Амалий машғулот №2 Бетон учун ишлатиладиган материаллар



Download 15,92 Kb.
Sana03.03.2022
Hajmi15,92 Kb.
#479762
Bog'liq
2 Амалий машғулот


Амалий машғулот №2
Бетон учун ишлатиладиган материаллар
Ишнинг мақсади
Ушбу амалий машғулотнинг мақсади талабаларга бетон учун ишлатиладиган материаллар ҳақида тушунчалар бериш ҳамда амалий машқлар ишлаш.
Ишнинг назарий асослари
Бетон тайёрлаш учун портландцемент, шлакопортландцемент, пластиклаштирилган портландцемент, гидрофоб портландцемент, полимерли ва бошқа цементлар ишлатилади.
Цемент маркаси (фаоллиги) бетоннинг лойиҳавий мустаҳкамлигига қараб танланади. Цемент маркаси айнан шу бетон учун тавсия қилинган цемент мар-касидан юқори бўлса, унга фаол микротўлдирувчилар, яъни майдаланган тоғ жинслари ёки саноат чиқиндиларини қўшиш мақсадга мувофиқ (цемент сарфини тежаш мақсадида).
Бетон учун ишлатиладиган портландцементнинг ўртача зичлиги 1400...1700 кг/м3 , ҳақиқий зичлиги эса 3,05...3,15 г/см 3 атрофида бўлиши керак. Солиштирма юзаси 3000...4000 см2/г бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Унинг қотиш муддати 1...2 соатдан кейин бошланиб, 4...6 соатда тугаши керак
Юқорида қайд қилинган цементларнинг хиллари ичида бетон учун ишлатишга энг сифатлиси пластиклаштирилган портландцемент ҳисобланади. Ушбу цемент таркибига қўшилган пластикловчи фаол юзали кўшилмалар цементнинг сув талабчанлигини камайтиради, бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлигини яхшилайди ва бетоннинг узоқ муддатга чидамлилигини таъминлайди.
Майда тўлдирувчилар. ЎзРСТ 8736-93 талаби бўйича бетон учун майда тўлдирувчи сифатида донадорлиги 0,16-.5 мм бўлган қумлар ишлатилади. Улар келиб чиқиши ва олинишига қараб табиий ва сунъий хилларга бўлинади.
Табиий қумлар жойланиш шароитларига қараб дарё, денгиз, бархан ва тоғ қумларига бўлинади. Дарё, денгиз, ва бархан қумлари донаси думалоқ шаклли бўлади. Тоғ қумларининг донаси эса ўткир бурчакли бўлади, бу уларнинг бетон билан яхши бирикишини таминлайди. Тоғ қумлари таркибида дарё ва денгиз қумларига қараганда зарарли аралашмалар одатда қўпроқ учрайди.
Бетон тайёрлаш учун ишлатиладиган қумларнинг таркиби тоза бўлиши керак. яъни, қумдаги слюда миқдори 0,5 % дан, оҳак ва гипс 1 % дан, шунинг-дек, гил ва чанглар миқдори 3 % дан кўп бўлмаслиги керак (ЎзРСТ 730-96).
Сунъий қумлар асосан металлургия шлаклари майдаланиб олинади. Майдаланган қум доналарининг шакли ўткир бурчакли, юзаси эса ғадир-будир бўла-ди. Уларнинг таркибида зарарли аралашмалар бўлмайди. Қумнинг донадорлиги унинг таркибида турли хил ўлчамли доналарнинг бўлиши билан тавсиф-ланади (ЎзРСТ 730-96). Унинг донадорлигини аниқлаш учун лаборатория шароитида тўрларининг ўлчамлари 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,315 ва 0,16 мм бўлган стандарт элаклардан фойдаланилади. Элаклар устма-уст қўйилиб, энг устки элакка малум миқдорда қум солиниб эланади ва ҳар қайси элакдаги қолган айрим қолдиқлар (а2,5, ; а1,25; ва х.), сўнгра эса тўла қолдиқлар (А2,5; А1, 25 ; ва ҳ. к.), фоиз ҳисобида аниқланади. Исталган элакдаги тўла қолдиқ шу элакдаги айрим қолдиқлар ва юқорида жойлашган барча элаклардаги қолдиқлар йиғин-дисига тенг бўлади. Тўла қолдиқлар ҳажми қумнинг донадорлик таркибининг тавсифи ҳисобланади.
Қумлар доналарининг йириклик модули бўйича йирик, ўртача, майда ва жуда майда турларга бўлинади
Йирик тўлдирувчилар. ЎзРСТ 8736-93 талаби бўйича бетон тайёрлаш учун йирик тўлдирувчи сифатида шағал, чақиқ тош ва саноат чиқиндилари ишлатилади.
Шағал келиб чиқишига кўра тоғ, дарё ва денгиз шағалларига бўлинади. Тоғ шағалининг ташқи кўриниши ғадир-будир ва таркибида одатда қум, гил, чанг ва органик моддалар аралашмалари бўлади. Дарё ва денгиз шағали сувда кўп ювилгани сабабли юмалоқ ва сирти силлиқ бўлади. Бу эса унинг цемент-қум қоришмаси билан бирикишини ёмонлаштиради. Бетон учун ишлатилади-ган шағал таркибида ялпоқ доналарининг миқдори 15 % дан ва нинасимон чў-зинчоқ доналарининг миқдори эса 25 % дан кўп бўлмаслиги керак (оғирлиги бўйича). Шағал асосан мустаҳкамлиги унча юқори бўлмаган (синфи В25 гача) оғир бетонлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Чақиқ тош қаттиқ тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинадиган йи-рик тўлдирувчидир. У қиррали ва ўткир бурчакли доналардан ташкил топган бўлиб, доналарининг сирти ғадир-будирлиги билан фарқланади. Бу эса унинг цемент хамири билан мустаҳкам бирикишини таъминлайди. Унинг таркибида зарарли органик аралашмалар кам бўлади. Шу сабабли чақиқ тошлар синфи В30 дан юқори бўлган юқори мустаҳкам бетонлар тайёрлашда ишлатилади.
Доналарининг ўлчамларига қараб йирик тўлдирувчилар жуда майда (5...10 мм), майда (10...20 мм), ўртача (20...40 мм) ва йирик (40...70 мм) фракцияларга бўлинади. Уларнинг ҳар қайси миқдорида барча ўлчамдаги жуда майда ва йирик ўлчамда бўлган доналар бўлиши керак. Тўлдирувчи донасининг йирикли-ги бетонланадиган конструкциянинг ўлчами ва арматура стерженлари ораси-даги масофа билан белгиланади. Масалан, йирик тўлдирувчи доналарининг энг катта ўлчами бетонланадиган конструкция энг кичик ўлчамининг кўпи билан 1/3 қисмидан ёки арматура стерженлари орасидаги масофанинг кўпи би-лан 3/4 қисмидан кичик бўлиши керак.
Топшириқлар



  1. Бетон учун ишлатиладиган материаллар ҳақидаги маълумотларни ўрганинг ва дафтарингизга ёзиб олинг.

  2. Бетон учун майда тўлдирувчилар ҳақидаги маълумотларни ўрганинг ва дафтарингизга ёзиб олинг.

  3. Бетон учун йирик тўлдирувчилар ҳақидаги маълумотларни ўрганинг ва дафтарингизга ёзиб олинг.



Назорат саволлари
1.Бетон учун қандай тўлдирувчилар ишлатилади?
2. Бетон учун ишлатиладиган майда тўлдирувчилар ҳақида сўзлаб беринг.
3. Бетон учун ишлатиладиган йирик тўлдирувчилар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Download 15,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish