Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

III БОБ 
 
Ҳосилни йиғиб-териб олиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилишга тўғри келди. Ҳайвонлар 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
жонларини жабборга бериб астойдил ишладилар. Мукофотлар ҳам олишди. Зеро, ҳосил ҳам 
улар мўлжалидан мўлрок бўлган эди. Ўрок ва паншаҳа каби иш қуроллари одамларга-икки 
оёқлиларга мослаштирилганлиги сабабли ҳам ҳайвонлар анчагина қийналдилар. Уларни тўрт 
оёқлаб ишлатишнинг ҳам иложи йўқ эди. Ҳайвонлар нима қилишларини билишмасди. Чўчқалар 
бу машаққатларни ҳам енгиб ўтишга йўл кўрсатдилар. Ҳамма ҳайвонлар ақлли деб ҳисобланган 
чўчқалар орқасидан эргашишарди. Отлар фермага қарашли далалар майдонининг ҳажмини 
аниқладилар. Экин эқиладиган ерлар ҳисобини олишди. Ҳайвонлар пичанларни ўриш, 
йиғиштириш, тўплаш, рақамлаш ишларини Жоунз ва унинг хизматкорларига қараганда тез ва 
сифатли бажаришди. Чўчқаларнинг ўзлари ишламадилар. Ақлли бўлганликлари туфайли ҳам 
бажарилаётган ишларга раҳбарлик қилиб турдилар. Боксэр ва Кловир ўзларини ихтиёрий 
равишда араваларга қўшишди. Энди уларга сувлиқ, жуган, арғамчи ва қамчининг кераги йўқ 
эди. Аравага юкланган пичаннинг оғирлигидан отлар дала йўлида зўрға қадам ташлардилар. 
Чўчқалар улар орқасидан юриб «Чу, ўртоқ» дейишарди. Тўхташлари керак бўлган пайтларда эса 
«Тррр, ўртоқ» дердилар. Чўчқалар ҳайвонларнинг нимжонларига пичанларни ағдариб туришни 
топширдилар. Ҳаттоки ўрдак ва товуқлар ҳам жазирама қуёш оловида кун бўйи ишладилар. 
Тумшуқлари билан сомон йиғиштирдилар. Ҳайвонлар Жоунз ва унинг хизматкорлари ҳосилни 
йиғиб олишга сарфлайдиган одатдаги муддатдан икки кун олдин ишни тугатишди. Бу йил ҳар 
йилдагига нисбатан кўп ҳосил тўпланганди. Инсон ҳукмронлиги давридагидек 
исрофгарчиликка йўл қўйилмади. Товуқлар ва ўрдақлар ўткир кўзлари билан даладаги қолиб 
кетган ҳамма донларни чўқиб териб олдилар. Улар сидқидилдан ишлардилар. Ўғирлик қилишни 
хаёлларига ҳам келтирмадилар. Ҳатто бошқа ҳайвонлар билан биргаликда ишлаётган мушўқлар 
ҳам ўғирлик қилмадилар. Ёз бўйи фермадаги ҳар бир иш осонлик билан қийналмасдан 
силлиққина бажарилди. Ферма ҳаёти соат милларидек бир текисда борарди. Ҳайвонлар 
ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Шу давргача бу қадар тўкинчиликни орзу ҳам қилмагандилар. 
Фермадаги берилаётган озиқ-овқатлар етарли бўлиб, унинг устига ниҳоятда маззали ва лаззатли 
бўларди. Ўз-ўзига хизмат қилиш ташқил қилинди. Ҳайвонлар доимо норози бўлиб минғирлаб 
юрувчи эгаларидан қутулишганди. Текинхўр ва ҳайвонларга бокиманда бўлган инсонлар 
фермадан қувилганидан сўнг ҳайвонларнинг емишлари одатдагидан мўлрок эди. Олдинги 
даврларга қараганда ҳайвонлар меёридан ортиқ дам олишарди. Бўш вақтлардан қандай 
фойдаланишни билишмасди. Кўп муаммоларга дуч келишарди. Айниқса, маккажўхорини 
йиғиштириш, уни янчиш, шабадада шопириб донини ажратиб олишга қийналардилар. Чунки 
фермада маккажўхори донини ажратиб берадиган машина йўқ эди. Лекин чўчқаларнинг ақли, 
Боксэрнинг кучи билан муаммолар бартараф қилинарди. Боксэр тортиладиган ва итариладиган 
ишларни деярли ўзи бажарарди, бор кучини ишга соларди. Ҳамма ҳайвонлар Боксэрга ҳавас 
қилишар, унинг ишларидан ҳайратланишарди. Аслида мистер Жоунз ҳукмронлик қилган 
пайтларда ҳам яхшигина ишларди. Ҳозир эса якка ўзи учта отнинг вазифасини бажарарди. 
Фермадаги барча оғир ишлар Боксэрнинг зиммасига юклатилди. Тонгдан шомга қадар 
тортарди, судрарди ва итарарди. Ҳар доим иш қайнаган жойларда ҳозиру нозир бўларди. У 
тонгни қўтлаб олган хўроз қичқириғи билан бирга уйғонар ва иш куни бошланмасданоқ ишга 
шошарди. "Мен кўпроқ, ва кечагидан кўра яхшироқ ишлашим керак",-деб уйларди Боксэр. 
Шунинг учун ҳам олдида кўндаланг бўладиган қийинчилик ва муаммолардан қўрқмасди. 
"Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш" деган чақириққа оғишмай амал қиларди. Бошқа ҳайвонлар ҳам 
қараб туришмасди. Имқоният ва қобилиятларига қараб меҳнат қилишарди. Товуқлар ва 
ўрдаклар ҳосили йиғиштириб олинган даладан беш қоп макка тўпладилар. Мистер Жоунз 
ҳукмронлиги даврида одатга айланиб қолган жанжаллашиш, қизғаниш, бир-бирини сузиш
тишлаш, тепиш кабилар деярли йўқолган эди. Ҳеч ким уларнинг ишидан норози ҳам бўлмасди. 
Молий эрталаб уйқудан уйғонишга қийналарди._Бошқалардан озгина бўлса ҳам кечроқ ўрнидан 
туриш мақсадида ишдан эртароқ, қайтиб туёқларини тозалаб оларди. Мушукнинг одати ҳам 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish