Маъруза мазмуни


Кўз косаси абсцесс ва флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet8/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Кўз косаси абсцесс ва флегмонаси. Кўз косаси клетчаткасида йирингли ялиғланиш жараёни юқори жағга юндашган камроқ эса пастки жағ га ёндашган сохалардаги одонтоген йирингли жараёнлар тарқалишидан ривожланади. Кўз косаси флегмонаси қуйидаги сохалардаги йирингли яллиғланишлар тарқалишидан: чакка ости, қанотсимон-танглай чуқурчаларидан, камроқ юқори жағ остеомиелити, юқори жағ бўшлиғи ўткир йирингли ядллиғланишидан келиб чиқади. Шунингдек кўз косасидаг яллиғланиш жараёни йирингли тромбофлебит натижасида кўз ости соҳасидаги бурчак венаси орқали, пастки жағга ёндашган сохалардан қанотсимон веноз чигал ва кўз веналари орқали тарқалиши сабабли вужудга келиши мумкин.
Кўз косаси чегаралари уни деворларига мос келади. Кўз олмаси атрофида клетчатка мир маромда жойлашади. Кўз косаси тўсиғи зич фасция шаклида бўлиб, кўз косасини юза соҳаси ёки қовоқ сохасига ва чуқур – кўз косасини хусусий соҳаларига ажратади. Кейингисида кўз олмаси, кўрув нерви, кўз косаси артерияси жойлашади. Кўз косасини жистал соҳасида клетчатка тўплами жойлашиб, у пастки кўз косаси ёриғи орқали қанотсимон-танглай ва чаккаости чуқурчаси клетчаткалари билан боғланади, юқори жағ орқали – калла суягини ўрта чуқурчаси билан, кўз косаси юқори девори орқали калла суяги олдинги чуқурчаси ва пешона бўшлиғи билан, пастки девори орқали – қанотсимон бўшлиқ ва ғоваксимон лабиринт катакчалари билан боғланади.
Кўз косаси абсцессларида кўз олмасида пулсацияланувчи оғриқ кузатилади. Бош оғриғи ва кўз кўриш ўткирлигини бузилиши кузатилади. Қовоқ соҳасида яллиғланиш шиши кузатилади. Тери ранги ўзгармаган бўлиши мумкин. Турғунлигк натижасида кўкимтир рангга кириши мумкин. Пальпация оғриқсиз, инфильтрланмаган, юмшоқ. Конъюктива шиллиқ қавати гиперемияланган, бир оз шишган, кўпинча кўкимтир рангда. Кўз олмасига босим берилганда оғриқли, экзофтальм, кўз ўткирлиги бузилиши кузатилади (иккиланиш кузатилади).
Кўз косаси флегмонаси интенсив характерга эгадир. Кўз косасида пулсирланувчи оғриқ кузатилади. Оғриқ чакка, пешона, кўз ости соҳаларига тарқалади. Ўткир бош оғриғи. Кўз олмаси харакати чегараланган. Яллиғланиш белгилари кўпаяди. Қовоқлар инфилтрацияси кучаяди. Ярим ёпилган қовоқлар орасида конъюктива шишади (хемоз) кузатилади. Диплопия кейинчалик эса кўз ўткирлигини интенсив пасайиши вужудга келади. Кўз туби текширилганда вена чигаллари кенгайгани, кўз ўткирлиги пасайиши яққол намоён бўлиши кузатилади.
Қаттиқ мия пардасидаги ғорсимон синус тромбози ривожланиши қовоқларни коллатерал шиши кучайиши билан характерланади. Бу бошқа кўз косаси қовоқлар сохаси шиши ва умумий холатни ошиши, интоксикация белгиларини кучайиши билан намоён бўлади.
Кўз косаси яллиғланиш касаллигида кечиктирилмайдиган оператив муолажа ўтказилади. Кўз косаси юқори қисмидаги йирингли ўчоқ бўлганда орбитани ташқи юқори ёки ички юқори соҳаларида тери ва тери ости ёғ клетчаткасида 2 см ли кесма қилинади. Суяк девори бўйлаб ўтмас йўл билан экссудация тўпламига ўтилади. Йирингли жараён кўз косаси пастки қисмига тарқалишида кесма орбитани пастки ичкари ва ташқари қирғоқлари соҳасида ўтказилади. Кесма қирғоқдан 0,7 см патда қилинади. Кўз косаси пастки қисмида кўз косаси тўсиғи кесилгандан кейин ўтмас йўл билан клетчатка ажратилади ва йирингли бўшлиққа ўтилди.
Баъзида юқори жағ бўшлиғи орқали кўз косаси пастки деворини трепанация қилиш йўли билан оператив йўл очилади. Бу йўл кўз косасини пастки ва дистал, ён соҳаларига ўтилишига имкон беради. Кўз косаси бўйлаб йиринг диффуз тарқалганда кўз косасини юқори ва пастки деворлари бўйлаб кесма ўтказилади. Баъзида юқори жағ бўшлиғи орқали иккита ташқи кесма ўтказилади. Бу экссудат чиқишига қула йўл очади. Баъзи муаллифлар таклифига кўра панофтальм кузатилганда кўз косаси экзентерацияси ўтказилади. Бу йирингли экссудат чиқишига қулай йўл яратади ва йирингли менингит ривожланишини олдини олади.
Кўз косаси флегмонаси асоратлари: инфекцияни мия пардаларига, қаттиқ мия пардаси синусларига ва бош мияга тарқалиши. Кўп учрайдиган асорат бу кўрув нерви атрофияси ва кўрликдир.



Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish