Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. Истанбул ҳаракатлар режаси қачон тузилган ва унинг асосий 
мақсади нима?
2. Ушбу дастур баҳолашнинг қандай тизимига асосланади?
3. Истанбул ҳаракатлар режасига қайси мамлакатлар аъзо ва 
Ўзбекистон қачон мазкур ҳаракатга аъзо бўлган?
4. Бугунги кунга қадар Истанбул ҳаракатлар режасининг нечта мони
-
торинги ўтказилди?
5. Ўзбекистон Республикаси Истанбул ҳаракатлар режаси талабла
-
рини бажариш юзасидан нечта раунд доирасида мониторинг қилинган?
6. Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги босқичлари қайси дав
-
рларни ўз ичига олади?
7. Истанбул ҳаракатлар режасининг 4-раундида Ўзбекистоннинг 
натижалари қандай баҳоланган?
8. Истанбул ҳаракатлар режасининг 4-раунди якунлари бўйича 
Ўзбекистонга қандай тавсиялар берилган?
9. Истанбул ҳаракатлар режасининг 4-раунди якунлари бўйича 
Ўзбекистон олдида қандай масалалар турибди?
10. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши сиёсат 
йўналишида қилиниши керак бўлган вазифаларни санаб беринг?
11. Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш бора
-
сида амалга оширилган ва қилиниши керак бўлган вазифаларни санаб 
беринг?


270
XV БОБ. КОРРУПЦИЯГА МОЙИЛ БЎЛГАН ШАХСНИНГ 
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
15.1. “Коррупцион ҳулқ-атвор” тушунчаси ва белгилари
Коррупция билан боғлиқ муаммолар азалдан мавжуд бўлишига 
қарамасдан унинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий 
характерига сўнгги йилларда дунёнинг барча мамлакатларида эътибор 
қаратила бошлади. Турли адабиётларда “коррупцион хулқ-атвор” тушун
-
часига турли хил таърифлар берилган. Унга кўра, “Коррупция – давлат 
ёки хусусий секторда муайян мажбуриятларни бажариш топширилган 
ва уларга мақоми бўйича давлат лавозимидаги шахс, хусусий ходим, 
мустақил агент ёки бошқа турдаги муносабатлар юкланган мажбури
-
ятларнинг бузилишига олиб келадиган ва ўзи ҳамда бошқалар учун 
исталган ноқонуний фойда олиш мақсадига эга бўлган шахсларнинг 
порахўрлиги ҳамда ҳар қандай хулқ-атворини ўзида акс эттиради”
110
.
Юзаки қараганда, коррупцион хулқ-атвор, ўз оқибатларига кўра, 
ҳуқуқий ва иқтисодий муаммо сифатида қабул қилинади, бироқ унинг 
келиб чиқиши психология билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Реал турмуши
-
мизда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг барча ходимлари ҳам ўз 
фойдасини кўзлаб, муайян ноқонуний ҳаракатларга қўл урмайдилар. 
Демакки, бунда умуминсоний қадриятлардан оғиш, умумқабул қилинган 
меъёрларни қабул қилмаслик каби хулқ-атвор белгиси мавжуд. 
Шахслардаги хулқ-атвор ахлоқ категорияси билан бевосита боғлиқ. 
Хулқ-атвор жамиятдаги ахлоқ нормаларининг шахсда ифодаланиши 
орқали намоён бўлади ҳамда хулқнинг оғиши шахснинг ахлоқ норма
-
ларига риоя этиш даражасига боғлиқ. Ахлоқ нормалари жамиятнинг 
маънавий доирасида шаклланади, жамиятнинг тузилиши ва унинг таш
-
килотлари билан боғлиқ бўлмайди. Ахлоқни ижтимоий онгдан ажратиб 
бўлмайди.
Ахлоқ нормалари жамият онгида мустаҳкамланган бўлиб, юриш- 
туриш қоидалари, тушунчалар, ғоялар, баҳолар ва ҳоказолар кўринишида 
амал қилади. Ахлоқ – ижтимоий нормаларнинг тури бўлиб, жамият 
ҳаётининг барча томонларини қамраб олади ва ижтимоий баҳо бериш 
имконига эга бўлади. 
110
 
Максимов, В. К.
Понятие коррупции в международном и российском праве. 
// Право и безопасность. – 2002. № 2-3 (3-4).


271

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish