Назорат саволлари
1. “Коррупцион” ҳулқ-атвор тушунчасига таъриф беринг.
2. Коррупцион хулқ-атвор қандай белгиларга эга?
3. Девиант ахлоқ нима?
4. Коррупцияга мойилликка психологик жиҳатдан таъриф беринг.
5. Коррупцияга карши курашишнинг қандай ижтимоий-психологик
йўналишлари мавжуд?
6. Коррупциянинг психологик оқибатлари нималарда намоён бўлади?
7. Патологик ахлоқ нима?
8. Маргинал ахлоқ нима?
281
XVI БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХОРИЖИЙ
ТАЖРИБА
16.1. Дунё амалиётида коррупцияга қарши
курашиш соҳасидаги ёндашувлар
Коррупция инсоният тарихида қадим замонлардан буён мавжуд
бўлиб, порахўрлик учун жазо чоралари Қадимги Бобил подшоси –
Хаммураппи (мил.ав. 2 минг йилликлар) қонунларида, қадимги Миср
фиръавнлари ҳужжатларида ҳам назарда тутилган.
Коррупциянинг кескин ошиши XIX асрда бозор муносабатларининг
ривожланиши шароитида қайд этилди ва айнан шу даврда коррупци
-
яга қарши қонунчилик даражасида курашиш бошланди. Бироқ жаҳон
миқёсида ҳам, алоҳида давлатларда ҳам коррупцияга қарши вазиятда
сезиларли ўзгаришлар юз бермади. Фақат XX асрнинг иккинчи ярмида
бир қатор мамлакатларда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсати да
-
ражасига кўтарилган пайтда, унинг жамият ҳаётининг барча соҳаларига
таъсирини камайтиришга эришилди.
Коррупцияга қарши курашиш тажрибаси коррупцияга қарши бир
қатор чоралар тўпламини ўз ичига олади. Коррупцияга қарши кура
-
шишда айрим мамлакатлар (Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция, АҚШ,
Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Сингапур,
Япония ва б.) жиддий ютуқларга эришди. Ушбу мамлакатларда корруп-
цияга қарши фаолиятни ташкил этишнинг асосий хусусияти шундаки,
ушбу мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коррупция миллий хавфсиз
-
ликка таҳдид солувчи жиддий муаммо сифатида эътироф этилади. Шу
-
нинг учун ушбу мамлакатларда коррупцияни камайтириш бўйича саъй-
ҳаракатлар кенг миқёсда ва институционаллашган.
Хорижий мамлакатларнинг илғор хорижий тажрибаси шуни кўр-
сатмоқдаки, коррупцияга қарши самарали курашиш учун турли омиллар
ва элементларнинг комбинациясидан иборат тизимли ва комплекс ён
-
дашув зарур. Бунда институционал механизмлар ва турли ҳуқуқий воси
-
таларни ривожлантириш, жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ва
ушбу жараёнга фуқаролик жамиятини жалб этиш масалаларига алоҳида
эътибор қаратилади.
Коррупцияга қарши курашишнинг превентив чоралари сифатида
фуқароларнинг қонунларга риоя қилиш маданиятини ҳамда ҳар қандай
282
коррупция ҳолатларига нисбатан муросасизлик муносабатини шакллан
-
тириш муҳим аҳамиятга эга.
Масалан, давлат бюджети тўғрисидаги маълумотларнинг, хусусан,
давлат органлари ва ташкилотларини ташкил этиш ҳамда сақлаш учун
ажратилаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқ порталлар
орқали солиқ тўловчиларга очиқ бўлиши. Бюджет даромадлари ва хара
-
жатлари тўғрисидаги тўлиқ ахборотлар АҚШ, Бразилия, Жанубий Корея
ва Украина порталларида мавжуд.
Яна бир муҳим соҳалардан бири – бу электрон харидлар тизимининг
яратилганлиги. Тендер ва танловларни амалга ошириш тартиб-таомил
-
ларининг барча иштирокчилар учун тенг, очиқ ва шаффоф ўтказилиши,
танлов иштирокчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари бўйича
тендер жараёнининг исталган босқичида даъво бериш имкония
-
тининг яратилганлиги, шунингдек, тендер ва танловлар ҳаққоний
ўтказилишининг тегишли ташкилот томонидан доимий мониторинг
қилинишини Грузия давлати тажрибасидан ўрганиш мумкин.
Маълумотларнинг очиқлиги журналистик суриштирувлар ўтказилиши
учун шарт-шароитлар яратади ва бу Буюк Британия, Франция, Швеция ва
бошқа Европа мамлакатлари тажрибасида кенг тарқалган.
Жаҳон банкининг “Интегрити Эпп” (Integrity Арр) электрон илова
-
си фуқароларга фирибгарлик ва коррупция билан боғлиқ муаммолар
ҳақида хабар бериш имкониятини беради. Унинг фойдаланувчилари,
турли хил ашёвий далилларни, масалан, пора сўралган аудио ёки видео
ёзувини, бошқа файл ёки ҳужжатларни юборишлари мумкин.
Маъмурий тўсиқларни, мансабдорларнинг дискрецион ваколатла
-
ри (маъмурий ихтиёрийлик)ни камайтириш ҳамда давлат хизмат лари
кўрсатиш сифатини оширишнинг омилларидан бири – бу рақамлаш-
тиришдир. Масалан Эстония давлати маълумотлар базасида иқтисодий
статистика, суд архивларидан тортиб, тиббий дафтарчалар ҳамда
фуқароларнинг шикоятларигача деярли барча маълумотлар мавжуд.
Барча ҳаракатлар тизим тарихида ўз изини қолдириши коррупция
даражасини максимал даражада минималлаштиради ва қонунбузарни
ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, мансабдор
ва фуқаро ўртасидаги ўзаро муносабатдан иборат инсон омили анча
пасайтирилган.
Жанубий Кореянинг божхона тизимида жорий қилинган ЮНИ-ПАСС
(UNI-PASS) электрон тизими божхона ходимлари ва хизматдан фойдала
-
нувчилар ўртасидаги ўзаро алоқалар сусайиши натижасида коррупция
даражаси анча камайган.
283
Австралия, Венгрия, Молдова, Руминия ва АҚШда коррупциянинг ол
-
дини олиш ва аниқлашда ҳалолликка текшириш кенг қўлланилади. Унда
синовдан ўтадиган шахсларнинг ахлоқида коррупциявий аломатларни
аниқлашга қаратилган моделлаштирилган вазиятдан фойдаланилади.
Превентив механизмлардан яна бири – манфаатлар тўқнашувини
тартибга солиш механизмларининг яратилганлиги, хусусан, давлат
хизматчиларининг шахсий манфаатлари билан боғлиқ декларациялаш
тизимининг фаолият кўрсатиши, таъсир чоралари ва жавобгарлик маса
-
лаларининг қонуний жиҳатдан тартибга солинганлиги.
Коррупцияга қарши тартибга солиш чораларидан яна бири бу – дав
-
лат хизматчисининг хусусий секторга ёки бизнес доираларнинг давлат
хизматига ўтишини ифодалайдиган “айланма эшиклар” қоидаларига
нисбатан турли чекловларнинг амал қилиши. Масалан, Норвегияда дав
-
лат хизматчилари хусусий секторга ўтиши учун олти ойлик “карантин”
қоидалари амал қилади, яъни маълум бир муддат талаб этилади. Бундай
тартиб-таомиллар Германия, Испания, Латвия, АҚШ, Франция ва бошқа
давлатларда ҳам мавжуд.
Превентив чоралар сифатида чеклов чораларини кенгайтириш би
-
лан бир қаторда, давлат хизматчиларининг ижтимоий кафолатлари
ҳам ўрнатилади. Дунёда турли ёндашувлар қўлланилади: пенсия таъ
-
миноти тизими, бепул тиббий суғурта, транспорт харажатлари, болалар
нафақалари, уй-жой тўловлари ва бошқалар.
Масалан, Франция ва Японияда уй-жой ва транспорт бўйича компен
-
сация тўловлари ҳисобга олинган. Буюк Британияда давлат хизматчила
-
рининг пенсиясини ҳисоблаш миқдори хусусий сектордан 15% юқори.
Шунингдек, хорижий давлатларда давлат хизматчисининг қўшимча да
-
ромад манбаларига қўйилган тақиқлар нисбатан кам. Грецияда давлат
хизматчисининг хизмат фаолиятини сифатли бажаришига тўсқинлик
қилмайдиган, ҳақ тўланадиган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши
мумкинлиги белгиланган.
Коррупцияга қарши курашувчи органларнинг самарадорлиги бево
-
сита зарур маълумотлардан фойдаланиш имкониятига боғлиқ. Мисол
учун, Гонгконг, Сербия, Сингапурда коррупцияга қарши курашиш фаоли
-
ятини амалга оширувчи идораларга банклар ва бошқа молиявий инсти
-
тутларнинг электрон маълумотлар базаларига кириш ҳамда ўз хизмат
вазифаларини амалга ошириши учун мансабдор шахсларнинг ҳисоб-
варақлари ва молиявий маблағлари тўғрисидаги маълумотларни улар
-
нинг розилигисиз олиш ҳуқуқини беради.
284
Пул ювишга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб
чиқувчи гуруҳ (FATF) ваколатли органларнинг юридик шахсларнинг бене
-
фициар мулклари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўз вақтида
олиш ёки фойдаланиш имкониятларига эга бўлишлари муҳимлигини
таъкидлайдилар.
Масалан, 2016 йилдан бошлаб, Буюк Британияда компаниялар усти
-
дан “назорат қилиш бўйича жиддий кучга эга” шахслар реестри (Register
of people with Significant Control) жорий этилди. Унга компаниялар ка
-
питалининг 25%дан кўпроғига эга бўлган ёки уни бошқариш, ёки таъсир
ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар киритилган.
Коррупцияга қарши курашишнинг муҳим тенденцияси – бу ҳалол иш
-
билармонлик ахлоқини тарғиб қилиш. Шарқий Европа мамлакатларида
маҳсулотлар, хизматлар ва маркетинг маҳсулотларини “Шаффоф тўлқин”
(Clear Wave) бизнес-маркировкалаш ташаббуси амалга оширилмоқда.
Ушбу белги бизнес этикаси, шаффофлик, масъулият ва барқарорликнинг
рамзи ҳисобланади. Шунингдек, бизнесни юритиш стандартларини бел
-
гилайдиган ҳалоллик пактларини тузиш қўлланилади. Аксарият ҳолларда,
улар маълум бир очиқ давлат танловлари учун ёки йирик лойиҳалар учун
тендерлар билан боғлиқ. Халқаро миқёсда қазиб олиш тармоқларининг
шаффофлиги (EITI) ва қурилиш соҳасининг шаффофлиги (CoST) ташаб
-
буслари ҳалоллик тўғрисидаги энг таниқли пактлар ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан маълумки, мамлакат
-
да коррупция даражасининг камайиши давлат ва жамият бошқаруви
қарорларининг қабул қилиниши жараёнида ахборотларнинг очиқлиги ва
шаффофлигини таъминлашга ҳамда жамоатчилик назорати механизм
-
ларининг ривожланишига ёрдам беради ҳамда ахборотлар очиқлиги ва
шаффофлигининг таъминланиши, ўз навбатида, коррупция даражаси
-
нинг пасайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |