Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Финляндия давлатининг коррупцияга қарши курашиш



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Финляндия давлатининг коррупцияга қарши курашиш 
тамойиллари:
Финляндияда давлат хизматчилари бошқа мамлакатлардаги давлат 
хизматчиларига нисбатан юқори даражадаги профессионаллик ва кор
-
рупцияни қабул қилмаслиги билан сифатланади. Давлат хизматчилари 
сони барқарор ва сўнгги 20 йил ичида ходимларнинг сони сезиларли 
қисқартирилган, уларнинг сонини камайтириш эса, уларнинг фаолияти 
самарадорлигини оширган. Финляндия давлат хизматчилари, доимий 
равишда, яхши ижтимоий таъминот ва иш ҳақига эга. Қўшимча равиш
-
да, Финляндия қонунчилиги мансабдор шахсларнинг коррупциявий жи
-
ноятлари учун жиддий санкциялар билан тавсифланади. Коррупциявий 
ҳуқуқбузарлик содир этганлик фактининг мавжудлиги давлат хизмат
-
чиси учун нафақат давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, 
балки тижорат ва нотижорат ташкилотларнинг бошқарув органларида 
ҳам юқори лавозимларда ишлаш ҳуқуқини чеклайди
139
.
Финляндияда коррупцияга қарши курашиш фаолияти билан бир 
қатор давлат органлари шуғулланади. Буларга: Адлия Омбудсмани, 
Финляндия Президенти томонидан тайинланадиган ва бошқа давлат 
органларидан мустақил бўлган Парламент Омбудсмани (Конституция
-
вий ва бошқа инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссар) киради. Бу мансабдор 
шахслар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида фақат республика 
қонунчилиги нормаларига таянади. Президент томонидан тайинлана
-
диган Адлия Омбудсмани парламент депутатларидан ташқари, давлат 
ҳокимиятининг барча тармоқлари фаолиятини назорат қилади. Парла
-
мент Омбудсмани, ўз навбатида, парламент аъзоларининг ўз ваколатла
-
рини амалга оширилиши устидан назорат қилади.
Юқори мансабдор шахсларга (Президент, ҳукумат аъзолари, парла
-
мент, олий суд аъзолари) айблов бўйича ишлар Олий суд ва маъмурий 
139
Дерябин Ю. С. Можно ли одолеть коррупцию? (Опыт Финляндии) // URL 
http://pandia.ru/text/77/476/10792.php.
Ҳокимиятни 
бошқариш 
жараёнининг 
шаффофлиги
Давлат 
бошқарувида қонун 
устуворлигининг 
таъминганлиги
Давлат 
хизматчиларининг 
масъулияти ва 
ҳалоллиги


308
суд раиси, Назорат суди ва парламентнинг ўзи сайлаган бешта парла
-
мент депутатидан иборат Давлат суди томонидан кўриб чиқилади.
Финляндияда коррупция даражасининг пастлигига таъсир қилувчи 
муҳим омил аҳолининг энг камбағал ва бой қатламлари даромадлари 
ўртасидаги тафовутнинг жуда кичиклиги. 
“Коррупцияга қарши курашишнинг Финляндия модели”нинг энг 
муҳим ўзига хос хусусияти, жамиятда ҳар қандай коррупция кўри-
нишларига нисбатан ўта муросасизлик шароитларини яратилган ҳамда 
изчил ва мақсадли амалга оширилаётган давлат сиёсатидир.
Финляндия давлат ҳокимияти ва бошқарувида коррупциянинг паст 
даражаси қуйидагилар билан изоҳланади:
ривожланган фуқаролик жамияти институтларининг, шу жумладан, 
оммавий ахборот воситаларининг мавжудлиги;
давлатнинг иқтисодий соҳага аралашувини минималлаштиришга 
интилиш;
мансабдор шахслар томонидан қарорларни қабул қилиш жараё-
нининг очиқлиги ва шаффофлиги, аксарият қонун ва қонуности 
ҳужжатларининг очиқлиги ва қулайлиги;
адлия тизимининг ижро этувчи ҳокимиятдан сиёсий, молиявий ва 
кадрлар масаласида мустақиллиги, коррупцияга қарши курашда вако
-
латли органларга ёрдам берган шахсларни ҳимоя қилишнинг амалдаги 
кафолати;
маъмурий-бошқарув тизимини самарали ташкил этиш, унинг ихчам
-
лиги, бюрократия даражасининг пастлиги, каста бўлинишларининг мав
-
жуд эмаслиги билан ажралиб туради;
мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички ва ташқи 
назорат тизимининг етарли таъминланганлиги, Адлия канцлери ва Ин
-
сон ҳуқуқлари бўйича парламент комиссари, парламент бу соҳада кенг 
ваколатларга эга эканлиги;
давлат хизматчиларининг муносиб иш ҳақи даражаси, “ижтимоий 
пакет” (пенсия ва таътил тўлови) мавжудлиги, уларнинг миқдори йиллар 
давомида хизмат натижалари асосида белгиланади; 
жамиятнинг ва мансабдор шахсларнинг коррупцияни қабул қил-
маслик масаласидаги ахлоқий ва психологик муносабати.
Финляндия давлатининг коррупцияга қарши асосий тамойиллари – 
ҳокимиятни бошқариш жараёнининг шаффофлиги, давлат бошқарувида 
қонун устуворлигини таъминлаш, давлат хизматчиларининг масъулияти 
ва ҳалоллиги масаласи Конституцияда мустаҳкамланган.


309
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Давлат 
сиёсати 1996 йилдаги Миллий иқтисодий соҳадаги жиноятларга қарши 
кураш дастурида белгиланган. Мамлакатда коррупцияга қарши бошқа 
ихтисослаштирилган лойиҳалар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
бўйича махсус хизматлар мавжуд эмас.
Финляндияда коррупциянинг асосий кўриниши сифатида мансаб
-
дор шахслар билан боғлиқ порахўрлик ҳар қандай даражада давлат 
ҳокимияти вакили ёки бошқарувнинг ҳар қандай вакилининг бир шахс 
(ёки шахслар, ташкилот) ўртасидаги манфаатдорлик эвазига тузилган 
ноқонуний битими сифатида тушунилади. Шу билан бирга, икки томон
-
лама фойда ҳам моддий (пул, мулк, қимматли қоғозлар ва бошқалар 
бўлиши мумкин ёки моддий бўлмаган, яъни бировнинг манфаатларини 
лобби қилиш, сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам бериш ва б.) хусу
-
сиятда бўлиши мумкин.
“Давлат хизматчилари тўғрисида” ги қонунга мувофиқ, мансаб
-
дор шахсларга совғалар, меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш ва 
улар таъсир қилиши мумкин бўлган, манфаатдор шахслар ҳисобидан 
кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатнинг 
юқори лавозимли амалдорлари (шу жумладан ҳукумат ва парламент 
аъзолари) даврий равишда ўзларининг даромадлари ва уларнинг ман
-
балари тўғрисидаги декларацияларни тақдим этишлари шарт ва улар 
мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
Финляндия Жиноят кодексида, турли мансабдор шахслар томони
-
дан коррупция жинояти содир этилганлик учун турли жазо чоралари 
қўлланилади: жаримадан то 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ла
-
возимидан озод этилиши, агар оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлса, 2 ой
-
дан 4 йилгача муддатга муайян фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш) 
билан жазоланади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish