Ёшлар келажагимиз пойдевори. Ёшлар келакак бунёдкори. Бу каби шиор ва чақириқларни ҳар доим ва ҳар жойда эшитамиз. Дарҳақиқат, миллатни, мамлакатни юуксалтиришда ёшлардан умид катта



Download 23,37 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,37 Kb.
#76162
Bog'liq
мақола. ёшлар


Ёшлар - келажагимиз пойдевори. Ёшлар - келакак бунёдкори. Бу каби шиор ва чақириқларни ҳар доим ва ҳар жойда эшитамиз. Дарҳақиқат, миллатни, мамлакатни юуксалтиришда ёшлардан умид катта. Зеро фақат улар келажакда юз берадиган ўзгаришларнинг бевосита иштирокчилари бўла оладилар.
Мамлакатизмиз аҳолисининг 60%ини ёшлар ташкил қилади. Бундай вазиятда аҳолининг салмоқли қисмини ташкил этган қатламнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ўзида акс этирадиган, шунингдек, уларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини юзага чиқариш имконини берадиган давлат сиёсати жуда ҳам муҳим. Бу борада мамлакатимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонунинг ўрни беқиёс. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор яна ҳам кучаймоқда. Хусусан, президентимиз илгари сурган беш ташаббус лойиҳаси асосида ёшлар ўртасида маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, ахборот технологиялари билан ишлаш саводхонлигини ошириш, китобхонлик ва мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, шунингдек хотин-қизларнинг бандлигини таъминаш ишлари тизимли йўлга қўйилди. Биргина китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан “Ёш китобхон” сингари совринли танловлар ташкил қилинмоқда, машхур чет эл адибларининг асарлари кўплаб ўзбек тилига таржима қилиниб нашр қилинмоқда, жойларда тез-тез китоб ярмаркалари ташкил қилинмоқда, миллий телерадиокомпаниямизнинг қатор телеканаллари орқали аудио китоблар эфир орқали ўқиб эшиттирилмоқда. Буларнинг барчаси ёшлар учун, уларнинг маънан етур ва баркамол, мафкуравий иммунитетга эга бўлиб тарбияланиши учун хизмат қилади. Зеро, буюк адиб Абдулла Қаҳҳор таъкидлаганидек: “Адабиёт атомдан кучли, уни ўтин ёришга сарфламаслик керак”.
Ҳозирда кенг ўзгариш ва имкониятлар яратилганига қарамай замон ёшларга оид сиёсатини янада такомиллаштиришни, уни янги бошқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда. Бунга эришиш учун мавжуд камчиликлар ўрганиб чиқилди ва Президентимизнинг янги фармони билан бунга тузатишлар киритилди ва қатор янги вазифалар белгиланди. Мазкур фармон 2020 йил 30-июн “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармон эди. Мазкур фармон доирасида республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатида амалга оширилган ютуқлар санаб ўтилган. Хусусан, 30-июн ёшлар куни деб эълон қилинганлиги, ёшлар учун ўзгача шукуҳда нишонланадиган байрам куни ҳисобланади. Ёки “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали иқтидорли, фидоий ёшлар учун ўзига хос мотив ва рағбат бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Шу билан бирга фармонда қатор сақланиб қолаётган муаммолар ҳам таъкидлаб ўтилди. Улар орасида, ёшларнинг фаол тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш кўникмалари ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси юзидан, оилавий ажримлар ва ёшлар ўртасидаги никоҳ маданияти юзасидан, ва албатта, ёш авлодда ватанпарварлик ва фаол фуқаро позитсияси ғояларини тарғиб қилиш юзасидан тўпланиб қолган муаммолар ўз ечимини кутиб турибди. Айнан мазкур муаммоларнинг ечими билан шуғулланиш учун мамлакатимизда юқоридаги фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
Мазкур агетлик мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошираётган, 2017-йилдан бери фаолият юритиб келаётган ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқига ёндош ташкил этилиб Ёшлар иттифоқининг қатор ваколатлари агентлик ихтиёрига ўтказилди. Бундан мамлакатимиздаги ёшларга бўлган эътиборнинг янада кучайтирилганини кўришимиз мумкин. Яъни энди ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни уюштириш масалалари билан давлат идораси шуғулланадиган бўлди. Яна фармонда белгиланганидек, агентликка қатор янги вазифа ва ваколатлар берилди. Шулар жумласига ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини юритиш, стратегик йўналишлар ва давлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ёшларни қўллаб қувватлар ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш, ёшлар сиёсатига оид қонун ҳужжатларига амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси атрофида ёшларни бирлаштириш ва бунга эришиш учун ёшларни инноватсия ва илм-фанга кенг жалб этиш, уларда юксак ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришга қаратилган таъсирчан чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш, беш ташаббуснинг амалга оширилишида янада фаоллик кўратиш, ёш тадбиркорлар ва илмий изланишлар билан шуғулланувчи ёшларни молиявий қўллаб қувватлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик профилактикаси билан боғлиқ ҳаракатларни янада фаоллаштириш ва шу кабилар киради. Бундан ташқари фармон билан бирга Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожллантиришга қаратилган қўшимча чора тадбирлар дастури ҳам қабул қилинди ва келаси йиллар давомида ёшларнинг мамлакатимизда ижтимоий, иқтисоий, сиёсий ва маданий ҳаётида энг фаол қатламга айлантриришнинг норматив-ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳаракатлар келгуси йилларда албатта ўз мевасини беради ва бу орқали мамлакатимизда мустаҳкам демократик фуқаролик жамияти қарор топиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.


Тайёрлади: ДБҚ божхона институти 1-курс, 119-гуруҳ курсанти Усмонов Собитхон
Download 23,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish