Мавзу: Ёзма нутқдаги камчиликлар (2 соат)



Download 37,68 Kb.
bet7/10
Sana22.02.2022
Hajmi37,68 Kb.
#82527
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-Amaliy

Оптик дисграфия – кўриш гнозиси, анализ ва синтез, атрофлича тасаввур этишнинг ривожланмагани билан боғланади ҳамда у ёзувда ҳарфларни нотўғри ёзиш ва уларнинг ўрнини алмаштиришда намоён бўлади.

Бунда кўпроқ график жиҳатдан ўхшаш қўл ёзма ҳарфлар ўрни алмашади. Унга қуйидагилар киради: бир хил элементлардан ташкил топган, лекан ҳар хил кўринишда тузилган ҳарфлар (в-д, т-ш); бир хил элементларни ўз ичига олган, лекин қўшимча элементлар билан бир-биридан фарқ қиладиган ҳарфлар (и-ш, п-т, х-ж, л-м); ойнавон ҳарфлар (с-э, з-э); бир хил элемент билан боғланадиган ҳарфларни элементларини тушириб қолидириш (ау-а); ортиқча элемент қўшиб ёзиш (ш-) ва нотўғри жойлаштирилган элементли ҳарфлар (х – сс, м-нн).
Литерал дисграфия пайтида ҳатто боғланишсиз ҳарфларни топиш ва талаффуз этиш ҳам бузилади. Вербал дисграфия пайтида изоляциялашган ҳарфлар тўғри талаффуз этилади, лекин ёзувда улар бузилади, оптик тавсифдаги ҳарфлар ўрни алмашади. Оптик дисграфияга тескари ёзувлар ҳам киради, булар кўпинча чапақай кишиларда, шунингдек миянинг органик яллиғланиш ҳолларида учрайди.

9.3. Ўқиш ва ёзувида камчилиги бўлган болаларни текшириш


Ёзма нутқнинг текширишдан асосий мақсад – ўқиш ва ёзув бузилишларини механизми, симптоматикаси, этиологиясини аниқлашдир. Текшириш жараёнида бузилиш даражаси, характери, бузилиш турлари аниқланади ҳамда логопедик-тузатиш йўлланмаси белгиланади.
Текшириш жараёнида боланинг кўриш қобилияти, эшитиш ҳолати, марказий нерв системаси, билиш фаолиятлари ҳисобга олинади.
Текшириш қуйидаги асосий тамойилларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади: комплекслилик тамойили, системалилик тамойили, патогенетик тамойили, фаолияти, шахсияти, ривожланиш тамойили.
Ўқиш ва ёзув камчилигига эга бўлган болаларни текшириш схемаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади.

  1. Анкетага оид маълумотлар ва тиббий-педагогик ҳужжатларни ўрганиш.

  2. Анамнез.

  3. Артикулятсион аппаратнинг периферик бўлимининг тузилиши.

  4. Нутқ моторикаси.

  5. Эшитиш қобилияти.

  6. Товушлар талаффузи ҳолати.

  7. Фонематик анализ, синтез ва тасаввур ҳолати.

  8. Фонематик идрок (товушларни фарқ қила олиш).

  9. Луғат бойлиги ва нутқнинг грамматик тузилиши хусусиятлари.

  10. Нутқнинг динамик томони хусусиятлари.

  11. Кўриш қобилияти: биологик кўриш, кўриш гнозис, мнезис, кўриш анализ ва синтези, фазовий тасаввурлар.

  12. Ўқиш жараёнининг ҳолати (бўғини, сўз, гап, турли кўринишдаги текстларни ўқиш); ўқиш тезлиги ва усуллари (ҳарфлаб, бўғинлаб, сўзфразали ўқиш).

  13. Ёзувнинг турли кўринишдаги ҳолати (кўчириб ёзиш, диктовка остида ёзиш, баён ва иншо ёзиш).

Логопедик хулосада ўқиш ва ёзувдаги камчиликларни даражалари ва турлари ҳамда унинг оғзаки нутқ билан боғлиқлиги кўрсатилади.
Ўқиш ва ёзув бузилишларини олдини олиш
Ўқиш ва ёзув бузилишларини олдини олиш мактабгача ёшда ўтказилади. Бу ишлар айниқса нутқида камчилиги бўлган болалар, руҳий ривожланишида тўхталиш бўлган, ақли заиф ва бошқа аномал болалар билан ўктазишни тақозо қилади. Бунда олиб бориладиган асосий ишлар фазовий кўриш функсиясини, диққат, хотира, аналитик-синтетик фаолият, тил анализсинтезини шакллантириш, нутқнинг лекцик, грамматик томонини ривожлантириш ва оғзаки нутқ камчиликларини бартараф этишдан иборатдир.

Download 37,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish