193
Радиацион мувозанатнинг Ерга келадиган қисмини меъёрга солиб
турадиган
омиллар. Ер юзасининг альбедоси «
» келаётган радиациянинг ўзлаштириш
коэффициенти бўлиб ҳисобланади. Мазкур коэффициент вақт ва фазода ўзгариб
туради. Мазкур ўзгариш географик қобиқдаги радиацион мувозанатни вақт ва фазодаги
хилма-хиллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари у келаётган иссиқликни меъёрга
солиб турувчи омил бўлиб хам ҳисобланади. Масалан, қор ёғиши билан Ер юзасининг
альбедоси кескин ортиб кетади, натижада географик қобиққа келаётган иссиқлик
миқдори кескин камаяди. Бу эса, қор кўчиши имкониятини кучайтириб юборади.
Ернинг альбедосига жуда кўп омиллар таъсир этади. (қуриқлик, сувлик,
ландшафт тури, ландшафт ҳолати). Альбедога инсоннинг хўжалик фаолияти ҳам кучли
таъсир кўрсатади. (13-жадвал)
Даштларда ёққан қор келаётган радиация миқдорини 8-марта
камайтириб
юборади. Альбедо даштларни шудгорлаш, ўрмонларни кесиш, ўсимлик қопламининг
ўзгариши натижасида ҳам ўзгариб туради.
Шундай қилиб Ер юзасининг альбедо миқдори географик қобиққа келаётган
иссиқлик миқдорини бошқариб туради.
13-жадвал
Турли хил юзаларда альбедо миқдори.
Юза тури
Юза
Алқбедо, %
Тупроқлар
Майда қум
37
Қуруқ қора тупроқ
14
Нам хайдалган дала
14
Нам қора тупроқ
8
Қор ва муз қоплами
Зич тоза қуруқ қор
86-95
Денгиз музи
36
Сув билан қопланган муз
26
Ўсимлик қоплами
Бутали чўл
20-29
Кузги буғдой
16-23
Дуб ўрмони
18
Барли ўрмон
17
Қарағай ўрмони
14
Дашт ўсимликлари
12-13
Ботқоқ
10-14
Қор ёки муз қоплами юзасини қорайтириб олиб альбедо миқдорини камайтириб
юбориши мумкин. Айрим ҳудудларда бундай усул тоғ музликларини эриш суръатини
ошириш ва дарёлар сувини кўпайтириш учун қўлланилади.
Ер юзасига келаётан радиация миқдори альбедодан ташқари атмосферани
тиниқлигига ҳам боғлиқ. Аэрозоллар миқдорининг ортиши инсоннинг хўжалик
фаолияти таъсирида хам содир бўлади. Бундай худудларда қисқа тўлқинли радиация
миқдори
камайиб кетади, бу эса келаётган радиацияни энергетик имкониятини
камайтириб юборади.
Демак, Ерга келаётган радиация миқдорини бошқариб турадиган омиллар икки
гурухга бўлинар экан:
194
- Ер юзаси альбедоси;
- Атмосферанинг тиниқлиги.
Мазкур омиллар таъсирида Ер юзасига келаётган Қуёш радиацияси кескин
ўзгариши мумкин.
Радиацион мувозанатнинг сарфланадиган қисмини бошқариб турадиган
омилларга иссиқлик таратаётган юзанинг ҳаракати ва атмосферанинг шаффофлиги
киради.
Ер юзасини иссиқлик таратишини миқдори тўлқин узунлигига боғлиқ. Тўлқин
узунлиги эса ҳароратга боғлиқ. Ҳарорат ортиши билан тўлқин узунлиги қисқаради,
иссиқлик таратиш суръати ортади. Ер юзасини энг кўп миқдорда нурланиши
спектрнинг инфрақизил зонасига тўғри келади. Нурланишнинг энг юқори миқдори
узунлиги 10 мкм бўлган тўлқинларга тўғри келади.
Атмосферанинг шаффофлиги сув буғлари, озон, углерод диоксиди миқдорига,
булутликка, туманликка ва бошқа нарсаларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: