МАЪРУЗА МАЗМУНИ:
Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларининг ясосий гуруҳини жағлар атрофи юмшоқ тўқималаридаги йирингли жараёнлар ташкил этади. Буларга клетчаткани бўшлиқ хосил қилиши билан юзага келадиган чегараланган йирингли яллиғланиши — абсцесс; тери ости ёғ қавати, мушаклар ва фасциялар аро клетчаткани тарқалган йирингли яллиғланиши — флегмона.
L. Peterson (1988), D. Laskin (1989), P. Romain ва бошқа биргаликда ишлаган авторлар (1989), С. Harreiz (1991) ва бошқалар абсцесс ва целлюлитни ажратишади. Кейингисини тери ости ёғ қаватининг тарқалган йирингли яллиғланиши деб тушунишади. Шу билан бирга кўпчилик муаллифлар клетчатка серроз яллиғланишини мустақил шакли деб “инфильтрат” ни тушунишади [Катанова H.И., 1990; Рогинский В.В., 1992]. Умум қабул қилинган дунё адабиётида чегараланган (абсцесс) ва тарқалган (флегмона ёки целюлит) йирингли жараён тушунчалари қолмоқда. Аммо чет мамлакатларда “флегмона” термини кўпроқ умумий хирургияда қўлланилади [Berchtold R., 1990; Schmitt W., Kiene S., 1991; Heberer G. et al., 1993], ва баъзи муаллифларгина юз-жағ ва оғиз бўлшлиғи хирургиясида қўллайдилар. E. Boatin и J. Jürgins (1984), О. Sandner и M. Garcia (1984), L. Haisove и T. Wemelh (1989), E. Machtens (1994) абсцесс и флегмоналарни юз ва бўйин соҳалари йирингли инфекциялари деб номлашади, E. Krüger (1986, 1993) — юз соҳаси чуқур бўшлиқлари яллиғланиши, H. Hanenstein (1979), R. Pfisterer (1991) — йирингли инфекция оғир шакли. L. Peterson (1988) эса абсцессни жағлар периоститлари ва пародонт касалликларида тиш-милк йирингли абсцесслари деб хисоблайди. Лекин турли тўқима структураларидаги йирингли яллиғланиш хусуситялари ва уларни клиник намоён бўлишларидаги фарқлардан турли патологик процессларни бундай боғланиши асоссиз хисобланади.
Абсцесс ва флегмоналарда инфекция чақирувчи бўлиб одонтоген ўчоқлардаги резидент аралаш микрофлора хисобланади. Анаэроб инфекцияларни, облигат ва факультатив анаэробларни, шу билан бирга аэробларни (стафилокок ёки стрептококларни турли шаклларини коколар, ичак ва бошқа таёқчалар билан симбиози) ахамияти катта эканлиги аниқланган. Микроорганизмлар сони ва хусусиятларини ошиши тўғри боғлиқликда бўлиб, антиген таъсири конценрациясини ошишига ва инфекцион-яллиғланиш жараёнини янада тарқалишига олиб келади. Шунингдек аэроб ва анаэроб бактерияларни ассоциатив қатнашиши аниқланган.
Турли муаллифлар маълумотларига кўра юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларининг 80-95% холатларда одонтоген табиатга эгадир. Абсцесс ва флегмоналар сурункали периодонтитларни ўткирлашувида инфекцияни апикал ўчоқ дан тарқалиши натижасида вужудга келади, камрок – ўткир периодонтитларда, шу билан бирга пастки ақл тиши чиқишини қийинлашувида, йиринглаган радикуляр киста, суғурилган тиш катаги инфицирланиши (альвеолит) ва пародонт касалликлари ўткирлашувида. Бош ва бўйин соҳалари абсцесс ва флегмоналар ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар келиб чиқиши мумкин бўлиб, бу жағларни ўткир периостити асоорати бўлиб хисобланади. Инфекцияни бошқа манбалари бўлиб оғиз бўшлиғи, юқори жағ ва бурун бўшлиқлари шиллиқ қавати, тери ва бўйин соҳалари, камроқ – кўз конъюктивити хисобланиди.
Жағлар атрофи абсцесс ва флегмоналари кўпроқ 20-30 ёшдаги кишиларда кузатилади. Бу тишларни кўпроқ кариес билан зарарланиш интенсивлиги ва ақл тишларни чиқиши қийинлиги билан боғлиқдир. Абсцесс ва флегмона касалликлари мавсумийлиги билан характерга ега бўлиб беморлар сони ёз-куз ойларида кўпроқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |