ХМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ривожланиш истиқболлари
Коронавирус пандемияси шароитида, Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти иқтисодий муносабатларини ривожлантириш истиқболлари
Хулос
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш Мамлакатимиз мустакилликка эришгач эркин очик бозор иқтисодиётини шакллантириш, ривожлантиш ва такомиллаштириш учун зарурий бўлган сиёсий, хуқуқий, ижтимоиий-иқтисодий ва ташкилий асосларни барпо этиш йўллари сифатида муносиб тарихий воқеликка айланди. Шунингдек, мамлакатимизда ташки савдо алоқаларининг тобора яхшиланиб бораётганлиги хамда баркарор банк тизимининг яратилиши билан халқаро молиявий муносабатлар кўлами янада кенгайиб бораётганлиги, бу холат ўз навбатида бир қатор халқаро ташкилотлар ўртасида ўзаро хамкорлик алокалари янада ривожланишига қулай шарт-шароит яратмокда. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг халкаро молия ташкилотлари билан алоқаларининг ривожланаётганлигини улар томонидан иктисодиётимизга катор йирик лойихаларга маблағлар амалга ошираётганлигда кўриш мумкин. Бу эса республикамиз иқтисодиётини таракқий этиш билан бир каторда мамлакатимизнинг жахон иктисодиётидаги ўрнини янада мустахкамланишига замин яратмокда.
Замонавий глобал лашган жаҳон иқтисодиётида ўз ривожланиш тенденсияларига эга бўлган трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон иқтисодиётидаги тутган ўрни, унинг ўзига хос хусусиятлари ва кўларнини таҳлил қилиш муҳимлиги ТМКларнинг 500 таси ҳозирги жаҳон иқтисодиётининг қўл остида хусусий ишлаб чиқариш фондларининг тахминан 50 %и, халқаро савдонинг 60 %га яқини мужассамланганлиги билан тавсифланади. Улар ҳиссасига илм-фан ва техника соҳаларида патентланган ва тадбиқ этилган барча янгиликларнинг 80%и тўғри келади. ТМКларнинг умумий валюта заҳираси жаҳоннинг барча марказий банкларининг биргаликдаги захирасидан бир неча баробар кўп.
Юқорида келтириб ўтилган рақамлардан ҳам билиб олиш мумкинки, ҳозирги мамлакатларнинг миллий иқтисодиётлари бир-бирлари билан алоқа ўрнатишлари жуда ҳам осон бўлиб, улар ҳатто қайсидир маънода бир-бирига боғлиқ иқтисодиёт бўлиб чиқиши табиий ҳолга айланмоқда. Бунинг учун албатта нафақат ҳукуматлар доирасида балки, йирик халқаро корпотрациялар - Трансмиллий корпорацияларнинг бош офиси ва уларнинг бошқа мамлакатлардаги филиаллари орасидаги муносабат белгилаб бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев 2020 йил 4 февраль куни кишлок хўжалиги махсулотларини чукур кайта ишлаш ва озик- овкат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Шу йигилиш жараёнида хам ЖСТ стандартларига экспорт товарларимизнинг жавоб бермаслиги хамда импорт товарларнинг кириб келиш пайти уларни текширувдан ўтказиш кийинчилик туғдираётгани хақида гапирилди. Озик-овкат махсулотларини синаш бўйича Жахон савдо ташкилотининг талабларига мос 775 та стандарт бўлса, мамлакатимизда уларнинг 100 таси жорий килингани, 100 дан ортик лабораториядан атиги 10 таси халкаро даражада аккредитациядан ўтгани танқид килинди. Бу корхоналаримиз махсулотларини экспорт килиш имконияларини кийинлаштириши хақида хам қайд этилди. Шу билан бирга уларга тегишли чора-тадбирлар курилиши ёинки йул хареталари белгилаб берилиши бўйича курсатмалар берилди. Юкоридаги стандартларни жорий килиниши хам биз учун ЖСТ га аъзо бўлиш боскичларимизни анчайин енгиллаштиради.
Зеро, мана шу каби ечим ва кўмаклар биз учун таёр турган холатда вазиятни одилона бахолаган холда ЖСТ га кушилиш буйича иктисодий- сиёсий хамда хукукий музокараларни бошлаш лозимдир.