К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Географик башорат турлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

15.3. Географик башорат турлари 
География фани жуда кўп тармоқли бўлганлиги туфайли унда қўлланиладиган 
башорат турлари хам хилма-хилдир. Улар географик тадқиқотлар мазмунига мос 
равишда хусусий ва ҳудудий башоратларга бўлинади. 
Хусусий башоратлар ўз навбатида умумгеографик ва таркибий башоратларга 
бўлинади. Умумгеографик башоратлар табиий географик ва иқтисодий географик 
башоратларга бўлинади. Таркибий башоратлар эса геотизимларнинг ва геоиқтисодий 
тизимларнинг таркибий қисмларини башоратидан иборат. 
Ҳудудий географик башоратлар сайёравий, минтақавий ва маҳаллий 
башоратлардан иборат.


203 
15.3.3. Хусусий географик башоратлар 
Хусусий географик башоратлар географик қобиқнинг табиий ва иқтисодий 
тизимларини ҳамда алоҳида таркибий қисмларини (атмосфера, гидросфера, биосфера 
ва ҳ.к.) маълум бир фазовий-оралиғдаги бўлажак ҳолати ҳақида маълумотлар беради. 
Юšорида айтганимиздек, хусусий географик башоратлар умумгеографик ва 
таркибий қисмларга бўлинади. 
Умумгеографик башоратлар ўз навбатида умумий табиий географик ва умумий 
иқтисодий географик башоратларга бўлинади. 
Табиий географик башорат. Қатор олимлар фикрича комплекс табиий географик 
башорат замонавий география фанининг кам ишлаб чиқилган муаммоларига киради. 
Мазкур муаммо қуйидагилар билан боғланган: башорат қилинаётган объекларнинг 
мураккаблиги; башорат жараёнининг моҳияти ва тузилиши ҳақида аниқ 
тасаввурларнинг йўқлиги; географик маълумотлар сифатининг пастлиги. Мазкур 
қийинчиликларни ечиш учун қатор олимлар табиий географик башоратни амалга 
оширишда тизимли усулдан фойдаланиш зарур деб ҳисоблашади. Тизимли усулни 
қўллаганда табиий географик башоратлар қуйидаги бир-бири билан боғланган 
қисмлардан иборат: башоратни назарий жиҳатдан таъминлаш; башоратни маълумотлар 
билан таъминлаш; башоратни аналитик таъминлаш; башоратни методик таъминлаш; 
башоратни тўғрилигини таъминлаш. 
Иқтисодий географик башоратлар. Мазкур башоратнинг асосий вазифаси атроф-
муҳит, аҳоли ва хўжаликни ўзаро таъсирини келажакдаги ҳолатини олдиндан илмий 
асосланган ҳолда айтиб беришдир. Иқтисодий географик башоратнинг асосий 
тамойиллари Ю.Г.Саушкин томонидан ишлаб чиқилган ва улар қуйидагилардан 
иборат: тарихийлик тамойили; келажак куртакларини ҳозирги даврдан излаш 
тамойили; қиёсийлик тамойили; инерция тамойили; вариантлик тамойили; боғлиқлик 
(ассоциатив) тамойили; башоратнинг узлуксизлик тамойили. 
Иқтисодий географик башоратлардаги асосий ишлардан бири иқтисодий 
географик моделларни ишлаб чиқишдир. Иқтисодий географик моделлар иқтисодий 
моделлар асосида ишлаб чиқилади. Моделлар уч турга бўлинади: ташқи, ички ва 
аралаш. Ташқи моделлар ишлаб чиқаришни ва меҳнат унумдорлигини миллий 
суръатларининг ўсишига, энергетика ресурсларини, хом ашё ва материалларни 
марказлашган манбаалардан олишга йўналтирилган моделлардир. Ички моделлар эса 
табиий ва меҳнат ресурсларига, ижтимоий ишлаб чиқариш фондларига ва маблағ билан 
таъминлаш омилларига асосланган бўлади. Аралаш моделлар эса ички ва ташқи 
омилларни ўз ичига олади. 
Геоморфологик башоратлар экзоген рельеф ҳосил бўлишини башорат қилишдан 
иборат. Геоморфологик башорат икки қисмдан иборат: аниқ бир хўжалик тармоғи 
фаолияти таъсирида рельефни ўзгаришини башорат қилиш (саноат қурилиши, шаҳар 
қурилиши, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к.); умумий ёки эволюцион башорат 
(рельефни турли тектоник ва иқлим шароитларида ўзгаришини башорати). 
Геоморфологик башорат қуйидаги турларга бўлинади: жорий башоратлар 
(суткалик, ўн кунлик, ойлик). Улар тез содир бўладиган жараёнларни башорати учун 
қўлланилади (қор кўчкилари, селлар ва ҳ.к.); оператив башоратлар бир йил муддатга 
ишлаб чиқилади; стратегик башоратлар 15-25 йил муддатга тузилади; табиий-тарихий 
башоратлар 100 йил ва ундан ортиқ муддатга ишлаб чиқилади. 
Гидрологик башоратларнинг объекти бўлиб сув ҳавзалари ва уларда содир 
бўладиган гидрологик жараёнлар ҳисобланади. Бунда асосан сув сатҳи, сарфи, тезлиги, 
тошқинлар, сув сатҳининг пасайиши, тўлин сув даври ва бошқа кўрсаткичлар башорат 


204 
қилинади. Гидрологик башоратлар уч турга бўлинади: қисқа муддатли башоратлар бир 
соатга, бир неча кунга тузилади; узоқ муддатли башоратлар бир ойга ёки бир неча ойга 
ишлаб чиқилади (баҳорги сув кўпайиши, ёзги сув пасайиши, тошқинлар башорат 
қилинади ва ҳ.к.); жуда узоқ муддатли башоратлар бир йил ва ундан кўпроқ муддатга 
тузилади. Мазкур башоратни ишлаб чиқишда оқимнинг иқлимга боғлиқлиги ҳисобга 
олинади. 
Тупрок башорати деганда табиий ва антропоген омиллар таъсирида тупроқ ҳосил 
бўлиш жараёнини, тупроқлар хоссаси, ҳосилдорлигини, тупроқ қоплами таркибининг 
вакт давомида ўзгаришини илмий башорат қилишдир. Тупроқ башорати қуйидаги 
турларга бўлинади: жорий (тупроқкнинг тез ўзгарадиган хоссалари ранги, намлиги, 
ҳарорати ва х.к. башорати); оператив (йиллик ритмлар); тактик (5 йил муддатга); 
стратегик (15-25 йил муддатга). 
Геологик башоратлар асосан геологик жараёнлар (эндоген, экзоген), фойдали 
қазилма конларининг башоратидан иборат. 
Табиий-мелиоратив башоратлар табиий мелиоратив тизимларда содир бўладиган 
жараёнларнинг башоратидан иборат. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish