҳам кўрсатади: кутилмаганлик ва ўйланганлик. Барча келтирилган мисолларда муаммонинг ечилиши тўсатдан, кутилмаганда, тасодифан содир бўлган ва ижод учун одатий бўлмаган ҳол бўлиб туюлади.
Интуитив «кўриш» нафақат тасодифан ва кутилмаганда содир бўлади, балки ушбу натажага олиб келувчи йўллар ва воситаларни англамаган ҳолда ҳам рўй беради. Баъзида натижанинг ўзи ҳам англанмай қолади, интуициянинг ўзи бўлса, бундай ҳолда воқеликка айланмаган имконият бўлиб қолаверади. Иидивид интуиция аклга кечинмалари тўгрисида хеч қандай хотираларни саклаб қолмаслиги ҳам мумкин. Америкалик математик Леонардо Юджин Диксон ажойиб бир ҳодисани бевосита кузатган: мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган онаси ва онасининг синглиси геометриядан бир вазифани ечиш учун бир кечани бедор ўтказишган. Тунда онасининг тушига масала кирган, у масалани баланд ва аниқ овоз билан еча бошлаган. Унинг синглиси эса буни эшитиб қолиб, дарров ёзиб ола бошлаган. Эртасига эрталаб холасининг қўлида масаланинг Диксоннинг онасига номаълум бўлган ечими турган. Бу мисол «математик туш» деб аталувчи англанмаган ҳодиса билан бирга инсон руҳиятининг онгсизлик даражасида содир бўладиган ҳодисани изоҳлайди.

Download 105,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish