Маъруза мазмуни



Download 340,5 Kb.
bet3/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Патологик анатомияси. Абсцессда клетчатка бўшлиғида серроз, йирингли-серроз экссудация йиғилиши ва девори грануляцион тўқимадан иборат чегараланган йирингли бўшлиқ сифатида аниқ намоён бўлади. Некротик джараёнлар йирингли ўчоқда кам ифодаланган. Йирингли емирилган клетчатка атрофида етилган грануляцион тўқима бириктирувчи тўқимали капсула ҳосил қилади. Флегмоналарда шиш, серроз ва йирингли яллиғланиш босқичлари некротик жараёнларни турли даражада намоён бўлишлари билан алмашиниди. Баъзи холатлари экссудатив ўзгаришлар устунлик қииб, тарқалган серроз ва серроз-йрингли яллиғланиш кузатилади. Бунда жағ атрофи юмшоқ тўқималар клетчаткаларида сезиларли шиш ва лейкоцитларни диффуз инфильтрацияси кузатилади. Яллиғлиш ўчоғи аниқ чегараланмаган. Зарарланган тўқималарда лейкоцитлар билан ўралган алоҳида некроз ўчоқлари аниқланади. Бошқа холатларда (йирингли некротик флегмоналарда) альтерация жараёнлари устунлик қилиб, тўқималар гемодинамикасини сезиларли бузилиши, мушак ва фасциялар клетчаткалари некрози билан характерланади. Бу йирингли-некротик флегмоналарда ёрқин намоён бўлади. Бундай холларда тўқималарни тарқалган шишганлиги фонида қон фуйилиш ўчоқлари билан зич инфильтрация ўчоқлари кузатилади. Марказида мушак фасциялари қаватлари ва мушак тупламлари некрози кузатилади.
Йирингли ёки йирингли-некротик ўчоқларни ўз-ўзидан ёки оператив йўл билан очилишида ўткир яллиғланиш кўриниши янада яққол намоён бўлади. Лейкоцитар инфильтрация сабабли ривожланган грануляцион тўқима билан яллиғланиш ўчоғини чегараланиши юзага келади. Некрозланган тўқималар аста-секин ажралишга ва қисман емирилишга учрайди. Қон айланиши тикланади. Ўлган соҳаларни ўрнида бириклирувчи тўқима ривожланади.
Экссудат чиқишига йўлни йўқлиги ёки уни қийин чиқиши, йирингли ўчоқ ёки ўчоқларни чегаралаш учн маҳаллий тўқима реакцияларини етишмаслиги, шу билан бирга аъзолар фолияти бузилишини умумий сабаблари, асосан иммунитет бузилиши яллиғланиш жараёнини юз ва бўйинни қўшни соҳаларига тарқалишига олиб келиши мумкин.
Клиник кўриниши. Охирги йилларда абсцессарни клиник кўриниши ўзгарди. Улар секин ва кучсиз кечиши билан фарқланади. Шуни асосида чет эллик изланувчилар абсцессни йирингли жараёнларни сурункали шакли деб хисоблайдилар. [Laskin D., 1980; Peterson L., 1994].
Абсцессларни бундай кчиши 70 йилларда баъзи беморларда кузатилган эди. [Васильев Г.А., 1972; Худайназаров Т., 1972; Робустова Т.Г., 1979], ва бу тенденция йиллар ўтиши билан кучайиб борди [Крумов H. и др., 1978; Робустова Т.Г., 1990; Мутатина Ш., 1992; Schultz S., 1980; Saal Ch., 1988; Matusov R., 1988]. Шуларга асосланиб жағлар атрофи абсцесслари нормергик ёки гипергик реакциялар билан кузатилади. Абсцессда шикоятлар кўп бўлмайди, айниқса йирингли ўчоқни тери ости ва мушаклар аро клетчаткада жойлашувида. Оғриқ асосан йирингли ўчоқни пайпаслаганда сезилади. Оғриқлар асосан оғиз бўшлиғига яқин локализацияларда, тил ости соҳасида, қанотсимон пастки жағ, ютқин ёни бўшлиқларида, тилда яққол намоён бўлади. Бунда оғиз очилиши чегараланиши кузатилади, ютиниш оғриқли бўлади ва бошқалар.
Беморни ахволи қониқарли бўлганда нормергик жараён, тана харорати субфебрил бўлиши билан кузатилади. Баъзи беморларда лоҳослик, бош оғриғи, умумий холсизлик кузатилади. Абсцессни гипергик кечиши 10 кундан 3 ҳафтагача бўлади. Лихорадка реакцияси бўлмасилиги мумкин. Интоксикацияни бошқа симптомлари яққол амоён бўлмайди.
Абсцессларда яллиғланиш реакциясини турига қараб қонда лейкоцитар формулани чапга силжиши билан кузатиладиган лейкоцитоз юзага келади. Лекин лекцитларни сони меъёрий ёки леккопения хам бўлиши мумкин. ЭЧТ меърий чегарада ва баъзи холатлардагина кўтарилиши мумкин 11-20 мм/с.
Юз ва бўйин соҳаларида флегмонани клиник кўриниши турлича бўлади. Бир ёки икки қўшилган сохаларда локализацияланган, икки, уч ва ундан ортиқ соҳаларга тарқалган флегмоналар [Робустова T.Г., 1990], юз ва бўйинни кўп сохаларини қамраб олган, кўпинча хаёт учун хавфли асоратлар билан кечадиган – авжланувчи флегманалар ажратилади [Губин М.А., 1987].
Бир – икки соҳалардаги флегмоналар организмни нормергик яллиғланиш реакцияси билан кечади: бемор холати қониқарли, камроқ ўрта оғирликда, тана харорати субфебрил 38,5ºС, интоксикация сезиларли намоён бўлган. Қон лецкоцитлар сони ошган 10,0—12,0·х 109г/л. ЭЧТ кўтарилган 10 дан 40 мм/с гача.
Юз ва бўйинни икки ва ундан ортиқ соҳалари флегмоналари яллиғланишни гипергик кўриниши билан кечади. Касалликни давомийлигига, йирингли яллиғланиш жараёнини умумий ва махаллий клиник кўринишлари, лаборатория текширув натижалари қараб флегмона тарқалишини реактив, токсик ва терминал фазалари хамда уларни асоратлари фарқланади. Булар хаётий мухим аъзоларни компенсирланган, субкомпенсирланган ва декомпенсирланган холатларига олиб келади. Токсик фазада хамда уни терминал фазага ўтиши флегмонани жадаллашуви хисобланади.
Юз ва бўйиндаги тарқалган флегмоналарни реактив фазаси кечишини узоқ давом этмаслиги, 2-4 клетчатка бўшлифларини зарарланишиш билан кечади. Локализацияланган оғриқлардан ташқари беморларда оғиз очилиши, ютиниш ва нафас олиш функцияларининг бузилиши хам кузатилади.
Юз ва бўйинни бир неча соҳаларида йирингли яллиғланишлар кечиши ўрта оғирликдаги холат билан ифодаланади. Тана хароратини ўзгариб туриши интермиттирланувчи характерга эга, қалтираш профуз терлаш билан кечади. Интоксикация умумий холсизликни оғирлаштиради, уйқу бузилади ва иштаха йўқолади. Баъзи беморларда холсизлик ва тормозланиш кузатилса, баъзиларида қўзғалувчанлик ва таъсирланиш кузатилади. Физиологик чиқарув холатлари бузилади (диурез камаяди, ич қотади).
Тарқалган флегмона юз, бўйинни кўплаб соҳаларида тарқалган шиш ва тўқималар инфильтрацияси мавжудлиги билан характерланади. Одатда тери ва шилли қаватга ёндашган юза ва чуқур соҳалар бир вақтда зарарланади. бу тўқималарда гиперемия, махаллий хароратни ошиши кузатилади. Оғиз очилиши, чайнаш, ютуниш нутқ ва хатто нафас олиш функциялари бузилиши яққол намоён бўлади. Юмшоқ тўқималардаги йирингли яллиғланиш жараёнларини симптомлари патологик ўчоқларнинг локализациясига боғлиқдир.
Тарқалган флегмоналарни реактив фазасида гемостаз, моддалар алмашинуви жараёнлари ва иммунитет яққол ўзгаради. Қонда лейкоцитлар 12,0—15,0х109г/л ва ундан ортиқ, нейтрофиллар сони ошган 60-80%, ну билан бирга таёқчаядролиллар (15—20 %). ЭЧТ ни ошиши жадаллашади 30—40 мм/ч гача ва ундан ортиқ. Сийдикда оқсил аниқланади. Организм реактивлигини кўпчилик кўрсаткичларида ўзгариш кузатилади – интоксикацияни лейкоцитар индекси (ИЛИ), оқсил мавжудлиги (диспротеинемия), ферментлар мавжудлиги, гуморал ва хужайравий иммунитет кўрсаткичлари – иммуноглабулин даражалари, В-хужайра, Т-хужайра ва уларни популяциялари, қонни ивиш тизими холатларидир.
Кейинчалик йирингли жараённни юз ва бўйинни кўпгина сохаларига тарқалиши касалликни гиперергик кечиши билан характерланади. Касаллик организмни хаётчанлигини таъминловчи тизим, суб- ва декоспенсирланган характердаги организмни химоя реакциялари билан бирга токсик кечувчи кўринишга эга бўлади. Касаллик йирингли жараённи узоқ давом этиши билан фарқланади (5-7 кун). Яққол интоксикация, қон айланиши бузилиши ва моддалар алмашинувида сезиларли ўзгаришлар ва юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш симптомлари яққол намоён бўлади. Бу фазада йирингли-септик касаллик асоратлари ривожланиши мумкин. Булар инфекцияни кўз косасига, мия қобиқларига, мияга ва кўкрак оралиғига ўтишидир.
Бемор ахволи ўрта оғирликда ёки оғир. Тана харорати 39ºС га кўтарилади. Жағлар атрофи тўқималарида юзни юза соҳалари билан чуқур бўшлиқларини қамраган ҳолда сезиларли шиш ва диффуз лейкоцитар инфильтрация кузатилади. Аниқ чегараланган яллиғланиш ўчоғи йўқ. Қонда лейкоцитлар сони 15,0—20,0· 109/л гача кўтарилади, ЭЧТ — 60 мм/с, организм реактивлиги ўзгариши кучаяди.
Алоҳида тиш гурхлари билан жағлар атрофи юмшоқ тўқималарни анатомик қўшнилиги инфекцияни тарқалишида мухим ахамиятга эгадир.



Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish