9.2. Дисграфия ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши
Дисграфия – бу ёзув жараёнининг қисман ўзига хос бузилишидир. Ёзув ызида нутқ фаолиятининг мураккаб шаклини, кып даражали жараёнини акс эттиради. Унда турли хил анализаторлар: нутқни эшитиш, нутқни ҳаракатга келтириш, кириш, умумий ҳаракатлантириш анализаторлари иштирок этади. Ёзув жараёнида улар орасида яқиндан боғланиш ва ўзаро алоқадорлик ўрнатилади. Бу жараённинг тузилиши ёзув малакаларини ўзлаштириш босқичига, ёзувнинг мақсади ва хусусиятига боғлиқдир. Ёзув оғзаки нутқ жараёни билан чамбарчас боғлиқ бўлади, ҳамда унинг юқори даражали ривожланиши асосида амалга ошади.
Катта ёшлиларнинг ёзуви автоматлашган ҳисобланади ва ёзув малакаларини ўзлаштириб олаётган боланинг ёзуви характеридан фарқ қилади. Чунончи, катта ёшдагилар ёзуви аниқ мақсадга йўналтирилган фаолият ҳисобланади ва унинг асосий мақсади онгдаги фикрни баён этиш ёки уни қайд қилишдан иборат бўлади. Катта ёшлиларни ёзуви ўзининг бир бутунлиги, бир-бирининг боғлиқлиги билан тавсияланади ва у синтетик жараён ҳисобланади. Бунда сўзнинг график образи алоҳида элемент (ҳарф) лар билан эмас, балки бир бутун сифатида талаффуз этилади. Сўз ягона мотор акти орқали юзага келади. Ёзув автоматик тарзда амалга ошади ва иккита назорат: кинестетик ва кўриш назоратидан ўтади.
Ёзув жараёнининг операциялари.
Қўлнинг автоматлашган ҳаракати оғзаки нутқдан ёзма нутққа ўтишдек мураккаб жараённинг сўнгги босқичи ҳисобланади. Бундан олдин ана шу сўнгги босқичга ҳозирлик кўришдан иборат мураккаб жараён амалга ошади.
Ёзув жараёни кўп даражали курилишга эга бўлиб, кўп миқдорли операцияларни ўз ичига олади. Бундай операциялар катта кишиларда қисқа, ёпиқ характерда бўлади. Ёзув малакаларини эгаллаганда бу операциялар очиқ кўринишли бўлади.
А.Р. Лурия "Ёзув психофизиологияси хақида очерклар" номли китобида ёзувнинг қуйидаги операцияларини ажратиб кўрсатади.
Ёзув ҳиссиётларининг уйғониши, сабаб ва вазифалардан бошланади. Киши ўзининг фикрларини қайд этиш мақсадида, ахборотларни маълум муддатгача сақлаш, уларни бошқа шахсга Этказиб бериш, кимнидир ҳаракатга ундаш ва ҳоказолар учун ёзаётганини билади. Инсон ёзма баён мазмуни режасини, фикр дастурини, фикрларининг изчиллигини хаёлан тузади. Бунда бошланғич фикр гапнинг маълум қурилмасига боғлиқ бўлади. Хат битиш жараёнида ёзаётган киши жумланинг ёзилиши тартибига риоя қилиши, ёзилган ва навбатдаги ёзиладиган сўзларга қараб мўлжал олиши керак. Ёзилиши керак бўлган ҳар бир гап сўзларга бўлинади, шундай экан ёзувдаги сўзлар орасида маълум бир чегараланиш бўлади.
Сўзнинг товуш тузилишини таҳлил этиш ёзув жараёнининг энг мураккаб операцияларидан бири ҳисобланади. Сўзни тўғри ёзиш учун унинг товуш тузилишини, давомийлигини ва ҳар бир товушнинг ўрнини аниқлаш лозим. Сўзнинг товуш таҳлили нутқни эшитиш ва ҳаракатга келтириш анализаторларнинг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади. Товушларнинг характери ва уларнинг сўздаги изчиллигини аниқлашда баланд, паст ва ички талаффуз катта ўрин тутади. Талаффузнинг ёзув жараёнидаги ўрни ҳақида кўпгина тадқиқотчилар фикр билдиришган. Масалан, Л.К. Назарова 1 синф болалари билан қуйидагича тажриба ўтказган. Тажрибанинг биринчи босқичида уларга ёзиш учун таниш бўлган матн берилади. Иккинчи босқичида уларга талаффуз этилмаган, мазмуни қийин матн берилади: болалар ёзув жараёнида кичкина тилчаларини тишлаб олишди ёки оғизларини очишди. Бундай пайтлар улар оддий хат ёзишдагига нисбатан кўпроқ хатога йўл қўйишди.
Ёзув малакаларини эгаллашнинг дастлабки босқичида талаффуз этишнинг роли катта бўлади. У товуш характерини аниқлашга, уни ўхшаш товушлардан фарқлашга, товушларнинг сўздаги изчиллигини белгилашга ёрдам беради.
Навбатдаги операция – сўздан ажратиб олинган фонемаларнинг ҳарфнинг муайян кўриш образи билан ҳамоҳанг келиши ҳисобланади. Бу бошқа товушлардан, айниқса ўхшаш ҳарфли товушлардан табақалашган ҳолда фарқланиши керак. Ёзилиши бўйича ўхшаш ҳарфларни аниқ фарқлаш учун кўриш анализи ва синтези, фазовий тосаввурларининг Этарли даражада шаклланганлиги талаб этилади. Ҳарфларни таҳлил қилиш ва қиёслаш эса 1 – синф ўқувчиси учун оддий вазифа эмас.
Кейин ёзув жараёнининг мотор операцияси – қўл ҳаракатлари орқали ҳарфлар шаклини акс эттиришга киришилади. Қўл ҳаракатлари билан биргаликда кинестик назорат ҳам амалга оширилади. Ҳарф ва сўзларнинг ёзилиш меъёрига қараб, кинестик назорат кўриш ва ёзилганларни ўқиш билан мутсаҳкамланади. Ёзув жараёни нутқли ва нутқсиз вазифалар: товушларни эшитишда ажратиш, уларни тўғри талаффуз этиш, тил анализи ва синтези, нутқнинг лекцик грамматик жиҳатдан шакллангани, кўриш анализи ва синтези, атрофлича тасаввур қилишнинг Этарли даражада шакллангани асосида амалга ошади.
Кўрсатилган вазифалардан бирортасининг шаклланмай қолиши ёзув кўникмаларини эгаллаш жараёнининг бузилишига, дисграфиянинг вужудга келишига сабабчи бўлиши мумкин.
Дисграфия ёзув жараёнининг нормадан оширувчи амалга олий психик фаолиятининг ривожланмай қолиши (сўзилиши) билан боғлиқ бўлади.
Ёзувнинг бузилишини белгилашда асосан қуйидаги атамалардан фойдаланилади: дисграфия, аграфия, дизорфография, эволютсион дисграфия (бу сўнгги атама болалардаги ўқиш малакасини эгаллаб олиш жараёнининг бузилганлигини белгилаш учун қўлланади).
Ўқиш ва ёзишдаги бузилишлар бир-бирига ўхшаш бўлади.
Ёзуви бузилган болаларда кўпгина олий психик функсиялар: қобилиятининг таҳлили ва синтези, фазовий тасаввурлар, нутқ товушларини кўриш-эшитиш орқали фарқлаш, фонематик ҳамда бўғинли анализ ва синтез қилиш, гапни сўзларга ажратиш, нутқнинг лекцик-грамматик тузилиши, хотира, диққат-эътибор суксессив ва симултан жараёнларининг, эмотсионалиродавий соҳанинг шаклланганлиги кузатилади.
Логопедик адабиётларда дисграфиянинг псиҳолингвистик нуқтаи назардан ўрганиш Этарлича кўрсатилмаган. Бу жиҳат ёзувнинг бузилиш механизмини ёзма нутқ операциялари (А.А. Леонтева фикрича): боғланишли матнни ички режалаштириш, алоҳида гапни ички режалаштириш, гапни грамматик жиҳатдан тўғри тузиш, фонемаларни танлаш операцияси, сўзларни фонематик жиҳатдан таҳлил қилиш ва бошқалар (Е.М. Гопиченко, Э.Ф. Соботович)нинг заифлашуви сифатида ўрганади.
Дисграфияни тавсифлаш турли хил меъёрлар: анализаторлар психик фаолиятларнинг бузилганлиги, ёзув операциясининг шаклланмаганлигини ҳисобга олиш асосиада амалга оширилади.
О.А. Токарёва дисграфиянинг 3 турини: акустик, оптик, мотор дисграфияларни ажратиб кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |