Шундай қилиб, инсоннинг интуитив қобилиятига: 1)масаланинг кутилмаган ечими, 2) уни ечишнинг англанмаган йўллари ва усуллари ҳамда 3) муайян масалада ҳақиқатга эришишнинг бевоситалиги хосдир. Бу белгилар интуицияни унга яқин турган психик ва мантиқий жараёнлардан ажратиб туради. Лекин, бундай ҳолларда ҳам хилма-хил ҳодисаларга дуч келамиз. Турли кишилар ва шароитда интуиция мазмунига, натижанинг характерига, моҳиятнинг ичига чуқур кириб бориш ва субъект учун аҳамиятлигига кўра (ва ҳоказо) хилма-хил даражада намоён бўлиши мумкин.
Интуиция, биринчи навбатда, субъект фаолиятининг ўзига хослигига қараб бир неча турга бўлиниши мумкин. Амалий фаолият, маънавият ва ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари, янгиликнинг характери пўлат қуювчи, агроном, врач ёки бошқа соҳалар тадқиқотчи интуициясининг хусусиятларини белгилайди. Кундалик техник, илмий, врачлик, бадиий ва бошқа шу каби интуиция турлари бор. Шаклига кўра, интуиция стандартлашган ва эвристик (ижодий) бўлади. Биринчисини интуиция-редукция деб аташади.
Эвристик интуиция стандартлашган интуиция тубдан фарқ килади: у мутлақо янги билим интуиция гносеологик образлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. С.П. Боткин олим сифатида тиббиёт назариясини ишлаб чиқар экан, ўзининг илмий фаолиятида бундай интуицияга кўп марта мурожаат қилган. Бунга сариқ касаллигининг юқумлилигитўғрисидаги гипотезани илгари суриш ва исботлашда ёрдам берган.
Эвристик интуиция ўз турларига эга. Биз учун уни гносеологик асосда, яъни натижаларнинг хусусиятига кўра билиш муҳим. Ижодий интуициянинг моҳияти кўргазмали образлар ва абстракт тушунчаларнинг ўзига хос алоқадорлигидан иборат, деган фикр ўринлига ўхшаб туюлади. Эвристик интуициянинг ўзи бўлса, икки шаклда намоён бўлади: эйдетик ва концептуал. Бу масалани бироз батафсилроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.
Амалда инсон онгида ҳиссий образлар ва тушунчалар шаклланишининг қуйидаги йўллари бўлиши мумкин: 1) ҳиссий образлар пайдо бўлади; 2) бир образдан бошқасига ўтишнинг ҳиссий ассациатив жараёни; 3) ҳиссий образлардан тушунчаларга ўтиш жараёни; 4) тушунчалардан ҳиссий образларга ўтиш жараёни; 5) тушунчалардан тушунчаларга ўтишдан иборат бўлган мантиқий хулоса чиқариш жараёни. Кўриниб турибдики, гносеологик образлар пайдо бўлишининг биринчи, иккинчи ва бешинчи йўналишлари интуитив ҳисобланмайди. Бутахминнит туғрилиги кўрсатилган жараённинг характери интуициянинг фенеменологик жараёнларида қайд этилган интуитив сезилган ҳақиқатга хос типик хусусиятлари билан мос кслади, уларда ҳиссий-кўргазмалиликдан абстракт-тушунчаликка ва аксинча, ўтиш рўй беради. Кўргазмали образлар билан тушунчалар ўртасида қандайдир ўтиш босқичлари йўқ, ҳаттоки, энг содда тушунчалар ҳам ҳиссий тасаввурлардан фарқ қилади. Бунда бошқа тушунчалардан мантиқан келиб чиқмайдиган тушунчалар ва ҳиссий ассоциация қонунларига кўра келиб чиқмайдиган образлар пайдо бўлади. Шунинг учун олинган натижалар «бевосита ўйланмаган» бўлиб туюлади, натижаларни олиш жараёнининг характери ана шу билан изоҳданади.
Шундай тушуниш нуқтаи иазаридан ижодий интуиция ва унинг турларига қуйидагича таъриф бериш мумкин: ижодий интуиция ўзига хос билиш жараёни бўлиб, унинг моҳияти ҳиссий образлар ва абстракт тушунчалар алоқадорлигидан иборатдир. У илгариги тасаввурларни оддий синтез йўли билан ёки мавжуд тушунчаларни фақат мантиқий ишлаш йўли билан мутлақо янги образлар ва тушунчаларни ҳосил қилишга олиб боради.
Бу нуқтаи назар биз учун интуициянинг гносеологик аспектини қараб чиқиш учун керак. Биз интуициянинг физиологик ва психик механизмлари тўгрисида гапирмоқчи эмасмиз, бу психолог мутахассисларнинг иши. Улар, энг аввало, интуицияни экспериментал ўрганишлари ва унинг ҳозиргача маълум бўлмаган содир бўлиш механизмларини тушунтириб беришлари зарур. Гносеология сохасида мутахассисларнинг бу масалага бошқача ёндашувлари бўлиши ҳам мумкин ва у фалсафада кам ўрганилганлигича қолмоқда. Ана шу фикр тўгрисида биз ҳозиргача дуч келмаган бир масалани баён қиламиз.
Бу инсон амалиётининг махсус гносеологик табиатидир. Эътибор беринг: амалиёт нафақат умумийлик жиҳатига эга, балки бевосита воқелик ҳамдир. Энди «хиссий образ» тушунчасига эътибор беринг: бу тушунча «умумийлик» деб аталувчи нарсани ўзида мужассам этмаганми? Интуициянинг кўп насллари асосида инсон ўз онгли индивидуал фаолиятида «умумийлик» ва «бевосита воқелик”ни боглиқликда миллиардлаб марта такрорлаш ётмайдим? Бизнингча, бу ерда бундай боглиқлик бор ва бунда инсоннннг турмуш тажрибаси жуда муҳим аҳамият касб этади.
Кекуле химия дарслиги устида ишларди. Иш юришмаётган, фикрлар қаерлардадир учиб юрган қоронғу кечада, Кекуле ўзи ўтирган стулни каминга буриши биланоқ, уни мудроқ босади. Унинг хотирлашича: юмилай деб турган киприклари орасидан ғира-шира кўринаётган олов кўзгусида Дальтон атомлари образлари рақсга туша бошладилар. Ақлий нигоҳим анча каттароқ бўлган ўзгарувчан шаклларни фарқлай бошлади. Ҳаракатда бўлган узун занжирчалар илонга ўхшаб буралиб ва айланиб бир-бирига тез-тез яқинлашар эдилар! Занжирни ташкил этган одамчалардан бири ўзининг думини ушлаб олди ва бутун занжир менинг кўз ўнгимда кулгили тарзда буралди. Чақмоқ ёлқинидан уйғонган кишидек уйқум қочди ва туннинг қолган қисмини янги гипотезанинг оқибатларини батафсил ёритиш, унга хос формулаларни ишлаб чиқиш билан ўтказдим»
Хўш, бу ҳол тасодифиймиди? Йўқ, бу кишиларнинг узоқ тажрибавий фаолиятининг интиутив якуни эди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ф.А. Кекуле бензол структураси устида узок ишлаган. Бундан анча олдин, 1847 йилда у графиня Герлиц яшаган уйда содир бўлган ёнгин ва бу билан боглиқ суд жараёнининг шоҳиди бўлган эди. Ўшанда графинянинг жасади ўлик ва куйиб кетган ҳолда топилган. Бошқа шаҳарда эритилган олтин ва қимматбаҳо буюмларни сотаётган графиня хизматкорининг отаси қулга олинган эди. У терговда олтинлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни қаердан олганини тушунтириб боролмаган. Буюмлар орасида иккита чулғанган илон акс эттирилган узук ҳам бор бўлиб, уларнин бири олтин, иккинчиси платина бўлган. Ўғрининг сўзларига кўра, узук унда 1805 йилдан бери сақланган, судда гувоҳ бўлган графинянинг эри бўлса, бу узук унинг хотинида 1823 йилдан буён бўлганлигини айтади. Экспертиза узук отада 1805 йилдан бери бўлолмаслигини аниқлаган, чунки платина фақат 1819 йилдан кейин ишлатила бошланган. Судда хизматкор ўғрилик мақсадида ўз бекасини бўғиб ўлдирган, кейин эса унинг мурдасини ёқиб юборгани исботланган. Судда Ф.А. Кекуле гувоҳ сифатида қатнашиб, ўз фикрлари билан эксперт сифатида иштирок этган Либихга ёрдам берган. Кўриниб турибдики, А. Кекуле кундалик тажрибага хам, металл сифатини экспериментал аниқлаш билан боғлиқ бўлган суд амалиётида ҳам жалб этилган эди (у оқ металл кумуш эмас, платина эканлигини аниқлаб берган эди).
Холисона айтиш мумкинки, Ф.А. Кекуленинг юқоридаги ҳолатда бензол ҳалқасини интуиция ёрдамида кашф этганлиги масаласи баъзи олимлар томонидан мунозарага сабаб бўлмоқда. Улар ўша даврда бунга ўхшаш бошқа элементлар бўлгани тўгрисидаги мисолни келтиришга, оқибатда эса бензол ҳалқасининг ўша даврдаги қатъий мантиққа эга бўлган структурасини топишга ҳаракат қилишяпти. Лекин, ўша даврда шунга ўхшаш кашфиётга олиб келадиган амалий тажрибалар бўлганлиги интуицияни истисно қилмайди. Интуициянинг ўрни кашфиётлар тарихидага бошқа кўп ҳолларда ҳам мунозарага сабаб бўлмоқда. Масалан, Д.И. Менделеев томонидан кимёвий элементларнинг даврий системаси яратилиши билан боғлиқ тушда намоён бўлганлик ҳодисасини ҳам шубҳа остига оладиганлар бор.
Бироқ, қараб чиқилган мисолда бошқа нарса - амалиёт муҳим роль ўйнайди. Металлнинг сифатини аниқлашда кимёвий билим асос қилиб олинган эди, бунда фикр «умумийлик»дан яккаликка қараб ҳаракатланган. Униси билан бунисининг синтези амалиётда амалга оширилди. Умумийлик ва ҳиссий бирликнинг бундай синтези ҳар бир кишининг фаолиятида учрайди. Бу Ф.А. Кекуле фаолиятида ҳам амалга ошган. Бу синтез билишнинг гносеояогик схемаси ва структурасини ҳосил қилиш учун доимо содир бўлиб туради. Бундай структура гарчи табиатига кўра социалбўлсада, инстинктивдир. У автоматик рўй беради, бир томон бўлганда бошқа томон ҳам талаб қилинади. Бундай ҳолатда яхши, узоқ вақтли хотиранинг бўлиши зарурий шарт ҳисобланади. Айнан ўша ерда онглиликка онгсизликнинг ягона гносеологик структурасига боғланган катта ҳажмдаги аниқ ахборот жойлаштирилади. Олимнинг ижодий интуицияси, унинг эйдетик ва концептуалга бўлиниши инсон билимининг амалий табиати билан изоҳланади. Бугунги кунда ҳам айнан ҳиссий образлардан тушунчаларга ва тушунчалардан ҳиссий образларга ўтиш жараёнида интуитив билишнинг сирли табиатини излаш давом этмоқа. Интуициянииг гносеологик мехаиизми тўғрисидаги тасаввур қанчалик тўғрилигини келажак кўрсатади.
Интуиция физиологиясини очиш имкониятлари маъносида В. Пенофильд бошчилигидаги канадалик физиологларнинг тадқиқотлари жуда қизиқ. Уларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, қўл титраши давомида бош мнянинг баъзи ерларида эмоциялар пайдо бўлади ва инсон муайян эмоционал ҳолатни бошдан кечиради. Масалан, бирон воқеани эсламасданоқ қўрқув рўй бериши ҳам мумкин. Тажрибалар кўрсатадики, миянинг муайяи жойлари ҳодисаларни қайта тиклашга масъул бўлиб, бундай қайта тиклаш ҳолати эмоцияларнинг ҳосил бўлиши билан бирга кечади.
Бу ҳолат эмоционал компонентларнинг интуиция механизмига киршиини англатади. Эмоцияларнинг ўзи эса баъзи сезгилар каби, масалан, кўриш сингари унчалик ўзига хос эмас, балки улар кўпроқ умумийдир. Битта кечинма турлича ҳиссий ёки тушунчавий образлардан пайдо бўлиши мумкин. Эхтимол, бирон бир муаммоли вазиятда туғилган эмоция бош миянннг узоқ хотира сақланадиган жойига таъсир қилса керак ва эски эмоцияларни уйғотади ҳамда уларга яқин бўлган ҳиссий ва тушунчавий образларни ҳосил қилади. Бироқ эмоция таъсирининг бошқа йўналишлари ҳам бор. Уларнииг аҳамияти у ёки бу тарзда бўлса ҳам, эски хотиралардан фойдаланиб, интуитив жараённинг охирги босқичида улардан бирини танлаш орқали муаммо ечимининг хилма-хил вариантларини топиб олиш мумкин. Тўғрироғи, уларнинг аҳамияти аслида бошқа нарсада, яъни кўплаб ечимлар орасидан керак вариантни ўзи танлаб олишида бўлса керак.
Интуициянинг ҳаракат тезлиги сирлилигича қолмоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, нутқ ва интуиция ёрдамида ҳам маълумотларни баҳолаб, бемалол тафаккур қилиш мумкин. Буонгсиз ёки англанмаган тафаккурдан бошқа нарса эмас, бироқ бу ҳам образли тафаккурдир. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ижодий тафаккур хотиранинг нисбатан мустақил фаоллиги билан боғлиқ. Хотиранинг қай тарзда пайдо бўлиши, амалга ошиши ва бу нутқ, овоз мазмунида намоён этилган турли компонентларга нисбатан мустақил қайд қилиниши, физиологик жиҳатдан қандай рўй бериши ҳозирча бизга номаълум. Бунинг бир хил асаб тўқималарини турли кўп тўқимали тузилмаларга жалб этиш орқали рўй бериш эҳтимоли ҳам бор. Илмий муаммонинг онгли анализи ниҳоясига етгач, унинг ҳал этилиш жараёни онгости сферасида давом этиши тўғрисидаги фикрга мос далиллар бор. Бунда тегишли электрофизиологик жараёнлар тўхтамайди, балки ўзгаради, ўзгача хусусиятлар билан давом этади. Инсоннинг абстракт — фикрий қобилияти бўлимида биз новербал тафаккурнинг мавжудлиги хусусида фикр юритган эдик. Бу борада қизиқ фактни кузатиш мумкин; инсон миясининг бир секундда ахборотни қайта ишлаш қуввати онгсиз ҳолатда 109 га тенг бўлса, онгли ҳолатда эса 102 га тенг. Бу катта ҳажмдаги ахборотни онгости соҳасида қўллашда тезкор ақлий жараёнлардан фойдаланиш учун муҳим замин бўлишини кўрсатади. Онгсизлик функцияси қисқа вақт ичида онг амалга ошира олмайдиган ишни ниҳоятда тез бажаришга қодирликни англатади.
Интуитив ҳал қилиш жараёнида эстетик омил ҳам иштирок этади. Интуициянинг истаган бир турида (эйдетик ёки концептуал) гўёки расмни охиригача бутун қилиб чизиш рўй беради. Бутун ва бўлак, система ва элемент алокадорлиги муайян схема ёки структура шаклида онгга ва инсон психикасининг онгсизлик соҳасига татбиқ қилишдан ҳосил бўлади. Онгости даражасида амалга ошириладиган етуклик ва гўзалликка интилиш кўплаб вариантлар орасидан мукаммалини танлашда ҳал қилувчи таъсирчан омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Интуицияда туркинииг аҳамияти инерциянинг кучини ифодалайдиган қуйидаги тажрибадан яхши кўринади. Унда ижодий фаолият шароитлари моделлаштирилган ҳолда берилган. Кўп миқдордаги (600 киши) ёши катта кишиларга қоғоз юзасига тўртта нуқта қуйилган ҳамда шу нуқталардан учта тўғри чизиқни қадамни қоғоздан узмасдан, уни бошланғич нуқтага олиб келиш шарти билан чизиш вазифаси топширилган. Иштирокчилар масалани ечиш тамойилини билмайдиган кишилар эди. Улар бир неча уринишдан сўнг масаланинг ечими йўқлигини эътироф этишган.
Мақсадга эришиш учун нуқталар билан чегараланган жой юзасидан чиқиб кетиш керак эди, лекин бу ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, улар ушбу жой ичида қолаверганлар. Кейин синовдагиларга туртки бўладиган бошқа бир ўйинни таклиф қилишган. Улар ўйин қоидаларини ўрганишган. Унга кўра, улар бир юриш билан оқ шашка донасини учта қора дона орқали шундай сакратишлари лозим эдики, натижада оқ пиёда ўзининг олдинги жойига қайтиб келиши керак эди. Синовдагилар бу вазифани бажараётиб, қўллари билан масала ечими схемасига мос чизиқ чизганлар, яъни бу масала ечимини график тасвирлашга мос келадиган ишни амалга оширганлар ва олдинги масаланинг ечимини ҳам топганлар. Агар бундай туртки вазифадан олдии берилганида эди, унда муваффақият минимал бўлар эди. Синовдаги киши учун муаммоли вазиятнинг ичида туртки берилса ва уни ечишда уринишлар такрорланса - вазифа ҳал бўларди. Бу тажриба шундан далолат берадики, вазифанинг мураккаблиги, унинг шартлари синовдаги кишининг олдинги тажрибасида мустаҳкам ўрнашган эмпирик умумлашган усулларга «ёпишиб» олгани учун содир бўлади. У нуқталарни қисқартирилган масофа орқали бирлаштириш керак, деб ўйлайди. Мураккаблик эса унинг тажрибасидан бевосита ҳосил қилинади. Синовдагилар гўёки тўртта нуқта билан ўралган майдонда қамалиб қолишади, аслида эса чизиқларни чизишда бу жойдан чиқиб кетиш лозим эди. Ҳар қандай ҳолда ҳам тўртбурчак, квадрат ёки ромб ҳосил қиладиган 4 нуқта учбурчак орқали богланали.
Тажрибадан маълум бўладики, синовдан ўтаётган киши вазифани ечишга муваффақиятсиз равишда уриниши натижасида унинг ўзи тўғри деб ўйлаган анъанавий усуллар қолмагандан кейингина масаланинг ечими учун қулай шароит яратилади. Лекин, ҳали унинг учун излаш туйғуси унчалик юқори даражага кўтарилмаган бўлади, яъни синовдан ўтаётган киши вазифага қизиқишини йўқотган, уринишлар ҳеч бир натижа бермаётган, вазифанинг ҳолати ўзгармай қолган ва натижасиз уринишлар такрорлана бошлаган пайтда у вазифанинг ечими йўқ, деган қарорга келади. Бундан хулоса шуки, интуитив ечишнинг ютуғи тадқиқотчи илгариги маълум йўллар ярамаслигига ишонч ҳосил қилинганлиги, аммо масаланинг ечими йўқ эканлигини тан олмасдан, уринишларни давом эттираверишига боғлиқдир. Туртки бериш фикрдаги стандарт, шаблонли йўллардан халос этади. Турткининг шакли учун фойдаланиладиган аниқ усуллар ва ҳодисалар муҳим эмас, балки унинг умумий фойдаси муҳимдир. Турткининг мазмуни ҳодисаларда намоён бўлади, унинг айнан қандай ҳодиса эканлиги ҳал килувчи омил эмас. Вазифани ечишнинг умумий принципларини бажариш жараёнида ижодий изланишда бўлган субъект нафақат ўз мутахассислиги ва ихтисослигига яқин фанлар бўйича максимум ахборотга интилиши зарур, балки бадиий, илмий-фантастик, детектив адабиётларни, газета-журналлардаги илмий-оммабоп мақолаларни қўшган ҳолда қизиқишлари доирасини кенгайтириши керак. Шахснинг дунёқараши ва қизиқишлар доираси қанчалик кенг бўлса, интуиция учун кўп шароит ва омил пайдо бўлади. Шуни инобатга олиш лозимки, фалсафий муаммоларни ечишда табиатшунослик ютуқлари ва илмий билимлар шунчалик керакдир.
Бугунги кунда интуицияга ёрдам ёки халақит берадиган омилларнинг психолог ва физиологлар томонидан ўрганилган тадкдқотлари бўлса фойдали бўлар эди. Америкалик физиолог У.Б. Кеннон бу борада қуйидаги ноқулак шарт-шароитлар борлигини таъкидлайди: ақлий ва жисмоний чарчаш, ҳар нарсага асабийлашув, оилавий ва маънавий муаммолар, умумий ҳаракатчанлик ва ташвишларнинг кўплиги, кучли ҳиссий кечинмалар, ишдаги зарурий тўхташлар, бошқаларнинг ўз ишларини битириб олишлари учун вақтни олиши ва ҳоказо.
Олимларнинг ўз ижоди устидан кузатиш олиб боришлари ҳам жуда муҳим. Немис физиологи Г. Гольмгольц 1891 йилда (ноябрь) қилган ва катта қизиқиш уйготган нутқида қуйидаги фикрни айтган эди: «Тан оламан, менга ҳеч қандай ёрдам кутиш зарурияти бўлмаган вақтлар жуда завқли бўлиб туюлади. Лекин, кўп ҳолларда ана шундай кутишга тўгри келган нохуш вазиятга тушганда мен бошқаларга асқотиши мумкии бўлган бир ҳолатга дуч келаман ва ундан тегишли хулоса чиқариб оламан. Энди масаланииг ечими йўқ, дея дам олишга ўтирганда, нозик туйгулар оҳисталик билан мияга жойлашиб оладики, уларни қачон келганини пайқамай қоласан, киши. Бошқа ҳолда тасодифан уларнинг келганини билиб қоласан, аммо унинг қаердан келганини билмайсан. Лекин бошқа вазиятларда фикр сизни тўсатдан, ҳеч қийинчиликсиз кўтаринкилик билан чулғаб олади. Тажрибамдан маълумки, у ҳеч қачон чарчаган мияда ҳосил бўлмайди, ҳеч қачон иш столи атрофида ўтирган ҳолда ҳам вужудга келмайди, Ҳар сафар мен вазифамни миямда ағдар-тўнтар қилганимда, унинг нозик ва туташ жойлари қаттиқ ўрнашиб қоларди, чарчоқ ўтиб кетгач, вужуднинг бир соат тўлиқ дам олиши ва ҳиссий осойишталикка ўтиши билан яна янги ғоялар кела бошлайди. Улар, айниқса, ойдин тунда, сайр қилаётганда келади. Фикрга бой бўлган шундай онлар, албатта, қувончлидир, аксинча, вазифаларнинг ечимидан бу тахлитдаги қутқарувчи фикрлар йўқ пайтлар эса анча нохуш кечади. Ўшандай пайтда мен ҳафталаб, ойлаб қийин муаммо устида ўртанаман».
Интуициянинг шаклланиши ва намоён бўши билан танишув айрим амалий маслаҳатлар беришни тақазо қилади. Бироқ, айтиш лозимки, акс ҳолда улар ижодий қобилиятнинг намоён бўлишига зарар етказиши ҳам мумкин. Шундай бўлсада, тавсиялар бефойда эмас.
Тафаккурнинг интуитив ишлаши онгости соҳасида содир бўлгани учун, ҳатто, субъектнинг муаммодан «қутулган» холида ҳам давом этади, шунинг учун вақтинчалик қутулиш ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ж. Адамар, масалан, бирор-бир жиддий муаммо устидаги иш нихоясидан сўнг, бошқаси устида бош қотиришга шошилмаслик, бироз вақт ўтишини маслаҳат берган. «Олим, — деган эди у, - бир вақтнинг ўзида параллел равишда, вақти-вақти билан биридан иккинчисига ўтган ҳолда, тафаккурнинг онгости механизмларини фаоллаштириш учун бир неча муаммо устида ишлаши мумкин». Бу маслаҳатга Д. Пойа қўшимча қилган: «Яхшиси ҳал этилмаган муаммони, озгина бўлсада, муваффақиятни сезмасдан орқага сурмаслик керак, кичкина бўлса ҳам, унинг бирон жойи ҳал қилингани маъқул. Масалани ҳал этишни тугатмасдан олдин, унинг бирон-бир хусусий томони ечимини ўзимизга аниқлаб олишимиз зарур».
Интуициялар кўп ҳолларда ҳақиқатга эришиш учун етарли, лекин бу ҳақиқатга ўзини ва бошқаларни ишонтириш камлик қилади. Бунинг учун исбот ва далил керак. Улар эса доим ҳам бўлавермайли.
Далил (кенг маънода) натижани, баъзи нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этиш омилларини, шунингдек, мантиқий муҳокама хулосаларини ўз ичига олади. Дедуктив фанларда (мантиқ, математика, назарий физиканинг баъзи бўлимлари) ҳақиқий далиллар исботланувчи тезисларга олиб борувчи хулосалар занжирини ўз ичига олган. Мантикда етарли асос қонунига таянадиган мантиқий бўлмаган фикрларсиз илгари сурилаётган фикрнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин эмас. Шу маънода, француз математиги ва фан услубчиси А. Пуанкаренинг қуйидаги сўзлари ўринлидир: «Ҳақиқийликни бера оладиган биргина мантиқнинг ўзи исботлаш қуроли бўлса, интуиция кашфиётнинг қуролидир». У таъкидлаган эдики, фанда мантиқ ва интуициянинг хар бири муҳим роль ўйнайди, илм учун уларнинг иккови ҳам ниҳоятда зарурдир.
Билимнинг ривожланиб бориш жараёни қандай: узлуксизми ёки узлуклими, деган савол туғилади. Умуман олганда, фан тарихи узлуксизликнинг умумий оқимидан иборат. Бу жараёндаги сакрашлар фанда илмий инқилоблар, деб аталади. Лекин, баъзи олимлар учун уларнинг тадқиқот соҳаларида билимнинг ривожланиш жараёни бошқача рўй беради: билиш, тўхталишлар билан, «мантиқий вакуумлар» билан сакрашлар орқали ривожланади. Лекин умумий олганда, билиш жараёни сакрашларсиз ривожланади, зеро ҳар бир мантиқий фикр бу соҳадаги мантиқий бўшлиқни тўлдириб боради. Шу нуктаи назардан олтида, билим ривожи узлуксизлик ва узлуклиликнинг, кетма-кетлик ва сакрашларнинг бирлигидан иборатдир.
Ана шу нуқтаи назардан қараганда, илм ва ижод рационаллик ҳамда иррационалликнинг бирлигидан иборат. Ижод раиионалликка зид эмас, балки унинг зарурий ва табиий қўшимчасидир. Улар бир-бирисиз ҳеч қачон мавжуд бўла олмаса керак. Ижод иррационал эмас, яъни ўтмишдаги кўпгина мутахассислар ўйлаганидек, рационалликка душман, антирационал эмас. Аксинча, ижод айрим ҳолларда рационал фаолиятнинг янги турлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Фалсафа тарихида интуиция муаммосига катта эътибор берилган. Платон ҳам, Аристотель ҳам ижодни усиз тасаввур қила олишмаган. Улардаги асосий фарқ интуицияни талқин қилишда бўлган. Янги давр файласуфлари табиатни билишнинг рационал методларини аниқлаш билан бирга интуициянинг катта аҳамиятини ҳам таъкидлашган. Масалан, Р. Декарт ақлий билиш услубий шубҳалардан тозаланиб, интуиция билан туташади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, интуиция дастлабки тамойилларни беради, ундан бошқа барча билим дедукция йўли билан ҳосил қилинади. «Дастлабки вазифадан ва ечимдан бевосита келиб чиқадиган фикрлар интуитив йўл билан ҳал бўлади. Уларни кўриб чиқиш усулига кўра, интуитив йўл билан, аксинча, уларнинг оқибатлари эса дедуктив йўл билан текширилиши мумкин».
Интуицияга А. Бергсон катта аҳамият берган эди. Жумладан, у фалсафий интуицияга бағишлаб махсус асар ёзган (рустилида 1911 й. чиққан). Интуицияни у инстикт билан, тирикни, ўзгарувчанликни билиш, синтез, мантиқийликни бўлса интеллект билан, анализ билан боғлаган эди. Унинг фикрича, фанда интуитивлик мавжуд, аммо мантиқ устуворлик қилади.
Умуман олганда, билишда интуициянинг ўрнини ортиқча баҳолаш ҳам, инкор этиш ҳам керак эмас. Мантиқийлик ва интуитивлик билишнинг махсус ва бир-бирини тўлдирувчи воситаларидир, уларни бир бутунликда, умумий ижодий жараённинг бир-бири билан боглиқ томонлари сифатида тушуниш ва талқин қилиш лозим.