Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Мансабдор шахс томонидан қонунбузарлик ҳолати аниқланганда



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Мансабдор шахс томонидан қонунбузарлик ҳолати аниқланганда 
қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:
Бугунги кунда АҚШда коррупцияга қарши курашиш вазифаси
-
ни амалга оширувчи дунёдаги энг кучли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ти
-
зимларидан бири фаолият юритмоқда. АҚШнинг уюшган жиноятчилик 
ва коррупцияга қарши курашда миллий стратегиясининг вазифалари 
қуйидагиларни назарда тутади:
- уюшган тергов назариясига асосланган кўп қиррали ёндашувдан 
фойдаланиш;
- разведка хусусиятига эга бўлган миллий (халқаро) оператив-
қидирув базасини кенгайтириш;
- мақсадли гуруҳ концепциясидан фойдаланиш асосида самарали ва 
мувофиқлаштирилган текширувларни ўтказиш;
Қисман ёки 
бутунлай 
дисквалификация
Зиддиятли молиявий 
алоқаларни 
тўхтатишни 
таклиф этиш
Мансабини 
пасайтириш


288
- RICO қонуни фуқаролик қоидаларидан жиноий ташкилотларнинг 
иқтисодий асосларини бузиш учун кенг қамровли фойдаланиш;
- миллий ва хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 
кўмаклашиш
122
.
RICO қонуни махсус хизматларга коррупция содир этган мансабдор 
шахс, жиноятчилар гуруҳи ёки унинг алоҳида аъзоси томонидан олинган 
ҳар қандай фойда ёки мол-мулкни мусодара қилиш, шунингдек, бундай 
шахсларнинг жиноий фаолияти натижасида зарар кўрган шахсларга уч 
баробар миқдорда зарарни қоплаш учун даъво қилиш имконини бера
-
ди
123
.
Буюк Британия.
Буюк Британияда порахўрлик (коррупция) бўйича 
жиноят қонунчилигининг асослари 1889 йилда “Давлат ташкилотлари
-
да порахўрлик масалалари тўғрисида”ги ҳамда 1906 ва 1916 йилдаги 
“Коррупциянинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунлар билан бевосита 
боғлиқдир
124
.
Ушбу қонунларнинг биринчиси “пора талаб қилиш ёки қабул қилиш, 
ёки давлат хизматчисининг бирор ишни бажариши ёки бажармаслиги 
учун бирон совға, имтиёз, мукофот ёки бошқа моддий қийматликлар 
учун розилик бериши”ни қоралайди.
Бундай хатти-ҳаракатларда айбдор деб топилган шахс қамоқ жа
-
зосига ёки унга берилган совға, имтиёз ёки мукофотнинг қийматини 
тўлашга ҳукм қилинади. Бундан ташқари, у етти йил муддатга сайланиш 
ёки бирон бир давлат лавозимига тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум этила
-
ди. Бундай жиноят такрорий содир этилса, айбдор хизмат ҳуқуқларидан 
маҳрум этилишига, шунингдек, мансабдор шахс сифатида олиши мум
-
кин бўлган компенсация ёки пенсия ҳуқуқидан маҳрум этилишига ҳукм 
қилиниши мумкин.
1906 йилда қабул қилинган “Коррупциянинг олдини олиш 
тўғрисида”ги Қонун нафақат пора олган шахсни ушбу хатти-ҳаракатни 
содир этганлиги учун, балки порахўр томонидан пора берилгани ва ушбу 
хатти-ҳаракатларнинг содир этилиш мотивларидан қатъи назар жиноий 
жавобгарликни назарда тутади.
122 
Попов В. И. Противодействие организованной преступности, коррупции, 
терроризму в России и за рубежом. – М., 2008. – С. 459-460.
123
Карпович О. Г. Некоторые проблемы борьбы с коррупцией в государствах 
СНГ: теоретические и практические аспекты. – М., 2011.
124
Зарубежный опыт противодействия коррупции – Научно-исследователь
-
ский центр проблем национальной безопасности (nic-pnb.ru)


289
1916 йилдаги “Коррупциянинг олдини олиш тўғрисидаги қонунга 
тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, пора бе
-
рилган иш ёки битим бўйича Марказий ҳукумат ёки алоҳида давлат 
идоралари билан келишув ёки пора таклиф этилган ҳолларда порахўрлик 
учун жавобгарликни белгилайди ва унда порахўрлик учун 3 йилдан
7 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
1809 йилдаги “Жиноят ҳуқуқи тўғрисида”ги Қонуннинг 1967 йилда
-
ги тахририда, ҳар қандай лавозимларни сотиш, сотиб олиш учун кели
-
шувлар, шу жумладан, Бирлашган Қироллик миқёсида, шунингдек, Буюк 
Британия ҳудудида содир этилгани учун жавобгарлик кўзда тутилган. 
Айбдорлар 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва тегишли лавозимни 
эгаллаш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум қилиш билан жазоланади.
Британия қонунчилиги судъялар ва суд тизимида фаолият юритади
-
ган мансабдорларнинг порахўрлик жинояти билан боғлиқ масалаларни 
ҳам мустақил жиноят сифатида кўради. Суд тизими мансабдорига унинг 
бирон расмий хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиш учун бирон-бир 
совға ёки пул мукофоти берадиган шахслар ва мукофотни олган суд 
мансабдорлари 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима билан 
жазоланади.
1987 йилдаги Буюк Британияда “Жиноий адлия тўғрисида”ги Қонунга 
биноан, СФО ташкилоти (The Serious Fraud Office) 1988 йилдан фао
-
лият юритади
125
. СФО – бу юқори даражадаги мураккаб фирибгарлик, 
порахўрлик ва коррупцияга қарши курашишга ихтисослашган прокура
-
тура ташкилоти. 
СФО – Англия, Уэльс ва Шимолий Ирландияни қамраб олган Буюк 
Британия жиноятчилик масалалари билан шуғулланадиган адлия тизи
-
мининг бир қисмидир (аммо Шотландия, Мэн ороли ва Норман ороллари 
кирмайди).
СФО бош прокурор томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
идоралари ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўрнатилган протоколга 
мувофиқ бошқарилади.
СФО йирик иқтисодий жиноятларга қарши курашишни зиммаси
-
га олади ва жиддий ёки мураккаб фирибгарликни ўз ичига олган, ҳар 
қандай гумон қилинган ҳуқуқбузарликни текшириши мумкин.
СФО, шунингдек, жиноятчиларни жиноий фаолиятидан олган мо
-
лиявий даромадлари учун таъқиб қилади ва чет эл юрисдикциялари
-
га жиддий ва мураккаб фирибгарлик, порахўрлик ҳамда коррупция 
125
https://www.sfo.gov.uk


290
ҳолатларини тергов қилишда ёрдам беради. 2017 йилдан бошлаб, чет 
элда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлари учун корпорацияларнинг 
ишончсизлиги билан боғлиқ янги жиноятларни тергов қилиш ва жиноий 
жавобгарликка тортишга кўмаклашилмоқда.
Буюк Британияда 2017–2022 йилларга мўлжалланган Коррупция
-
га қарши курашиш стратегиясининг асосини ташкил этган 4 та асосий 
тамойил (4P – Pursue, Prevent, Protect and Prepare) ҳукумат томонидан 
терроризм, уюшган жиноятчилик ва пул ювишга қарши курашиш бўйича 
қуйидаги фаолиятларни қамраб олади:
коррупциядан ҳимоя қилиш – давлат ва хусусий секторда коррупци
-
яга қарши маданиятни шакллантириш;
коррупциянинг олдини олиш – фуқароларни ноқонуний фаолият би
-
лан шуғулланишларига йўл қўймаслик, хусусан, касбий ҳалолликни оши
-
риш орқали;
коррупцияни аниқлаш ва жазо чораларини кўриш – ҳуқуқни қўллаш, 
тергов, судлов ва жиноятчини жавобгарликка тортиш доирасидаги жи
-
ноий суд юритуви ва назоратни амалга оширувчи органлар ролини 
мустаҳкамлаш;
коррупциянинг оқибатларини минималлаштириш, хусусан, ноқо-
нуний хатти-ҳаракатлар оқибатида етказилган зарарни қоплатиш ва б.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish