Марказий банк Аппарати (Бош нозир)


Айланма кассага якун чиқариш тартиби қачон амалга оширилади



Download 219 Kb.
bet10/26
Sana08.03.2022
Hajmi219 Kb.
#486510
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Attesta savol javoblar

32 Айланма кассага якун чиқариш тартиби қачон амалга оширилади.
Касса мудири пулларни, ҳисобот маълумотларини ва ҳужжатларни кассирлардан қабул қилиб олганидан сўнг:
а) кассирларнинг маълумотномаларида кўрсатилган касса айланмаларининг суммаси бухгалтерия ходимлари томонидан имзо қўйдириб тасдиқланганлигини;
б) маълумотномалардаги пул қолдиғи ўзининг 155-шаклдаги китобидаги ёзувларни ҳисобга олган ҳолда тўғри кўрсатилганлигини;
в) кассирлар топширган ҳужжатларнинг сони ва суммаси маълумотномаларда кўрсатилганига мос келишини текширади.
Шундан сўнг, касса мудири пулни қайта санаш кассаси қабул қилиб олган пул суммалари тўғрисидаги ҳисобот маълумотномаларида ва ёзувларда кўрсатилган маълумотлар, шунингдек пул қабул қилинган ёки шахсан ўзи берган ҳужжатлар бўйича 111-шаклдаги жамлама маълумотнома тузади ва унинг якунларини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослайди. Таққослаш бухгалтерия ходимининг 111-шаклдаги маълумотномасига имзо қўйиш билан расмийлаштирганидан сўнг, ушбу маълумотнома кассирларнинг 109-шаклдаги ва 110-шаклдаги ҳисобот маълумотномалари билан бирга кунлик касса ҳужжатларида сақланади.
Касса мудири шу кунги касса айланмаларини таққослаб бўлганидан сўнг, 120-шаклдаги китобга пул кирим-чиқимининг умумий суммасини ёзиб қўяди ва эртанги кунга белгиланган касса қолдиғини чиқаради.
33 Пулларнинг тўловга яроқлилик белгиларини тегишли сеткалар орқали аниқлаш тартиби қанда?
Жиддий шикастланган банкноталар аниқланган тақдирда, пулларнинг қолган майдонини аниқлаш жараёнида бирор қисмининг йўқлиги маълум бўлган тақдирда махсус (сетка) тўрдан фойдаланиш зарур. Тўр 200та катакдан, яъни 20таси банкнотнинг узунлиги ва 10таси унинг энини ташкил этади. 200та катак банкнотнинг 100 % майдонини ташкил этади. Шикастланган банкнот унинг қийматига қараб тегишли ўлчовдаги тўрда шундай жойлаштириладики, бунда унинг сақланиб қолган томонлари тўрнинг чегаралари билан мос келиши лозим. Банкнотнинг шикастланган қисми унинг контури бўйлаб чизиб чиқилади ва банкнотнинг мавжуд бўлмаган қисмига тўғри келадиган катаклар сони ҳисоблаб чиқилади. Банкнотнинг четларидаги нотекис жойлашган катаклар қўшиб чиқилиб, суммаси иккига бўлинади ва тўлиқ катаклар сонига қўшилади.
Агар олинган натижага кўра, банкнотнинг сақланган устки қисми 110та катакни ва сақланмаган қисми 90та катак сонига мос келса, яъни сақланган қисмининг 55 %и ва сақланмаган қисмининг 45 %и, унинг шикастланиш тури ва шикастланган қисмининг қандай жойланишидан қатъи назар, бундай банкнотлар тўловга яроқли деб ҳисобланиши мумкин.

Download 219 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish