Мавзу: Ёзма нутқдаги камчиликлар (2 соат)



Download 37,68 Kb.
bet1/10
Sana22.02.2022
Hajmi37,68 Kb.
#82527
TuriЛекция
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-Amaliy

Мавзу: Ёзма нутқдаги камчиликлар (2 соат)

Режа


1. Дислекция, унинг таснифи
2. Дисграфия ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши
3. Ўқиш ва ёзувида камчилиги бўлган болаларни текшириш
4. Ёзма нутқ камчиликларини бартараф этишда олиб бориладиган логопедик ишлар методикаси
Таянч иборалар:

  1. Аграматизм – (грекча а-инкор қилиш, бўлакларга ажратилмайдиган сўзидан) – тилнинг грамматик қурилишини ўзлаштира олмаслик, грамматик формаларнинг аҳамиятини тушунмаслик, гап туза олмаслик натижасида юзага келадиган нутқ бузилиши.

  2. Аграфия (грекча а-инкор қилиш, дранво-ёзмамон сўзларидан) ёзув жараёнининг шаклланмаганлиги.

  3. Лекция (грекча а-инкор этиш, лед ўқийман сўзларидан) ўқиш жараёнининг шаклланмаганлиги.

  4. Дисграфия (грекча дис-бузилиш маъносини билдирувчи юклама) ёзув жараёнининг бузилиши.

  5. Дислекция грекча дис-бузилиш маъносини билдирувчи юклама, ўқиш жараёнининг бузилиши.

9.1. Дислекция, унинг таснифи


Нутқ – фикр баён қилиш воситаси бўлиб, оғзаки ва ёзма шаклда ифодаланади. Тафаккур нутқ ёрдамида рўй бериб, шу туфайли кишилар бирбирлари билан алоқа боғлайдилар.
Оғзаки нутқ пауза, урғу, интонация ва товушлар орқали тингловчига бориб Этса, ёзма нутқ, ҳарф ва сўзларнинг маълум қонуният асосида ўзаро бирикуви, тиниш белгилари, хар хил ажатишлар, гапларни грамматик жиҳатдан аниқ ва товушлар баён қилиш орқали Этиб боради. Оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан яна бир фарқи шуки, оғзаки нутқни эшитамиз, ёзма нутқни кўрамиз ва ўқиймиз. Ёзма нутқ мураккаб жараён бўлиб, у кўп вақт меҳнат талаб қилади. Синтаксис жиҳатдан қараганда ёзма нутқ энг тўлиқ ва мукаммал нутқдир. Бу нутқ ихтиёрий фикримизни ифодалаб беришнинг энг яхши воситасидир. Ёзма нутқ оғзаки нутқ асосида ривожланади. Оғзаки нутқ ҳаётда кишилар билан муносабатда бўлиш, уларга тақлид қилиш йўли билан ривожланиб, боладан махсус ўқиш ва ўрганишни талаб этмайди. Ёзма нутқ эса ҳарфлар ва белгилар ёрдами билан товушлар, сўзлар, гапларни кўз билан идрок қилишга, қўл билан ёзишга мўлжалланган нутқдир.
Ҳозирги замон адабиётларида ўқиш бузилишлари "алекция" ва "дислекция" терминлари билан юритилади. Алекция термини ўқиш жараёнининг йўқлигини, дислекция термини эса ўқиш жараёнини қисман бузилишини билдиради.
Ўқиш бузилишлари болалар орасида кенг тарқалган. Муаллифларнин берган маълумотига кўра Эвропа мамлакатларида ақли нормал болалар орасида дислекция 10% ташкил этар экан. Р. Беккер маълумотига кўра эса, оммавий мактаб бошланғич синф болаларида ўқиш бузилишлари 3% оғир нутқ камчилигига эга бўлган болалар мактабида эса 22 % ни ташкил этар экан. Р.И. ЛалаЕва маълумотига кўра, ёрдамчи мактабларининг ўқувчиларида ўқиш бузилишлари 62 % ташкил этади. А.Н. Корнева маълумоти бўйича 7-8 ёшли ўқувчилар орасида 4,8% дислекция кузатилган. Оғир нутқ камчилигига эга бўлган болалар ва психик ривожланиши ортда қолган болалар мактаби ўқувчиларининг 20-50% да дислекция аниқланган. Дислекция ўғил болаларда қиз болаларга нисабатан 4,5 баравар кўп учрар экан.
Дислекция – бу марказий психик функсиянинг шаклланмаганлиги ва қатъий характердаги хатоларнинг қайтарилиши билан боғлиқ бўлган ўқиш жараёнинг қисман бузилиши.
Дислекциянинг алоҳида ўзи мустақил нутқ нуқсони сифатида камданкам учрайди. Дислекция белгилари қуйидагичадир:

  1. Ҳарфларни эсда сақлай олмаслик, уларни бир-бири билан алмаштириб ўқиш; ҳарфларни бўғинларга бириктира олмаслик;

  2. Ҳарф ва бўғинларни қайта – қайта такрорлаш, тушириб кетиш, ўрнини алмаштириш натижасида маънони тушунмай, нотўғри секин ўқиш;

  3. Сўз қисмларини, бўғинларни, қўшимчаларни бошқа ҳарф, бўғин ёки сўзлар билан алмаштириш;

  4. Тиниш белгилари, паузаларга риоя қилмаслик; сўз ўртасида тўхтаб, паузалар қилиб, биринчи сўзнинг иккинчи қисмини кейинги сўзнинг биринчи қисми билан қўшиб ўқиб кетиш.

Ўқиш бу нутқ фаолиятининг товушлар талаффузи ва идроки билан чамбарчас боғлиқ бўлган бир туридир. Псиҳологияга доир адабиётларда ўқиш механизмларига, биринчидан сўзнинг ўқилиши, яъни график томони ва айтилиши ўртасидаги боғланиш, иккинчидан, ўқилган сўзнинг маъносини тушуниш, яъни онгли ўқиш киради, деб таъкидланади. Ўқиш малакалари мукаммал бўлиши учун ўқиш жараёнининг иккала томонини ҳам бир-бирига пайваста қилиб, баравар шакллантириб, олиб борилиш керак. Акс ҳолда материални тушуниб,онгли ўқишни таъминлаб булмайди. Юқорида кўрсатилган дислекциянинг белгилари кўпроқ ўқиш техникаси билан боғлиқ бўлсада, буларнинг ҳаммаси онгли ўқишга таъсир кўрсатади.
Дислекция жараёнида болаларда кўпинча оғзаки нутқнинг бузилиши ҳам кузатилади. Адабиётларда дислекциядаги оғзаки нутқ бузилишнинг турли хил турлари кўрсатилган бўлиб, булар:

  1. Нутқнинг темпи ва ритмининг бузилиши (дудуқланиш, жуда тез нутқ).

  2. Нутқ пайдо бўлишининг кечикиши.

  3. Вербал функсиянинг яхши ривожланмаганлиги (сўзларни нотуғри ишлатилиши).

  4. Оғзаки нутқнинг грамматик тузилишининг бузилиши.

  5. Товуш талаффузининг бузилиши.

  6. Фонематик ривожланишнинг бузилиши.

Дислекциянинг келиб чиқишида нутқ ривожланишининг кечикиши кўп аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда дислекцияда нутқнинг ривожланишининг кечикиши кузатилади. Баъзи ҳолларда бу қолоқлик Энгил бўлади (нутқ 2 ёшдан кейин пайдо бўлганда) бошқа ҳолларда нутқнинг ривожланишининг кечикиши қўпол тарзда яъни нутқ 4 ёш ва ундан кейинги ёшларда пайдо бўлганда. Дислекцияли болаларда товуш талаффузининг бузилганлиги луғатининг камбағаллиги, сўзларни нотўғри ишлатганида кузатилади. Улар жумлаларни грамматик жиҳатдан тўғри туза олмайдилар. Сўзларни ишлатишда хатоларга йўл қўядилар.
Р.Е. Левинанинг фикрича, оғзаки нутқ ва ўқиш бузилишлари асосида фонематик системанинг бир шаклга тушмаганлиги ётади. Ўқишга ўргатишнинг дастлабки, босқичларида болаларда нутқнинг фонетикфонематик томони ривожланмаганлиги, нутқий умумлаштиришларнинг нотўғрилиги кузатилади. Бу сўзнинг товуш анализини қийинлаштиришади. Ҳарфларни ўзлаштирмаслик, график белгиларини ўзлаштиридаги заифликдан эмас, балки товушларни умумлаштиришни бир маромга тушмаганлигидан келиб чиқади. Агар ҳарф-товуш билан умумлаштирилмаса уни ўзлаштириш механик характерда бўлади. Бола тўғри талаффуз этган товушларни ҳарф билан аниқ умумлатира олади. Агарда товушни ёмон эшитса нотўғри талаффуз этса ёки бошқа товушга алмаштирса унда шу товушга мос товушни идрок этиш қийин кечади. Ҳарфни ўзлаштирмаслик фонематик идрокни яхши ривожланмасликдан келиб чиқади. Шундай қилиб, агар болада фонематик идрок яхши ривожланган бўлса, унда ҳарф ҳакида тушунча ҳам секин ривожланади (А.Ананев, Р.Е. Левина).
Бу болаларда товушларни бўғинларга бирлаштиришда ҳам қийинчиликлар кузатилади. Сидирғасига ўқишни ўзлаштириши учун бола ҳарфни фақатгина ўзига мос товуш билан умумлаштириши керак. Бундан ташқари у шу товушни умумий талаффузини қилиш керак. Бўғинларни сидирғасига талаффузи этиш мазмунни олдиндан билишга ёрдам беради. Товушларни бўғинда бирлашиши бу биринчи навбатда уларни оғзаки нутқдаги талаффуз билан боғлиқ. Агар болада товуш сўзнинг товуш ҳарф таркиби ҳақидаги билимлари аниқ бўлмаса товуш бўғин образларининг умумлашуви қийинлашади.
Ўқишнинг бузилиши нутқнинг лекцик, грамматик ривожланишининг этарли эмаслиги билан ҳам боғланади. Бунга кўра ўқишда сўзларни алмаштириш фақат уларнинг фонетик ўхшашлиги нотўғри талаффуз ёки айрим товушларни ажрата олмаслик билан эмас, балки гапнинг синтактик боғланишлардаги қийинчликлар билан кузатилади. Бу ҳолларда морфологик анализ қийинлашган бўлади. Нутқнинг грамматик тузилиши ривожланмаганлиги сўзнинг морфологик структурасини этарли идрок этмаганидан келиб чиқади.
Бунда болаларда ўқиш жараёнида аграматизмлар кузатилади.
Луғатнинг чекланганлиги ва грамматик умумлаштиришнинг Этарли ривожланганлиги ўқиётган нарсани тушунишида қийинчилик келтиради, чунки ўқиётган нарсани тушиниш бола нутқини қай даражада ривожланганлиги, сўзни тушириш, сўз ва гапларнинг боғланишларини тушуниш орқали руёбга чиқади.
Шунинг учун ўқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиришнинг асосий жараёнлари қуйидагилар: оғзаки нутқни, унинг фонетик-фонематик томонини (талаффуз, фонемаларни эшитишда ажратиш, офнематик анализ ва синтез), лекцик-грамматик анализ ва синтезни, лекцик-грмамматик тузилишини, фазовий тасаввурни, кўрув анализ синтези ва мнезисни шакллантиришдир.

Download 37,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish