Маъруза мазмуни



Download 340,5 Kb.
bet2/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Патогенези. Бош ва бўйин соҳаларида ўткир йирингли яллиғланиш касалликларини вужудка келиши ва кечиши микрофлора концентрацияси, умумий ва маҳаллий носпецифик ва специфик химоя омиллари, аъзо ва аъзолар тизими фаолияти, шунингдек тўқималарни анатомо-топографик хусусиятлари билан характерланади. Шуларга боғлиқ равишда яллиланиш реакцияси характерланади - нормергик, гиперергик ёки гипергик.
Абсцесс ва флегмоналар микробларни юқори бўлмаган токсик таъсиридан, асосан уларни концентрацияси ва организмни адекват жавоб реакциясидан бир ёки икки клетчатка бўшлақларида ривожланади. Калла суяги кумбази, юз ва бўйин соҳалари анатомо-топографик хусусиятлари, шунигдек қўшни бўлган юқори ва пастки жағларга ёндашган патологик одонтоген ва бошқа клетчаткалардаги инфекция ўчоқлари катта ахамиятга эгадир. Абсцесс ва флегмоналарни умумий ва маҳаллий симптомлари нормергик яллиғланиш реакцияни ифодалайди.
Зараловчи омилларни таъсирини ошиши (уларни сонини кўпайишни, микробларни вирулентлиги, токсигенлиги ва концентрацияларини ошиши), касалликни давомийлиги ва инфекцияга қарши умумий ва маҳаллий химоя механизмларини шу билан бирга иммунитетни (дисбаланс) пасайиши тарқалган флегмона ривожланишига олиб келади. Бу гиперергик яллиғланишни ифодалайди. Организм реактивлигини кўпчилик омиллари, сенсибилизацияни юқори даражаси ва калла суяги гумбази, юз ва бўйин соҳаларидаги йирингли ўчоқлар локализацияси организмни ҳимоя-мослашув реакциясини компенсирланган, субкомпенсирланган ва декомпенсирланган характерларини ифодалайди. [Губин М.А., 1987, 1996].
Алоҳида беморларда абсцесс ва флегмоналарни кечишини турли принциплари яллиғланишни гипергик реакцияси билан кузатилади. Бир томондан касалликни чақирувчиси шартли-патоген микроб бўлиши хам мумкин. Уларга нисбатан қилинган махсус раекция, яъни антиген субстанцияларини кучсиз таъсирлари касалликни секин ва кучсиз кечишини ифодалайди. Бошқа томондан махсу ва номахсус химоя реакцияларни ўзгариши, пасайиши, шу билан бирга секинлашган типдаги сезгирликни ошишини, аутоиммун реакцияларни, толерантликни, бирламчи ва иккиламчи иммун касалликларда ёки холатларда иммунитетни бузилишини ривожланиши катта аҳамиятга эгадир. Санаб ўтилган кўринишлар катта ёшдаги кишиларда абсцесс ва флегмоналарни гипергик яллиғланиш реакциялар билан кечишини характерлайди. Абсцесс ва флегмоналарда антибиотк ва сульфаниламидларни норационал қўлланилиши яллиғланиш реакциясини гипергик даражасига олиб келиши мумкин.
Йирингли яллиғланиш касалликлари (юз ва бўйин соҳалари ва бўшлиқлари абсцесс ва флегмоналари) кўпроқ сийрак толали бириктирувчи тўқимада – тери ости ёғ, мушаклараро, фасциялараро клетчаткаларида, мушакларда, клетчака бўйлаб томирлар, нервлар, оғиз бўшлиғи атрофи аъзоларида ривожланади.
Тўқималарга кирган микроблар томир атрофи ва яқинида тўпланади. Тўқимада яллиғланиш реакцияси юзага келади.. Қуйидаги босқичлари фарқланади: I — шиши, II — инфильтрацияланиш, III — тўқималарни йирингли емирилаши, IV — некроз, V — грануляцион вал ҳосил бўлиши билан ўчоқни чегараланиши ёки йирингли яллиғланиш жараёнини тарқалишини давом этиши, шунингдек артерия ва веноз қон томир системаси тарқалишидир.
В.В. Кованов и Т.И. Аникина (1968), В.Г. Смирнов (1970, 1992), J. Bartlett и P.O.Kcefe (1979), M. Strassburg и G. Knolle (1991) ва бошқалар томонидан бош, юз ва бўйин соҳалари клетчатка бўшлиқларини анатомо-топографик текширувлари ўтказилиб, юз соҳаларини тиш жағ системаси сегментлари ва тиш катаклари билан, юз, бўйин юза бўшлиқларини чуқур бўшлиқлари билан яқиндан боғланишини аниқладилар. Бу эса инфекцияни тишлардан жағ олди юмшоқ тўқималарига тарқалишини, йирингли инфекцияни бир соҳадан бошқасига харакатланишини, бир бўшлиқдан бошқасига ўтишини ифодалайди.
Патологик одонтоген ўчоқлардан жағ атрофи юмшоқ тўқималарга инфекцияни гематоген тарқалиши 60% холатларда веноз йўл билан содир бўлади [Егоров П.M., 1961], тил ости ва оғиз туби бўшлиқлари локализацияларида эса бу йўл асосий бўлиб хисобланади.[Ланюк С.В., 1955; Смирнов В.Г., 1969].

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish