|
|
bet | 7/24 | Sana | 15.06.2022 | Hajmi | 340,5 Kb. | | #674607 |
| Bog'liq 3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит
Чакка сохаси флегмонаси. Чакка сохаси яллиғланиш жараёнлари иккиламчи бўлиб юзага келади. Шикоятда флегмонага хос оғриқлар кучаяди. Интоксикация туфайли умумий оғриқларбўлади. Ёноқ ёйи устида чакка ости чуқурчасини қамраган шиш кузатилади. Тепа ва пешона сохаларига коллатерал шиш тарқалиши кузатилади. Ёноқ, юқори ва пастки қовоқларда хам кўпинча шиш кузатилади. Йирингли жараён чакка мушаги остида жойлашганда оғиз очилишида сезиларли чегараланиш кузатилади, оғриқли зич инфильтрат пальпацияланади. Тери остидаги тўқималар билан бириккан, бурмага йиғилмайди, ранги хар доим хам ўзгармайди. Сезиларли оғриқ сохаси аниқланади. Флюктуация кейин хосил бўлади.
Чакка сохаси флегмонасида кесма чакка сохасида юза жойлашган вена ва артерияларга параллел равишда радиал ксма ўтказилади. Зарурат бўлганда вертикал кесма ўтказилади. [Федяев И.M., 1990]. Чакка апоневрози кесилади ва ўтмас йўл билан бўшлиққа ўтилади. Баъзида артериал устунларга параллел равишда бир неча елпиғичсимон кесмалар ўтказилади. Экссудатни апоневроз ораси бўшлиғида чуқур йиғилишларида чакка мушаги қирғоғи бўйлаб ёйсимон кесма ўтказилади ва ўтмас йўл билан чакка мушаги остига ўтилади.
Чакка сохаси флегмонасидан чакка суяги тангачасимон қисми иккиламчи кортикал остеомиелити келиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга инфекцияни мия қобиғига ва мияга тарқалиши мумкин (менингит, менингоэнцефалит, мия абсцесси). бу хаёт учун хавфли асорат хисобланади.
Ёноқ сохаси (ёноқ бўшлиғи) абсцесс ва флегмонаси. Бу сохада жараён иккиламчи ривожланади. Йирингли экссудат юзни бошқа сохаларидан – кўз ости ва лунж сохалардан тарқалади.
Ёноқ сохаси чегаралари: юқоридан — чакка сохасини олдинги қисми ва кўз косаси пастки қирраси, пастдан — лунж сохасини олдинги юқори қисми, олдиндан — ёноқ юқори жағ чоки, орқадан — ёноқ чакка чоки. Ёноқ суяги ва чакка фасциясини юза қавати орасида ёноқ сохаси клетчатка бўшлиғи жойлашади. У чакка сохаси апоневроз ораси клетчатка бўшлиғини давом эттиради. Бу ерда кўпроқ флегмона, камроқ – абсцесс ривожланади.
Абсцессда беморлар зарарланган сохада сезиларли оғриққа шикоят қиладилар. Ёноқ соҳада хосил бўлган чегараланган инфильтарт тезда юмшайди. Тери остидаги тўқималарга бикиб кетган бўлиб, ёрқин қизил рангга киради.
Флегмонада ёноқ сохасида ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи оғриқлар безовта қилади ва чакка сохасига тарқалади. Яллиғланиш шиши сезиларли намоён бўлиб, кўз ости, чакка, лунж ва қулоқ олди соҳаларига тарқалади. Ёноқ сохаси пайпасланганда зич инфильтрат аниқланади. Яллиғланиш жараёнига чайнов мушагини юқори сохаларига тарқалган холатларда оғиз очилиши чегараланиши кузатилади. Кўринча оғиз очилишида оғриқ кучаяди. Оғиз бўшлиғи вестибуляр қисми юқори гумбазида молярлар соҳасида шиллиқ қаватда шиш ва гиперемия кузатилади. Секин аста инфильтрат юмшайди, юмшоқ тўқималар парчаланиши кузатилади. Йирингли экссудат тери остига чиқади ёки кўз ёриғи ташқи бурчагига тарқалиши мумкин. У ерда йирингли ўчоқ ўз-ўзидан очилиши мумкин.
Ёноқ сохаси абсцесс ва флегмоналарида оператив муолажа флюктуация белгиси яққол намоён бўлган жойда ўтказилади. юз нерви тармоқларига параллел равишда кесма ўтказилади. Йирингли жараён қулоқ-олди чайнов сохаларига тарқалиши мумкин. Абсцесс ва флегмоналарни узоқ даво этишида иккиламчи кортикал остеомиелит ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|