Эмоционал даража.
Эмоционал даражада коррупцияга мойиллик
-
ни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бир нечта кўрсаткичлар ажратилади:
ҳаётдан қониқиш, касбидан қониқиш, шахсий мақомидан, ўз-ўзига му
-
носабатидан қониқиш. Ҳаётдан қониқиш шкаласи бўйича юқори, ўрта ва
паст даражаларни ажратиш мумкин. Ҳаётдан қониқиш шкаласи бўйича
юқори кўрсаткичлар коррупцияга қарши юқори барқарорлик ва акси би
-
лан корреляцияланиши зарур.
Ўз-ўзига муносабат субъектнинг ўз-ўзига умумлаштирилган ва
барқарор муносабати сифатида “мен” концепциясининг элементини
интеграциялайди. Ижобий “Мен” образи, ўз-ўзини қабул қилиш ва ўз-
ўзини ижобий баҳолаш мураккаб танлов вазиятида шахснинг конструк
-
тив ахлоқи учун маъқул фонни яратади. Ўз-ўзига салбий муносабатда
бўлиш ва ўз-ўзини ноадекват баҳолаш шахснинг ҳуқуқий хулқ-атворига
бузувчи таъсир кўрсатади, тўлақонли эмаслик комплексини ва моддий
фаровонликни юксалтириш ҳисобидан шахснинг аҳамиятини ошириш
кўринишидаги компенсаторли механизмларни излашни фаоллаштира
-
ди. Кўринадики, ижобий “Мен” образи, ўз-ўзини қабул қилиш ва ўз-ўзини
ижобий баҳолаш шахснинг коррупцияга қарши барқарорлиги билан,
ўз-ўзига салбий муносабат ва ўз-ўзини ноадекват баҳолаш эса, корруп
-
цияга мойиллик билан корреляцияланиши зарур.
4.
Регулятив даража.
Коррупцияга мойилликни аниқлаш учун регу
-
лятив даражада назорат локуси*** кўрсаткичи аҳамиятли бўлади. Назо
-
рат локуси остида инсоннинг ўз ҳаётини ёҳуд устувор ташқи муҳитда,
___________________
** Ташқи ижтимоий фаолиятни ўзлаштириш, ҳаётий тажрибани ўзлаштириш,
ақлий функцияларни шакллантириш орқали инсон психикаси ички тузилмала
-
рининг шаклланиши.
*** Локус – субъектнинг ўз муваффақиятлари ёки муваффақиятсизликларини
фақат ички ёки фақат ташқи омилларга боғлаш хусусиятини тавсифлаш жараёни.
276
ёхуд ўзи бошқариш манбаини кўришга мойиллигини тушуниш қабул
қилинган. Шу муносабати билан назорат локусининг икки типи ажрати
-
лади: интернал ва экстернал. Назоратнинг экстернал локуси бўлган одам
барча ташқи омиллар: бошқа одамлар, тақдир, тасодиф, атроф муҳит ва
ҳ.к. учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга мойил. Назоратнинг ин
-
тернал локуси бўлган одам ўз ҳаётидаги ҳодисалар учун жавобгарлик
-
ни қабул қилади. Аниқроғи, коррупцияга қарши юқори барқарорлиги
бўлган шахс назоратнинг интернал локусига, коррупцияга мойил шахс
эса, назоратнинг экстернал локусига эга бўлади.
5.
Ахлоқий даража.
Шахснинг ташқи қўзғатувчиларга реакциясининг
иккита асосий: импульсив
116
ва рефлексив
117
типини
118
ажратиш мумкин.
Импульсив тип учун уларга беихтиёрий эмоционал реакция хос. Ин
-
соннинг ҳаракатга реакциясининг рефлексив типи вазиятни мантиқий
таҳлил қилиш билан шартланган.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, реакция қилишнинг импульсив типи
етакчи бўлган одам реакциянинг рефлексив типи етакчи бўлган одамга
қараганда коррупцион хулқ-атворга юқори даражада мойил бўлади. Ҳар
бир одамда, одатда, хулқ-атворнинг икки: ҳақиқий ва рационаллашти
-
рилган мотиви бор. Биринчи мотив – англанмаган, иккинчиси англанганга
киради. Биринчи мотивнинг қўзғалиши шахс ахлоқининг ҳақиқий саба
-
би, иккинчи турдаги мотивники – инсон томонидан ўз хатти-ҳаракатини
ўзига хос бўлган этик меъёрлар билан оқлашга уринишдир. Реал ахлоқда
улар деярли ҳеч қачон мос тушмайди.
Коррупциянинг жамият учун психологик оқибатлари қуйидагиларда
намоён бўлади:
коррупция инсонлар онгида муайян из қолдирганча, жамият учун
нотўғри йўналиш беради;
коррупция одамларнинг ҳокимиятга бўлганидай, бошқа инсонларга
бўлган ишончини сўндиради;
авлодларнинг дунёқарашига таъсир кўрсатади (ота-онасининг кор
-
рупцион жамиятдан норози бўлишлари оқибатида, фарзандлар ўзларига
хулоса чиқарадилар);
коррупция мулкий нотенгликнинг кескин ортишига ҳисса қўшиб,
ҳимояга муҳтож қатлам миқдорини кўпайтиради;
116
Шахснинг ўткинчи, ўйламаган ҳаракатлари ва уларга мойиллигида намо
-
ён бўладиган характерли хусусияти.
117
Организмнинг умумий фаоллашувида, диққатни жамлашда, куч ва ресурс
-
ларни сафарбар қилишда намоён бўлади.
118
https://psychojournal.ru/glossary.html
277
коррупция жамият ҳаётининг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий,
маънавий, маиший аспектларига ҳам дахл қилади;
коррупция муҳим ижтимоий оқибатларга эга бўлибгина қолмай,
одамларнинг ўзаро муносабатларида ҳам ўз аксини топади;
коррупция давлат ва жамоатчилик, фуқаролар манфаатлари ўртасида
адекват бўлмаган зиддиятни келтириб чиқаради;
коррупция адолатга бўлган ишончни сўндириб, қабул қилинган
қарорларнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа уйғотади, бу билан жамо
-
атчилик қадриятларига таҳдид солади.
Коррупцион хулқ-атворнинг шахсий детерминантларига қуйидагилар
киради:
коррупцион хулқ-атвор – бу лавозимдаги шахснинг хизмат мақомини
суиистеъмол қилиш йўли билан шахсий фойда олишга йўналтирилган
хулқ-атвори;
коррупцион босим – бу шахсий фойда олиш учун ҳокимлик вако
-
латларини суиистеъмол қилиш ёки ундан воз кечиш ўртасидаги танлов
вазиятига олиб келувчи, лавозимдаги шахсга таъсир кўрсатишнинг ижти
-
моий ва психологик омиллари мажмуидир;
коррупцияга мойиллик – бу коррупион босим вазиятида коррупцион
хулқ-атворни танлашга шахсий мойилликдир
119
.
Коррупцион хулқ-атвор ўзида ижтимоий ахлоқнинг турли-туман
-
лигини акс эттиради, чунки у, ўз натижаларига кўра, алоҳида одамлар,
ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий ҳамжамиятлар ва умуман олганда, жами
-
ятнинг манфаатларига дахл қиладиган лавозимдаги шахсларнинг хатти-
ҳаракатлари ва муомалаларининг мажмуи билан боғлиқ. Айнан шундай
хулқ-атворда инсоннинг индивидуал-психологик ва ижтимоий хислатла
-
ри намоён бўлади, масалан, унинг темпераменти, феъл-атвори, иродаси,
мотивацияси, касбий-маънавий эътиқоди, қадриятли йўналишлари ва
бошқалар.
Эътиборга сазовор томони шундаки, коррупцион хулқ-атвор субъекти
аниқ бир инсон бўлиб, бундай ахлоқнинг сабаблари на қонун, на иқтисод
ва ҳатто жамият билан ҳам эмас, балки шахснинг ўзи билан чамбарчас
боғлиқдир. Жамият, иқтисод ва қонун, аслида, инсонда коррупцион ибти
-
119
Ванновская, О. В.
Психология коррупционного поведения госслужащих. //
Монография. – СПб.: Книжный дом, 2013. 264 б.; Ванновская О. В. Личностные
детерминанты коррупционного поведения. // Известия РГПУ им. А. И. Герцена,
2009. № 102.
278
донинг намоён бўлишига кўмаклашиши ёки тўсқинлик қилиши мумкин
бўлган омиллардир, холос. Бундан келиб чиқадики, коррупцияга қарши
кураш ва коррупцион жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий воси
-
тасини инсон психологиясидан излаш ўринли бўлади. Шубҳасиз, биз қўл
урган муаммони ҳал қилиш учун, биринчидан, коррупция феноменининг
чуқурлашган сабабини таҳлил қилишга қатъий илмий ёндашиш, иккин
-
чидан эса, коррупцион ҳаракатлар илдизини иқтисодий муносабатлар
-
дан эмас, балки инсоннинг ўзидан излаш даркор. Чунки коррупциянинг
асосий сабаби инсоний омил ҳисобланади.
Психология нуқтаи назаридан коррупция билан ижтимоий феномен
сифатида курашиш ўта мураккаб иш ҳисобланади. Бу ҳалокатли кўриниш
билан курашишда муҳим натижаларга эришиш мақсадида унга мойил
-
лиги бўлган шахсларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Бундай ва
-
зиятда махсус ишлаб чиқилган психотерапевтик ва психопрофилактик
технологиялар самарали бўлади. Зеро, қадимги грек мутафаккири Ари
-
стотель: “Ҳар қандай давлат қурилишида энг асосийси – бу қонунлар ва
бошқа тартиб-қоидалар воситасида ишни шундай йўлга қўйиш керакки,
лавозимдаги шахсларнинг бойлик орттириши мумкин бўлмасин”, дегани
-
да айнан коррупцион хулқ-атвор шаклланишининг олдини олиш у билан
курашишга қараганда самарали эканини башорат қилганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |