Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга қарши барқарор кураш дастури тўртта асосий



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга қарши барқарор кураш дастури тўртта асосий 
йўналишда амалга оширилади:
Ривожланган хорижий мамлакатларда давлат харидлари ваколат
-
ли мансабдор шахс ёки коллегиал орган томонидан эмас, балки инсон 
омили мавжуд бўлмаган электрон тизимлар орқали амалга оширилади. 
Бу борада Корея Республикаси ҳам ўзининг илғор ва синалган тажриба
-
сига эга. Мамлакатда 2002 йилдан бошлаб, давлат харидлари “KONEPS” 
(Korean online electronic procurement system) тизими орқали онлайн 
тарзда амалга ошириб келинмоқда. Ушбу тизим ўзида давлат хариди
-
ни амалга оширишнинг барча босқичларини қамраб олган бўлиб, дастур 
доирасида тендер ўтказиш, шартнома тузиш, тўловларни амалга оши
-
риш ҳамда ҳужжатлар айланмаси амалга оширилади. Шунингдек, Корея 
Республикасида 2008 йил 28 февралда Фуқаролар ҳуқуқлари ва кор
-
рупцияга қарши курашиш комиссияси (Civil Rights and Anti-corruption 
Commission) ташкил этилган бўлиб, мазкур комиссия таркибида кор
-
рупцияга қарши курашиш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқадиган 
алоҳида бўлим мавжуд.
1-2 
• Профилактика чоралари
• Репрессив чоралар
3-4 
• Маъмурият фаолиятининг шаффофлиги
• Хусусий шахслар ва давлат хизматлари ўртасидаги яқин 
ҳамкорлик


313
Юқоридагиларга асосланиб, Сеул ҳукумати кўрсатган юқори даража
-
даги зукколик ва ижодкорликни ижобий баҳолаш мумкин. Коррупцияга 
қарши илғор ва истиқболли ғоялар ишлаб чиқилди, уларни амалга оши
-
риш бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.
2002 йилда коррупцияга қарши курашнинг асосий воситаларидан 
бири яратилди: Корея Республикасининг коррупцияга қарши курашиш 
ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси (Republic of Korea’s Anti-
Corruption & Civil Rights Commission) томонидан “Коррупцияга қарши 
ташаббусни баҳолаш” бошланди. Бу Бирлашган Миллатлар ташкилоти 
тараққиёт дастури (БМТТД) ва ACRC ўртасидаги ривожланаётган мамла
-
катларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича тўпланган амалий таж
-
рибаси ҳақида маълумот бериш бўйича ҳамкорлик натижаси бўлди.
ОИПК – 2002 йилдан бери Корея Республикасида коррупциянинг 
олдини олиш бўйича йиллик баҳолаш бўлиб, ҳозирда 250 дан ортиқ дав
-
лат идораларини қамраб олади. ОИПК миқдорий ва сифатли баҳолаш 
орқали коррупциянинг олдини олиш учун турли хил институционал 
механизмларни амалга ошириш бўйича ACRC тавсияларини иштирокчи 
ташкилотлар томонидан амалга оширилишини баҳолашга имкон бера
-
ди. Ҳар йили олинган барча баллар оммага эълон қилинади ва ташки-
лотларнинг рейтинги тузилади. Шундай қилиб, ОИПК давлат муассаса
-
лари раҳбарлари учун коррупциянинг олдини олиш бўйича институ-
ционал чораларни жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича мотивацион 
воситага айланади.
Ҳар йилнинг бошида ACRC коррупцияга қарши сиёсат ва институ
-
ционал устуворликларнинг мазмуни тўғрисида мамлакат Президен
-
тига ҳисобот беради. Бундан ташқари, йиллик иш режасини, корруп
-
цияга қарши тавсиялар ва ОИПКнинг коррупцияга қарши курашиш 
кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва эълон қилади.
Давлат идоралари мазкур тавсиялар асосида амалга оширилган 
ишлар бўйича ҳисоботларини шакллантирадилар ва тақдим этадилар. 
Ушбу ҳисоботлар ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиққан ҳолда 
ўрганилиб, ички ва ташқи баҳоланади. Якуний баҳолаш натижаларига 
кўра, ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги 
рейтинги баҳоланиб, кейинги йилнинг январь ойида натижалари эълон 
қилиб борилади.
ОИПКнинг ўзига хослиги ва самарадорлиги, ушбу инструмент мам
-
лакатнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини мунтазам равишда, 
расмийлаштирилган ҳолда, давлат секторида сиёсий иродани шакллан
-


314
тириш ва кенг жамоатчиликдан фойдаланган ҳолда амалга оширишга 
ёрдам беради.
ОИПК кўрсаткичлари давлат ташкилотларига коррупцияга қарши 
курашишда нималарга эътибор қаратиш тўғрисида аниқ кўрсатмалар 
беради. Масалан, улар коррупциянинг олдини олиш фаолияти учун 
ходимлар сонини аниқлаш, ташкилот рейтингини яхшилашга ҳисса 
қўшадиган ходимларга рағбатлантирувчи бонусларни тақдим этиш, кор
-
рупцияга қарши тренингларда ходимларнинг улушини аниқлаш, кор
-
рупция тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш; коррупция 
ҳолатларини бартараф этишга қаратилган ахлоқ қоидаларини ишлаб 
чиқиш билан шуғулланади. Шундай қилиб, ОИПК ACRC учун ҳар йили 
коррупцияга қарши асосий ташаббусларни амалга оширишда давлат 
сектори ташкилотларига раҳбарлик қилишнинг ўзига хос механизмини 
яратишга ёрдам беради.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish