9.4. Ёзма нутқ камчиликларини бартараф этишда олиб бориладиган логопедик ишлар методикаси
Ўқиш ва ёзув бузилишларининг механизми кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшашдир, шунинг учун уларни бартараф этиш юзасидан олиб бориладиган логопедик-тузатиш ишлари методикаси ҳам ўхшаш бўлади.
Фонематик дислекция, артикулятор – акустик дисграфия ва фонемаларнинг бузилиши асосидаги дисграфияни бартараф этишда фонематик идрокни (товушлар дифференциатсиясини) ривожлантириш.
Товушлар дифференциатсиясини аниқлаш ва мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган логопедик ишлар турли анализаторларга (нутқ эшитув, нутқ ҳ аракат ва кўрув) таянган ҳолда олиб борилади.
Товушларнинг бир-биридан фарқлаш устида олиб бориладиган ишнинг муваффақиятли бўлиши фонематик анализ ва синтезни ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир.
Алмаштириладиган товушларни бир-биридан фарқлаш устида олиб бориладиган логопедик ишлар 2 босқични ўз ичига олади:
Биринчи босқич – тайёргарлик (алмаштирилаётган ҳар бир товуш устида ишлаш).
Иккинчи босқич – алмаштирилаётган товушларни эшитиш ва талаффуз жиҳатдан фарқлаш.
Биринчи даврда алмаштирилаётган ҳар бир товушнинг талаффуз ва эшитиш образининг кетма-кетлиги аниқланади. Олиб бориладиган иш режалари қуйидагилардан иборат: кўриш, эшитиш, тактил идрок этиш, кинестетик сезиш орқали товушларни жарангдорлиги ва артикулятсиясини аниқлаш; бўғинларда товушларни ажратиш; сўзларда товушнинг ўрнини (бошида-ўртасида-оҳирида) аниқлаш; товушларни сўздаги кетма-кетлигини аниқлаш (товуш саноқ бўйича нечанчи ўринда, қайси товушдан кейин келаяпти, ўзидан олдин қайси товуш турибди); гап, матнларда товуш ўрнини аниқлаш.
Иккинчи босқичда алмаштириладиган товушларни талаффуз ва эшитиш жиҳатдан қиёслаш ишлари олиб борилади. Бунда ҳам олиб бориладиган иш биринчи босқичдагидек бўлиб, ҳар бир товуш эшитиш ва талаффуз жиҳатдан аниқланади. Асосий мақсад уларни бир-биридан фарқлашдир, шунинг учун нутқий материалга алмаштирилаётган товушлар иштирок этган сўзлар танлаб олинади.
Дисграфияни бартараф этишда ёзув машқлари катта ўрин тутади.
Артикулятор – акустик дисграфияни бартараф этишда аввал товушлар талаффузидаги камчиликларни тўғрилаш лозимдир. Ишнинг бошланғич даврида товушларни айтиб такрорламаслик тавсия этилади, чунки бу ҳолатда ёзувда хатоликларга йўл қўйилишига олиб келиши мумкин.
Дисграфия ва фонематик дислекцияни бартараф этишда тилнинг анализ ва синтез томонини ривожлантириш.
Гапда сўзнинг сони, кетма-кетлиги ва ўрнини аниқлаш қобилиятини қуйидаги топшириқларни бажариш орқали шакллантириш мумкин:
Сюжетли расмлар асосида гап тузиш ва гапдаги сўзлар сонини аниқлаш.
Маълум сўзларни сон бўйича ўйлаб топиш.
Сўзлар сонини кўпайтириб, гапни кенгайтириш.
Гапда сўзлар ўрнини аниқлаш (кўрсатилган сўз нечанчи ўринда турибди).
Маълум сондаги сўз иштирок этган гапларни матндан ажратиш. 6. Гапда нечта сўз бўлса, шуни кўрсатувчи сонни кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |