www.ziyouz.com кутубхонаси
9
берилмаганди. Ҳайвонлар очликдан токатсизлана бошлашди. Сигирлардан бири озиқ-овқат
сақланадиган омборхона эшигини шохи билан итариб очиб юборди. Очофотлик билан ўзини
ичкарига урди. Унинг орқасидан бошқа ҳайвонлар ҳам омборхонага бостириб кирдилар.
Сақланаётган озиқ-овқатларни очкўзлик билан оғизларига солиб ковшана бошлашди.
Ҳайвонларнинг одатдан ташқариги шовқини мистер Жоунзни уйқудан уйғотиб юборди. Қуён
овидан қайтиб келиб аҳволни кўрган хизматкорлар қўлларидаги хипчинлар билан ҳайвонларни
уриб ҳайдай бошлашди. Ғазабланган ишчилар ҳайвонларнинг олди-орқасига қарамай
урардилар. Кун бўйи оч қолиб кетган ҳайвонларнинг ҳам токатлари тугаб ,ўзларини тутолмай
қолишди ва одамларга ташланишди. Уларни ҳар томондан ўраб олиб, шоҳлари билан сузиб,
оёқлари билан тепа бошладилар. Воқеа шу қадар тез рўй бердики, уни тўхтатиш ва
бошқаришнинг асло иложи бўлмай қолди. Ферма ишчилари шошиб қолдилар, ўзларини
йўқотиб, қандай чора кўриш кераклигини билмасдилар. Тўсатдан рўй берган бу воқеа, мистер
Жоунз ва унинг хизматкорларининг ҳар қандай зуғумларига чидаб келаётган ҳайвонларнинг
ғалаёни уларнинг эсхонасини чиқариб юборганди. Бир неча дақиқалар ўтгандан кейингина
одамлар ўзларини ҳимоя қила бошлашди. Сўнгра бунинг фойдасиз эканлигини сезишгач, ҳамма
хизматкорлар-5 эркак жонларини сақлаб қолиш учунгина кичкинагина арава сиғадиган
сўқмокдан ферма ташқарисидаги катта йўл томон орқа-олдиларига қарамай қоча бошлашди.
Ғалаба суруридан завқланиб кетган ҳайвонлар уларни таъқиб қилардилар. Мистер Жоунз
ётокхона деразасидан бўлаётган воқеаларни кузатиб турарди. У тезлик билан керакли
буюмларини йиғиштириб, сумкасига солди-да, бошқа йўл билан фермани ташлаб қочди. Мусо
ҳам қариллаганича мистер Жоунзга эргашди.
Мистер Жоунзнинг хизматкорларини катта йўлга қадар қувиб боришган ҳайвонлар беш
панжарали темир дарвозани ичкаридан беркитдилар. Ҳайвонлар ҳали қандай воқеа юз
берганини англаб етмаган эдилар. Бу ўша қари майор башорат қилиб кетган қўзғалон
муваффақият билан амалга ошган эди. Тўсатдан бошланган ғалаён натижасида мистер Жоунзга
қарашли ферма ҳайвонларнинг ихтиёрига ўтган эди. Жоунз ва унинг хизматкорлари қувилиб
«Манор ферма»си «Ҳайвон ферма»сига айланганди. Дастлаб ҳайвонлар кўзлари билан кўриб
турган бу воқеага ишонолмадилар. Ҳайвонлар бирорта одам яшириниб қолмадимикан деган ўй
билан қаттиқ шовқин солиб, туёқларини ерга зарб билан уриб ферма атрофини айланиб
чиқишди. Сўнгра фермадан Жоунз ҳукмронлигининг охирги қолдиқларини ҳам йўқотиб
юбориш мақсадида ферма ичига жойлашган биноларга қараб чопдилар. Жугунхонанинг
эшигини бузиб очишди. Унда сақланаётган сувлиқ, жилов, жугун, бурундуқлар ва ит
боғлайдиган занжирлар, жаллодлик учун ишлатиладиган кундалар, ҳайвон сўйувчи пичоклар
ҳамма-ҳаммасини олиб чиқиб, ферма ичидаги қудуққа ташладилар. Ҳайвонларнинг
эркақлигини йўқотиш учун ишлатиладиган пичоклар, сувликни тортиб турувчи арқонлар,
отнинг кўзларини тўсиб туриш учун бошига кийгизиладиган тунука қопқалар, фақат отлар учун
ишлатиладиган бурун халталари, ҳайвонларнинг ҳақ-ҳуқуқини камситиб, нуфузини
йўқотадиган барча нарсаларни ферма ҳовлисида тўпланган ахлат уюмига қўшиб ёқиб
юбордилар. Ўзлари жуда ёмон кўрадиган хипчинларни ҳам оловга ирғитдилар. Сноубол
инсонларни эслатувчи ҳайвонларнинг барча кийимларини, жумладан, якшанба кунлари
отларнинг ёлларига тақиб ясатиладиган ленталарни ҳам ўтга ташлади. «Ҳамма ҳайвонлар
яланғоч юришлари керак",-деб чийиллади Сноубол баланд овоз билан. Бу сўзларни эшитган
Боксэр ёз ойлари қулокларига пашша кириб кетмаслиги учун похолдан қилинган цилиндр
шапкаларни ҳам бошқа нарсалар қатори оловда ёқиб юборди. Бир зумда мистер Жоунзни
эслатадиган ҳамма нарсалар йўқотилди. Наполеон ҳамма ҳайвонларни молхонага йиғиб, ҳар
бирига икки ҳайвон тегиши миқдорида маккажўхори улашди. Ҳар бир итга икки донадан
печенье бериб чиқди. Сўнгра "Англия ҳайвонлари" қўшиғини етти марта айтишиб, тунги
йиғинни тугатишди ва шу кунгача насиб этмаган оромбахш уйқуга кетишди. Ҳайвонлар
Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
Do'stlaringiz bilan baham: |