Мавзу: Ёзма нутқдаги камчиликлар (2 соат)



Download 37,68 Kb.
bet2/10
Sana22.02.2022
Hajmi37,68 Kb.
#82527
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-Amaliy

Дислекция таснифи


Дислекцияни таснифлаш асосида турли мезонлар ётади: ўқиш бузилишининг пайдо бўлиши, ўқиш бузилишларининг ифодаланиш даражалари (Р. Беккер), ўқиш актида иштирок этувчи анализатор фаолиятининг бузилиши (О.А. Токарёва) у ёки бу психик функсияларнинг бузилиши (М.Е. Хватсев, Р.В. Левина ва бошқалар), ўқиш жараёни операцияларининг ҳисобга олиш (Р.И. ЛалаЕва).
Ўқиш бузилишлари пайдо бўлишига кўра икки турга ажратилади: литерал – ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар ёки қобилиятсизликни намоён бўлиши, вербал – сўзларни ўқишдаги қийинчилиги билан намоён бўлади.
Р. Беккер ўқиш бузилишларининг турлари жуда кўплигини қайд қилади ва уларни қуйидаги турларга гуруҳлаш мумкин деб ҳисоблайди: туғма сўз кўрлиги, дислекция, брадилекция, легастения, ўқишнинг туғма заифлиги. Ушбу тасниф асосида дислекция патогенизи ва унинг намоён бўлиши даражалари ётади.
О.А. Токарёва ўқиш бузилишлари таснифини бирламчи бузилган анализаторлар билан боғлаб кўрсатади (ешитиш, кўриш ёки ҳаракат) ва шунга асосланган ҳолда дислекцияни қуйидаги шаклларини ажаратади: акустик, оптик ва мотор.
Ўқиш жараёни операцияларининг бузилишининг ҳисобга олиб Р.И. ЛалаЕва дислекцияни қуйидаги шаклларини ажратади: фонематик, семантик, аграмматик, мнестик, оптик, тактик.
Фонематик дислекция – фонематик система функсиясининг ривожланмаганлиги билан боғлиқдир.
Фонематик система функсиясининг шаклланмаганлигини ҳисбога олиб, фонематик дислекцияни икки шаклга ажратиш мумкин.
Биринчи шакл – ўқишнинг бузилиши фонематик идрокни ривожланмаганлиги билан боғлиқ. Бунда ҳарфларни ўзлаштиришда бир қатор қийинчиликлар пайдо бўлади. Шунингдек акустик ва артикулятор жиҳатдан ўхшаш товушлар (б-п, д-т, с-ш, ж-ш) алмаштирилади.
Иккинчи шакл – ўқишнинг бузилиши фонематик анализ функсиясининг ривожланмаганлигидан келиб чиқади.
Дислекциянинг бу шаклида ўқишда қуйидаги хатолар кузатилади: ҳарфлаб ўқиш, сўзнинг товуш-бўғин тузилишининг бузилиши.
Семантик дислекция – техник жиҳатдан тўғри ўқилган сўз, гап, текст мазмунининг тушунишни бузилиши билан характерланади. Бунда бола ўқиган сўзига мос расмни кўрсата олмайди. Ўқиган текст юзасидан берилган саволларга жавоб бера олмайди.
Аграмматик дислекция – нутқнинг грамматик томони ҳамда морфологик ва синтактик умумлаштиришнинг ривожланмаганлиги оқибатидир.
Мнестик дислекция – ҳамма ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларда намоён бўлади. Мнестик дислекция товуш ва ҳарф ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ва нутқий хотиранинг бузилиши натижасида келиб чиқади.
Оптик дислекция – график жиҳатдан ўхшаш ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар натижасида келиб чиқади.
Тактил дислекция – кўр болаларда кузатилади. Унинг асосида Брайл алифбосидаги ҳарфларни тактил қабул қилиш орқали ажратишдаги қийин чиликлар ётади.
М.В. Хватсев дислекцияни қуйидагича тасниф қилади: фонематик, оптик, семантик ва менстик. Унинг фикрича, болаларда кўпрок фонематик ва оптик дислекция кузатилар экан.
Фонематик дислекцияда болалар 2-4 йил давомида ҳам тўғри ўқишни ўргана олмайдилар. Улар айрим ҳарфларни жуда қийинчилик билан ўзлаштирадилар ва уларни бўғинларга, сўзларга қўшиб ўқий олмайдилар. Бошқалар баъзи ҳарфларни қийинчиликсиз ўзлаштирадилар, лекин бўғин ва сўзларни ўқиш жараёнида кўп хатоликларга йўл қўядилар. Буни муаллиф фонематик эшитувни яхши ривожланмаганлиги деб кўрсатади.
Болалар ўқиш жараёнида товушларни аниқ талаффуз қилмайдилар ва ўхшаш товушларни бир-биридан ажрата олмайдилар.
Оптик дислекция болалар ёзилиши жиҳатдан ўхшаш ҳарфларни алмаштирадилар. Болаларда кўрув анализ синтези ва фазовий тасаввурлар бузилган бўлади. Оптик дислекцияда болалар шакли ва ёзилиши билан ўхшаш ҳарфларни алмаштирадилар.
Ҳарф элементларини фазода жойлашувига кўра ўхшаш ҳарфлар алмаштирилади.
Мнестик дислекция ҳарф ва товуш ўртасидаги боғланишни ривожланмаганлиги ёки бузилиши билан характерланади.
Семантик дислекция техник жиҳатдан тўғри ўқилган текст маъноси тушунарсиз бўлиши билан характерланади.

Download 37,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish