К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Геохимик тўсиқлар турлари (Глазовский, 1981; Геренчук, 1984)



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

Геохимик тўсиқлар турлари (Глазовский, 1981; Геренчук, 1984) 
Оксидланиш- 
тикланиш шароити 
Элементларнинг ҳаракатчанлиги ва тўпланиши 
кучсиз, фаол 
мўътадил, тўпланади ва қисман 
Юқори, олиб 


195 
тўпланиш 
олиб кетилади
кетилади 
Кислотали – ишқорий шароит: нордон 
Оксидланиш
-/Mn, Mo 
Pb,As, Se/Ni, Cr, V 
Cd, Hg/Cu,Zn 
Глейли тикланиш 
As, Se/Mo, V 
Pb, Cd, Hg/Ni, Cr, Cu, Zn,Co 
-/- 
Кислотали – ишқорий шароит: нейтрал ва ишқорий. 
Оксидланиш 
Pb/- 
Cd,Hg/Zn,Mo, Cu, Co, Ni, Cr 
As, Se/- 
Глейли тикланиш 
Pb, Cd/Cu, Zn, Co 
As, Se/Mo, V, U, Ag 
Hg/Ni 
Водород сульфатли 
тикланиш 
Pb, Cd, Hg, As, Se/ 
Cu,Zn,Co, Ni,Cr,Ag
/V, U, Mo 
-/- 
* касрнинг суратида ўта заҳарли, махражида унча заҳарли бўлмаган элементлар 
келтирилган. 
Агар ўта нам тупроқлар нейтрал шароитда (масалан, ўрмон-дашт зонасидаги 
дарё қайиридаги тупроқлар) бўлса, унинг юқори қатламида оксидланиш муҳитида 
қўрғошин тўпланади, қуйи қатламида эса глейли тикланиш муҳитида қўрғошин, 
кадмий, мис, рух кобальт тўпланади. Тупроққа тушган химик бирикмалар маълум бир 
ўзгаришга учрайди, масалан, атмосферада сувли олтингугурт диоксиди, углерод 
диоксиди, ва бошқа газлар билан боғланиши натижасида ҳосил бўладиган кислоталар 
тупроққа тушганда чала чўлларнинг жанубида ишқорий муҳитда нейтраллашади, 
шамолда эса тупроқ нордон реакцияга эга бўлганлиги учун сақланиб қолади. Географик 
қобиқни ишқорий ифлосланиши тескари йўналишда таъсир этади. Тупроқларда бошқа 
ифлословчи моддалар турлича нейтраллашади ва ҳаракатланади (пестицидлар, оғир 
углеводородлар ва х.к.).
Демак, тупроқ жуда кўп минерал ва органик моддалар учун филқтр вазифасини 
ўтар экан. Шунинг учун тупроқнинг бу хоссаси саноат суюқ чиқиндиларини 
нейтраллаштириш ва фильтрлаш учун фойдаланилади. 
М. Г. Глазовская тупроққа тушадиган моддаларни икки катта гурухга бўлади: 
1. педохимик фаол
2. биохимик фаол.
Педохимик фаол моддалар тупроқнинг кислотали-ишқорли ва оксидланиш-
тикланиш хоссаларини ўзгартириб юборади ва оқибатта тупроқда моддаларнинг 
ҳаракатчанганлигини ўзгартиради. Педохимик фаол моддаларга кислоталар, ишқорлар 
(кислота-ишқорий хоссаларга таъсир қилади), органик моддалар тикланиш 
имкониятини оширади, айрим газлар (сероводород, метан ва бош.) киради.
Биохимик фаол моддаларга пестицидлар, гербицидлар, айрим углеводородлар ва 
барча заҳарли микро элементлар киради. Биохимик фаол техноген моддалар аввало 
тирик организмларга таъсир қилади. Мазкур моддаларни тупроқда меъёрдан ортиқ 
тўпланиши, натижада уларнинг ўсимлик ва ҳайвонлар организмига ўтиши одамларда 
турли хил касалликларни келтириб чиқаради. 
Тупроқлар зарарли техноген моддаларни биологик айланма ҳаракатдан чиқариб 
юборади. Мазкур жараёнга қуйидагилар киради: 

Зарарли моддаларни ювилиш жараёни ва уларни тупроқ қатламидан чиқариб 
ташланиши. 

Тирик организмлар ўзлаштира олмайдиган шаклларда геохимик тўсиқларда зарарли 
моддаларнинг тўпланиши. 

Зарарли моддаларни тирик организмлар учун хавфли бўлмаган даражагача 
парчаланиши. 


196 
Тупроқлардаги сув ҳаракатининг шакли ҳам зарарли техноген моддаларга 
турлича таъсир кўрсатади. Сув ювиб турадиган тупроқларда ҳаракатдаги бирикмалар 
ва элементлар ювилиб кетади, шунинг учун улар хавфли эмас. Агар тупроқда сув 
тўпланиб қоладиган шароит бўлса, унда зарарли моддаларнинг озгина қисми хам 
хавфли ҳисобланади, чунки улар тупроқнинг сувли қатламида тўплана боради. 
Техноген моддалар оқимини бошқаришда ўсимликлар хам катта роль ўйнайди. 
Улар техноген моддаларни ўзлаштириш даражасига қараб тўсиқсиз, кучсиз тўсиқли, 
ўрта ва юқори тўсиқли ўсимликларга бўлинади. Тўсиқсиз ўсимликлар техноген 
моддалар оқимини бошқаришда қатнашмайди, уларнинг танасида тупроқда техноген 
моддалар миқдори қанча бўлса шунча бўлади. Агар тупроқда зарарли моддалар 
миқдори меъёрдан ортиб кетса, улар ќалок бўлади. Баъзида уларни айрим моддаларни 
индикатори сифатида ишлатилади. Уларни кўпини текшириб, қаерда қандай модда 
миқдори меъёрдан ортиб кетганлиги аниқланади. Масалан, нефть, газ, рудали фойдали 
қазилма конлари шундай йўл билан қидирилади.
Тўсиқли ўсимликлар ўз танасидан биохимик фаол элементларни ўтказмайди ва 
тупроқларда техноген ва биогехимик аномалияларни шаклланишга олиб келади. 
Элементларни ўсимликлар танасида тўпланиши тупроқнинг юза қисмида 
иккиламчи аномалияни келтириб чиқариши мумкин (тўкилган барглар, даштда 
ўсимликлар ва х.к.). Бундан ташқари ўсимликлар намни буғлатиш жараёнида айрим 
оғир металларни хавога чиқариб юборади.
Демак, ўсимликлар бир-бирига қарама-қарши бўлган икки вазифани амалга 
оширар экан: Бир томондан улар элементларни тўплайди, бошқа томондан уларни 
хавога тарқатиб юборади. 
Ўсимликларни мазкур хусусиятидан табиатни муҳофаза қилишда фойдаланиш 
мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish