Тил ости соҳаси (тил ости бўшлиғи) абсцесс ва флегмонаси. Тил ости соҳасида одонтоген яллиғланиш жараёнлари пастки жағдаги одонтоген ўчоқлардан, шу билан бирга ёндашган соҳалардаги яллиғланиш жараёнлари хисобига – пстки жағ ости, ютқин ёни, қанотсимон-пастки жағ бўшлиқларидан инфекцияни тарқалиши натижасида ривожланади.
Тил ости соҳаси чегаралари: пастки – жағ-тил ости мушаги ва оғиз диафрагмаси, юқориги – оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, ташқари – пастки жағ танаси ички юзаси, ички – дахан-тил ва дахан-тил ости суяги мушаклари. Орқадан бўшлиқ қуйидаги мушакларга ёндашади – бигизсимон тил, бигизсимон ютқин ва бигизсимон тил ости суяги ва тил ости суяги. Тил ости бўшлиғида тил ости сўлак бези, пастки жағ ости сўлак бези чиқарув йўли, тил вена, артери ва нервлари жойлашади. Жағ-тил ости суяги мушаги орқа қирғоғи ортида, пастки жағ ости сўлак безини ва уни чиқарув йўлини ўраб турувчи сохада клетчатка бўшлиғи пастки жағ ости учбурчаги хамда юқтин ёни ва қантсимон-пастки жағ бўшлиқлари клетчатка бўшлиқлари билан кенг боғланади.
Тилни ён юзаси ва пастки жағ танаси орасида катта озиқ тишлар даражасида жойлашган тил ости соҳасининг дистал бўлаги жағ-тил ости тарнови деб номланади. В.Г.Смирнов (1990) маълумотларига кўра тил ости бўшлиғи топографияси пастки жағ шаклига боғлиқ. Пастки жағни тор ва узун шаклида бўшлиқ тор лекин узун бўлади. Тескарисига, агар пастки жағда кенг ва қисқа бўлишида бўшлиқ минимал зунликда бўлиб, кенглиги максимал бўлади.
Тил ости соҳаси абсцесси: олдинги ва орқа (жағ-тил тарнови) бўлимлари, шу билан бирга тил ости соҳаси флегмонаси фарқланади. Кўпинча яллиғланиш жараёни жағ-тил тарнови соҳасида кузатилади. Бу жараён пастки катта озиқ тишларни ўткир периодонтити ёки сурункали периодонтитни ўткирлашуви хамда перикоронит натижасида юзага келади.
Тил ости сохаси олдинги бўлими абсцесси ютинганда ва тил харакатида зўраювчи, ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи оғриққа шикот қилиш билан характерланади. Пастки жағ ости ёки дахан ости сохаларида шиш пайдо бўлиши мумкин. Оғиз очилиши эркин. Тил ости соҳаси олдиги бўлимида курак, қозиқ ва кичик озиқ тишлар даражасида шиш кузатилади. Шиш зич ва ўткир оғриқли. Шиш усти шилиқ қаватқизарган. Яллиғланиш шиши альвеоляр ўсиқ, тил ости бурмаси ва тилни пастки юзаси шиллиқ қаватига тарқалади.
Жағ-тил тарнови абсцессида беморлар ютинишда ва тил харакатидаги ўткир оғриққа хамда оғиз очилиши чегараланишига шикоят қиладилар. ПАстик жағ ости учбурчаги орқа бўлимида шиш кузатилади. Бу соҳада тери ранги ўзгармаган. Пастки жағ ости лимфа тугунлари катталашган ва оғриқли. Ялли0ланиш жараёнини медиал қанотсимон мушак пастки бўлими томон тарқалиши пастки жағни яққол намоён бўлганяллиғланишконтрактурасини келтири чиқаради. Натижада оғиз очилиши чегараланади.
Оғиз бўшлиғи вестибуляр қисмида ўзгаришлар бўлмайди. Оғизни бир оз очиб шпател ёрдамида тил ости сохаси кўрилади, сўнгра шпател ёкистоматологик ойна ёрдамида тил қарама-қарши томонга сурилиб жағ-тил тарнови кўрилади. Тил ости бурмасида шиллиқ қават қизарган, шишган ва силлиқлашган. Бу соҳада тўқималар ўткирр оғриқли, инфильтрланган, флюктуация аниқланади.
Тил ости соҳаси флегмонаси кўпинча бир томонлама бўлади, алоҳида беморларда – икки томонлама. Тил ости соҳаси бир томонлама флегмонасида беморлар ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи оғҳриқларга, ютинганда ва тил харакатидаги оғриқларга, оғиз очилиши чегараланишига шикоят қилади.Ташқаридан текширганда дахан ости соҳасида шиш аниқланади, пастки жағ ости учбурчаги олдинги бўлимларида коллатерал шиш аниқланади. Шу билан бирга яллиғланиш экссудати босимидан оғиз диафрагмаси пастга силжиши кузатилади. Тил ости соҳаси икки томонлама флегмонаси дхан ости ва икки томонлама пастки жағ ости учбурчаги сохаларида шиш аниқланади. Тери ранги одатий тусда бурмага йиғилади. Лимфа тугунлари катталашган ва оғриқли. Йирингли ўчоқни чуқур жойлашувида пастки жағ ости учбурчаги ва дахан ости соҳалари флюктуация аниқланмайди.
Яллиғланиш белгиларини тил ости соҳаси олдинги бўлимлари чегарасида тарқалишидан оғиз очилиш ибир оз чегараланган бўлади. Тарқалган флегмонада қанотсимон мушаклар контрактураси янада яққол намоён бўлган.
Оғиз бўшлиғида шиш натижасида тил ости бурмаси кўтарилади, тилни бир томонлама соҳасида шиш ҳосил бўлади ва катталашади. Тил зарарланмаган томонга силжиган бўлади.
Тил ости соҳаси икки томонлама зарарланганда оғиз бўшлиғи тил ости бурмаси инфильтрланади, силлиқланган ёки олдинги тишлар кесув юзаси даражасигача кўтарилган бўлади. Тил ости бурмалари шиллиқ қвати юзаси фиброз караш билан қопланган. Тил сезиларли катталашган, танглайга кўтарилган, баъзида оғизга сиғмайди ва бемор оғизни яримочиқ холатда тутади. Ютинишда, гапиришда, тил харакатида ўткир оғриқ бўлади.
Тил ости соҳаси олдинги бўлими абсцессида оғиз бўшлиғи альвеоляр ўсиқни тил томон харакатсиз шиллиқ қаватида 1,5-2 см ли кесма ўтказилади. Сўнгра ўтмас йўл билан шишган тил ости бурмасига ўтилади хамда йиғилиб турган экссудат чиқариб юборилади. Бу бўшлиқда жағ ост сўлак бези чиқарув йўли ва чиқарув тешиги жойлашади. Тўқималар ўтмас йўл билан ажратилганда буларни жарохатлашдан эхтиёт бўлинг. Жағ-тил тарнови абсцессида кесма тўқималарни кўпроқ шишган соҳасида ўтказилади. Тил нерви, хамда уни яқинида жойлашган тил артерияси ва венасини жарохатламаслик учун скальпел ўткир қирраси альвеоляр ўсиқ томонга қаратилади. Шиллиқ қават кесилганда йиринг чиқмаса ўтмас йўл билан тўқималар ажратилади ва чуқуррроқ кирилади. Шу йўл билан йирингли ўчоқ очилади.
Флегмона оғиз бўшлиғи альвеоляр ўсиқ тил томондан шиллиқ қаватда 4-5 см ли кесма қилиниб очилади хамда ўтмас йўл билан йиинг йиғилиши мумкин бўлган соҳага ўтилади. Икки томонлама флегмонада икки томондан аналогик равишда кесма ўтказилади, алоҳида холатларда эса пастки жағ ост учбурчаги соҳасида кесма ўтказилади ва жағ-тил ости суяги мушагига етганда, уни кесиб ўтилади. Яллиғланиш ўчоғини очишда оғиз ичи ва ташқари усулларни биргаликда олиб бориш яхши натижа беради.
Жағ-тил тарнови соҳаси яллиғланиш жараёнларини тил ости, пастки жағ ости учбурчаги соҳаларига хамда бошқа тўқималарга тарқалишида оғиз бўшлиғи туби флегмонаси ривожланади.