Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Хорижий илғор тажрибада коррупцияга қарши курашиш



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Хорижий илғор тажрибада коррупцияга қарши курашиш 
сиёсатинининг қуйидаги тенденциялари мавжуд
1. Жамиятда ҳалоллик маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган 
маърифий тадбирларни тизимлаштириш
2. Бизнесни юритишда ҳалолликни рағбатлантириш
3. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга 
оширишда фуқаролик жамиятини жалб этиш


285
4. Давлат аппарати фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш 
имкониятини кенгайтириш ва қарорларни қабул қилишнинг 
шаффофлигини таъминлаш
5. Рақамлаштириш коррупцияни минималлаштириш воситаси 
сифатида
6. Давлат хизматчилари учун ижтимоий кафолатларни кенгайтириш
7. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солиш
8. Фуқаролик-ҳуқуқий, интизомий, маъмурий-ҳуқуқий ва жиноий-
ҳуқуқий аспектларда ҳуқуқий тарғибот чоралари самарадорлигини 
ошириш
16.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича АҚШ, Буюк Британия, 
Германия ва Франция тажрибаси
АҚШ. 
АҚШнинг коррупцияга қарши қонунчилиги тизимли хусусиятга 
эга. Бундан ташқари, лобби, банк, биржа ва бошқа фаолиятларни тартиб
-
га солувчи ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Бу коррупцияни тўлиқ барта
-
раф этишнинг кафолати бўлмаса-да, АҚШда унинг даражаси бошқа дав
-
латларга қараганда анча паст. Охирги 50 йилликда АҚШ давлат хизмати 
тизими коррупцияга қарши курашиш фаолиятида қабул қилинган бир 
қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинган.
АҚШнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг ижобий хусуси
-
ятларидан бири – мансабдор шахсларнинг барчасига бирдай тааллуқли 
бўлган, ҳеч қандай иммунитетга эга эмаслиги, яъни ҳар қандай расмий 
вакил, жумладан, давлат раҳбари – президентдан то Конгресс аъзолари, 
сенатор ва судьялар, қонунбузарлик, жумладан коррупциявий хусусиятга 
эга бўлган хатти-ҳаракатлари учун ўз лавозимидан четлаштирилганидан 
сўнг жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Америка Қўшма Штатларида коррупцияга қарши қонунлар ҳаддан 
зиёд қатъийлиги билан тавсифланади. Турли кўринишдаги коррупция – 
порахўрлик, кикбэкинг (битим иштирокчисига ноқонуний пулларнинг 
бир қисмини тўлаш) ва бошқалар учун – пора миқдорининг уч баравари
-
да жарима ёки 15 йил қамоқ жазоси ёки бир вақтнинг ўзида ҳар иккала 
жазо чораси, оғирлаштириладиган ҳолатларда – 20 йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади
121
.
121
Зарубежный опыт противодействия коррупции – Научно-исследователь
-
ский центр проблем национальной безопасности (nic-pnb.ru)


286
АҚШ коррупцияга қарши курашиш стратегиясининг яна бир муҳим 
йўналиши давлат хизмати тизимида коррупциянинг олдини олишдир. Бу 
ахлоқий ва интизомий қоидаларни ўзида ифодаловчи “маъмурий ахлоқ” 
нормаларига асосланади. АҚШ давлат хизматчиларининг Одоб-аҳлоқ 
кодекси коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг муҳим воситалари
-
дан бири ҳисобланади.
Ҳукумат хизматида Аҳлоқ кодекси, дастлаб, Конгресс резолюцияси 
сифатида 1958 йилда қабул қилинган бўлиб, унинг ҳар бир аъзоси учун 
бажарилиши шарт бўлган мажбуриятлар ифодаланган.
1962 йилда АҚШ Конгресси томонидан “Сайланадиган мансабдор 
шахсларнинг (парламентнинг иккала палатаси аъзолари) ва ижро этувчи 
органлар амалдорларининг расмий қоидалари” деб номланган қоидалар 
қабул қилинди. 1965 йилда мансабдор шахсларнинг аҳлоқий қоидалар 
стандартлари ўрнатилди ва 1978 йилда ушбу меъёрлар “Давлат ор
-
ганлари хизматчиларининг одоб-ахлоқи тўғрисида”ги Қонун шаклини
олди.
ХХ асрнинг 80-йиллари охирларида давлат хизматида ахлоқий та
-
мойиллар янада қаттиқроқ ҳуқуқий тартибга солиш объекти бўлди. 1989 
йилда АҚШ Конгресси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти 
мансабдорларининг одоб-аҳлоқ қоидаларини тартибга солувчи “Одоб-
ахлоқ қоидалари ислоҳоти тўғрисида” ги Қонунни қабул қилди.
1990 йилда ушбу Қонун АҚШ Президентининг буйруғи билан ушбу 
тамойиллар нафақат юқори лавозимдаги амалдорларга, балки барча 
оддий давлат хизматчиларига ҳам татбиқ этила бошлади.
Унга кўра, мазкур шахслар:
ўз шахсий манфаатлари йўлида ҳукуматнинг ёпиқ ахборотларидан 
фойдаланган ҳолда турли молиявий операцияларда иштирок этиши 
тақиқланади;
давлат хизматчиси томонидан ўз шахсий манфаатлари йўлида давлат 
органи томонидан тартибга солинадиган расмий хатти-ҳаракатларнинг 
содир этилишига олиб келувчи ҳар қандай шаклдаги совғаларни қабул 
қилиши мумкин эмас;
давлат хизматчиларининг ўз лавозим мажбуриятларини бажариши 
ёки бажара олмаслиги билан боғлиқ бўлган шахслардан совғаларнинг 
қабул қилиши ман этилади;
АҚШ қонунчилиги давлат хизматчиларига совғаларни қабул қилишга 
рухсат берилган умумий миқдори, бир календарь йилда, 100 АҚШ долла
-
ридан ошмаслиги лозим;


287
юқоридаги ҳолатларда давлат хизматчиси тегишли инстанцияларга 
суиистеъмол ҳолатлари, коррупция ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари 
тўғрисида маълум қилиши лозим.
Ушбу низомларнинг бажарилишини назорат қилиш билан давлат 
бошқаруви ёки департаментида зарур ҳолларда қўшимча маълумот 
сўраш, мансабдор шахсларни сўроқ қилиш, расмий тергов ҳаракатларини 
ўтказиш билан шуғулланадиган махсус тайинланган шахслар, гуруҳ ёки 
комиссиялар шуғулланади. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish