Institutet mot mutor
) ташкил этилган. Бу ахлоқий ком
-
пас вазифасини ўз зиммасига олган жамоат ташкилоти – улар корруп
-
цияга қарши қонунчиликнинг ўзига хос томонларини тушунтириш, ман
-
сабдор шахслар ва корхоналарга пора деб ҳисобланадиган нормалар
-
ни тушунишда ёрдам бериш билан шуғулланадилар. Институт ахборот
материалларини яратади, семинарлар ва ҳуқуқий маслаҳатлашувларни
ўтказади. Бу ерда ахлоқий комиссия ҳам ишлайди, у Қонунчилик ва
ахлоқий меъёрларга риоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўриб
чиқади. Ишлар Институт веб-сайтидаги маълумотлар базасида эълон
қилинади. У, шунингдек, Иқтисодиётда порахўрликка қарши кодекс учун
ҳам масъул бўлган ташкилот ҳисобланади.
2012 йилда Швецияда коррупцияга қарши махсус полиция гуруҳи
ташкил этилди. У полиция ва фуқаролик мутахассисларидан иборат. Агар
полиция жиноятни аниқласа, иш судга юборилади.
Швецияда бир нечта махсус хизматлар ташкил этилган, 2003 йил
-
да ташкил этилган Давлат аудиторлар хизмати (Riksrevisionen) давлат
муассасаларининг харажатлари ва фаолияти самарадорлигини назорат
қилиш учун жавобгардир. Улар ҳар йили мансабдорларни текширади
ва натижаларини тегишли органларга ўтказади. Парламент таркибида
коррупцияга қарши алоҳида тузилма мавжуд эмас, аммо парламент
-
306
нинг Адлия Омбудсмани мавжуд – у ижро этувчи ҳокимиятнинг инсон
ҳуқуқлари нуқтаи назаридан самарадорлигини назорат қилади.
Швецияда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигининг яна бир
ҳусусияти, барча учун тенг имкониятларнинг яратилганлиги.
Ишга киришда ёки давлат харидларини амалга оширишда корруп
-
циянинг бир кўриниши ҳисобланган непотизм, яъни “қариндошлик” ёки
“дўстлар” ўртасидаги коррупциядир. Бунда мансабдор шахс дўстининг
компанияси учун давлат харидлари учун талабларни шакллантирган
-
да ўз қариндошлари ёки дўстларига устунлик берилиши билан намо
-
ён бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, Швецияда ишга қабул қилишда
меритократия (яъни номзоднинг келиб чиқиши ёки молиявий ҳолатига
эмас, қобилият ва малакаларини баҳолашга асосланган) тизими 1809
йилда бошланган – бундан олдин фақат зодагон (аслзода)лар давлат
бошқарувида мартабага эга бўлиши мумкин эди.
Таълимда университетларга қабул қилиш ва билимларни синаш
жараёнларининг автоматлаштирилганлиги муҳим роль ўйнайди. Қабул
қилиш учун ягона электрон ҳужжат топшириш тизими яратилган – ари
-
залар битта веб-сайтда тўпланади ва шундан кейингина таълим муас
-
сасаларига юборилади. Мактаблар ва университетларда ёзма тестлар
-
ни баҳолашда ўқитувчилар томонидан ҳужжатлар рақамлаштирилган
ҳолда бўлади ва ишни холисона баҳолайдилар.
Финляндия.
Европа мамлакатлари орасида давлат бошқаруви ти
-
зимига коррупция энг кам таъсир қиладиган давлатлардан бири Фин
-
ляндия бўлиб, ушбу давлат коррупцияга қарши курашнинг либерал ёки
юмшоқ моделидан фойдаланади. “Transparency International” халқаро
рейтингининг коррупцияни қабул қилиш индексида эгаллаган позици
-
яси юқори. Хусусан, “TI Corruption Perceptions Index 2021” индексида
100 дан 88 балл билан 180 та давлат орасида 1-ўринда қайд этилди.
“The Rule of Law Index 2020” индексида 1 дан 0,87 балл билан 128 та
давлатдан 3-ўрин, “Global Right to Information Rating” индексида 150
баллдан 105 балл билан 134 та давлатдан 31, “Index of Public Integrity
2019” индексида 10 баллдан 9,4 балл билан 116 та давлатдан 3-ўринни
эгаллаган
138
.
138
Финляндия (hse.ru)
307
Do'stlaringiz bilan baham: |