Маъруза мазмуни


Лунж соҳаси абсцесс ва флегмоналари (лунж бўшлиқлари клетчаткали)



Download 340,5 Kb.
bet5/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Лунж соҳаси абсцесс ва флегмоналари (лунж бўшлиқлари клетчаткали). Лунж сохаси йирингли жараён сабаби инфекцияни юқори ва пастки жағ тишлардан ёки камроқ кичик озиқ тишлардан тарқалишидир. Баъзида юқори ва пастки жағлар ўткир йирингли периоститлари асорати бўлиши хам мумкин. Шунингдек инфекцияни кўз ости, қулоқолди-чайнов, чакка ости соҳаларидан тарқалиши сабабидан юзага келади.
Лунж соҳаси чегаралари: юқоридан – ёноқ суяги пастки қирраси, пастдан – пастки жағ пастки қирраси, олдиндан – оғизни айлана мушаги, орқадан – чайнов мушаги олдинги қирраси. Клетчатка мушаклар орасида жойлашади, ташқаридан тури ости мушаги, жағ танаси, ичкаридан ланж мушаги. Лунж мушаги фасция билан ўралган. Ташқаридан унга тери ости ёғ қавати ёндашган. Ичкаридан – шиллиқ ости асосига. Улар биргаликда юза ва чуқур клетчатка бўшлиқларини ҳосил қиладилар. Лунж соҳасида тери ости ёғ клетчаткаси, катта ёноқ мушаги, оғиз буочаги мушак чигали, оғиз бурчагини ва пастки лабни туширувчи мушаклар, лунж лимфа тугунлари, шиллиқ ости тўқимаси жойлашади, шунингдек юз вена, артериялари, қулоқ олди сўлак бези чиқарув йўли ўтади.
Лунж сохасида лунжни ёғ сиқими кириб фасциал футлярга ўралади ва қулоқ олди, чакка ости чуқурчаси, қанотсимон пастки жағ бўшлиқларига очилади.
Бундай холат инфекция манбаини ланж сохасига тарқалишини ёки тскари йўналишда лунждан қўшни сохаларга тарқалишини таъминлайди.
Бемор шикоятлари: ахамиятсиз тарқалувчи оғриқлар, пальпацияда кучаяди. Йирингли ўчоқ юза клетчатка бўшлиғида тери билан лунж мушаги орасида шаклланиши мумкин. Бундай холатда инфильтратни чегараланган ва кўпроқ юмалоқ шаклда бўлиши инфекция манбаи бўлган сабабчи тишни жойлашувига боғлиқдир. Зарарланган тўқимада ахамиятсиз шиш бўлиб, инфильтрат тезда тери билан бирлашган, тери интенсив пушти ва қизил рангга кирган. Пальпацияда аниқ ялюктуация аниқланади. Кўпинча йирингли жараён секин ва кучсиз кечади. Йиринг шаклланиши 1-2 хафта давом этиши мумкин. Йирингли бўшлиқ очилганда грануляция билан тўлганлиги аниқланади. Лунж мушаклари ва шиллиқ қават орасидаги чуқур клетчатка бўшлиғидаги абсцессда лунж тўқималарини шиши характерланади. Пальпацияда юқори жағ альвеоляр ўсиғи билан бирикккан зич инфильтрат аниқланади. Лунж шиллиқ қавати гиперемияланган, шишган ва оғриқ кузатилади. Бошланишидан 2-3 кун ўтгач инфильтрат ва флюктуацияни марказий соҳаларида юмшаш кузатилади.
Лунж соҳасидаги флегмоналарда беморлар ўз ўзидан ҳосил бўлувчи ўткир оғриққа шикоят қиладилар. Оғиз очилиши ва чайнашда оғриқ кучаяди. Лунж соҳасида инфильтратни сезиларли тарқалганлиги кўрилади. Атроф тўқималар шиши кузатилади. Шиш юқори ва пастки қовоқларга тарқалади, натижада кўз ёриғи кичраяди ва тўлиқ беркилади. Шиш юқори ва пастки лабларга, жағ ости учбурчакларига тарқалади. Лунж соҳаси тери ранги қизарган, инфильтрланган, бурмага йиғилмайди. Лунж, оғиз вестибуляр соҳаси юқори ва пастки ўтув бермалари шиллиқ қавати шиши ва гиперемияси кузатилади. Шиллиқ қаватда тиш тожи ташқи юзалари излари аниқланади.
Лунж соҳасида юза жойлашган абсцессни флюктуация соҳасида теридан очилади. Абсцесс шиллиқ қаватга яқин жойлашганида кесма оғиз юўшлиғи вестибуляр қисми юқори ва пастки ўтув бурмаларидан кесма ўтказилади. Кесма кўпинча қулоқ олди сўлак бези чиқарув йўлига параллел равишда ўтказилиб йирингли бўшлиққа ўтмас йўл билан ўтилади. Флегмонада эстетик нуқтаи назаридан кесма оғиз бўшлиқи вестибуляр қисмида ўтказилади, клетчаткалар ажратилиб йирингли ўчоқ марказига ўтилади. Етарлича чиқиш йўли бўлмаганда тери қопламидан кўз ости ва бурун лаб бурмаси соҳаларида юз нерви тармоқларини хисобга олган холда кесма ўтказилади.
Лунж соҳасидаги йирингли жараён ёноқ, қулоқ олди чайнов сохаларига, чакка ости чуқурчаси ва қанотсимон жағ бўшлиқларига тарқалиши мумкин.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish