Франция.
Ҳозирги вақтда Францияда коррупцияга қарши курашиш
фаолияти билан жуда кўп давлат органлари, жумладан, Давлат Кенгаши,
Ҳисоб палатаси, Молия Бош инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги мо
-
лиявий полициясининг Бош бошқармаси, Коррупцияга қарши курашиш
агентлиги, Жамоат ҳаётининг шаффофлиги олий органи ва бошқалар
бевосита шуғулланади.
Фаолиятни мувофиқлаштириш 2016 йилдаги “Шаффофлик, кор
-
рупцияга қарши курашиш ва иқтисодий ҳаётни модернизация қилиш
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ташкил этилган Франциянинг Корруп
-
295
цияга қарши курашиш агентлиги (ААФ) зиммасига юклатилган. Идо
-
ра Адлия вазири назорати остида фаолият юритади ва коррупциянинг
олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш фаолиятини назорат қилиш
ва мувофиқлаштириш, ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш, корруп
-
цияга қарши чораларни амалга ошириш талабларига риоя этилишини
мониторинг қилиш, шунингдек, қонунларни бузганлик учун тергов ва
жавобгарликка тортишга масъул ҳисобланади.
16.3. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Дания, Норвегия,
Швеция ва Финландия тажрибаси
Дания.
Дания нафақат Европадаги, балки бутун жаҳонда кор
-
рупция даражаси энг паст бўлган давлат ҳисобланади. “Transparency
international” (TI) -коррупцияни қабул қилиш индекси давлатларда кор
-
рупция даражаси ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилган
ишларни баҳолаб борувчи индекс ҳисобланади. Дания “Transparency
International” халқаро ташкилот рейтингининг коррупцияни қабул қилиш
индексида охирги йилларда биринчиликни эгаллаб келмоқда. Хусусан,
“TI Corruption Perceptions Index 2021” индексида 100 дан 88 балл билан
180 та давлат орасида 1-ўринда қайд этилди. “The Rule of Law Index”
2020 индексида 1 дан 0,90 балл билан 128 та давлатдан 1-ўрин, “Global
Right to Information Rating” индексида 150 балдан 64 балл билан 134 та
давлатдан 108, “Index of Public Integrity” 2019 индексида 10 баллдан 9,49
балл билан 116 та давлатдан 2-ўринни эгаллаган
127
.
Дания Коррупцияга қарши конвенциясини 2006 йилда ратифика
-
ция қилган. Дания БМТ, GRECO, ОЕCД ва FATF билан ҳамкорлик қилади.
Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи органлар
– Дания Адлия вазирлиги (Justitsministeriet), Иқтисодий ва ҳалқаро
жиноятчиликка қарши махсус прокурор (Statsadvokaten For Særlig
Økonomisk og International Kriminalitet)
128
.
Мамлакатда коррупцияга қарши қонунлар ва ташаббуслар самарали
фаолияти коррупциянинг давлат даражасида ҳам, фуқароларнинг юқори
даражадаги онги ва масъулияти сабабли бутунлай йўқотилмоқда.
Дания Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлар гуруҳи
127
Манба: https://anticor.hse.ru/main/country/Denmark © Антикоррупцион
-
ный центр НИУ ВШЭ
128
Манба: https://anticor.hse.ru/main/country/Denmark © Антикоррупцион
-
ный центр НИУ ВШЭ
296
(GRECO) ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД) аъзоси
ҳисобланади. Ушбу ташкилотларнинг барча талаблари Даниянинг мил
-
лий қонунчилигида мустаҳкамланган ҳамда мамлакатнинг барча давлат
институтлари томонидан қатъий бажариб келинмоқда.
Мамлакатнинг коррупцияга қарши қонунлари тўпламига коррупция
-
га нисбатан турли хил жавобгарликни назарда тутадиган йигирмага яқин
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар киради, шу жумладан, Дания “Коррупция
тўғрисида”ги қонун, “Адолатни ўрнатиш тўғрисида”ги, “Давлат маъмур
-
чилиги тўғрисида”ги, “Пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришнинг
олдини олиш чоралари тўғрисида”ги қонунлар, Конституциявий қонун,
Жиноят кодекси ва бошқалар.
Коррупциянинг олдини олишда Фолкетинг (Дания парламенти),
шунингдек, мамлакат жамоатчилиги фаол иштирок этади, бу тегиш
-
ли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Фолкетинг
Конституциявий қоидаларнинг 20-бандига мувофиқ, Дания парламенти
аъзолари ҳар бир вазирнинг парламентга мунтазам равишда ҳисобот
бериши керак бўлган маълумотларни олишлари мумкин, хусусан, улар
коррупция схемаларда иштироки бўйича шубҳа-гумонлар тўғрисида ҳам
тушунтиришлар беришлари лозим.
Данияликлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари
шуни кўрсатдики, Данияда, асосан, мансабдорларга турли кўринишдаги
совғалар бериш шаклида намоён бўлиб, бу мамлакатда “майда корруп
-
ция” мавжудлигидан далолат беради.
Данияда коррупция даражаси пастлигининг асосий омилларидан яна
бири, нафақат ҳукумат амалдорлари орасида, балки оддий фуқаролар
ўртасида ҳам бу иллатнинг зарари тушунтирилади. Мамлакатда ўзига
хос ахлоқий қоидалар, мансабдор шахсларнинг шаъни кодекслари,
ҳукумат даражасида ошкоралик ва очиқлик мавжуд. Коррупцияда гу
-
мон қилинган шахс эгаллаган лавозим-мартабаси билан дарҳол хайр -
лашади.
Мамлакатдаги барча пул айланмалари шаффоф, барча даромад ва
харажатлар очиқ. Жамоат ташкилотлари ва махсус назорат органлари
очиқ фаолият кўрсатиб, компанияларнинг фаолияти ва молиявий аҳволи
ҳақидаги маълумотларни Интернетда эълон қилиб боради.
Данияда давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси юқори да
-
ражада таъминланган: бепул тиббий хизмат ва таълим олиш, ижтимоий
кафолатларнинг мавжудлиги коррупцион хатти-ҳаракатлар эҳтимолини
сезиларли даражада камайтиради.
297
Данияликлар орасида порахўрлик даражасининг пастлигига кор-
рупцияга қарши қонунчиликнинг даврий равишда кучайтирилиши ҳам
таъсир қилади. Фақат сўнгги йилларда давлат секторида коррупцияга
оид ҳуқуқбузарликлар учун санкция уч йилдан олти йилгача, хусусий
секторда эса, бир йилдан тўрт йилгача оширилди.
Данияда коррупция даражаси паст бўлишининг сабабларидан яна
бири шундаки, аксарият компаниялар коррупцияга нисбатан “ноль му
-
росасизлик” сиёсатига риоя қилишади, яъни ўз компаниялари ичида
ҳам, ҳамкорлар билан ҳамкорлик жараёнида ҳам порахўрликнинг қабул
қилинмаслигидир.
Масалан, ишга жойлашиш мақсадида мурожаат қилинганда, томон
-
лар пора олиш ва беришдан бош тортиш мажбуриятини ўз ичига олган
махсус шартномани имзолашлари мажбурийдир. Бундай шартномани
имзолашни рад этиш ишга қабул қилишдан бош тортишнинг жиддий
сабаби бўлииши мумкин, ушбу шартнома қоидаларининг бузилиши хо
-
димнинг ишдан бўшатилишига олиб келади. Шунга ўхшаш қоидалар
Даниянинг кўплаб йирик ташкилотларида мавжуд: Дания Савдо кенга
-
ши, Ривожланаётган мамлакатлар учун саноатлаштириш жамғармаси,
Дания Саноат конфедерацияси, Дания Кредит-экспорт агентлиги (EKF)
ва ҳоказо.
1930 йилда қабул қилинган ва шу кунгача мамлакат ҳудудида
ўзгартириш ва қўшимчалар билан амалда бўлган Дания Жиноят ко
-
декси коррупцияга оид жиноятларни белгиловчи ягона жиноят қонуни
ҳисобланади
129
. Дания Жиноят кодексининг 122, 144, 299-моддаларига
мувофиқ, фаол ва пассив порахўрлик, мансаб лавозимини суиистеъмол
қилиш, талон-тарож қилиш, фирибгарлик, ишончни оқламаслик, пул ювиш
ва порахўрликдан тушган даромадлар тақиқланади. Жиноят кодексида,
шунингдек, хорижий мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириб олиш,
корхоналар ўртасидаги коррупция ва шахслар томонидан компания но
-
мидан содир этиладиган коррупция учун жиноий жавобгарлик назарда
тутилган. Ушбу жиноятларнинг содир этилганлиги учун жарима ёки олти
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
130
.
129
Агентство Республики Казахстан по делам государственной службы и про
-
тиводействию коррупции [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http://kyzmet.
gov.kz/ru/pages/obzor-antikorrupcionnoy-politiki-danii. – Дата доступа: 13.01.2019.
130
О некоторых особенностях борьбы с коррупцией в Дании. И. Д. Гордынец,
И. И. Шишковец. Учреждение образования Федерации профсоюзов Беларуси
“Международный университет “МИТСО”, г. Минск.
298
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Дания қонунчилигининг
юқори даражада такомиллашганлиги ва унинг халқаро қонунчиликка
мувофиқлиги мамлакатнинг бу соҳадаги фаолияти ижобий тусда экан
-
лигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |