Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
8
— Қўзғолондан кейин ҳайвонларга шакар бериладими ёки йўқми? 
— Йўқ,-деб жавоб берди Сноубол қатъийлик билан баланд овозда. Бизнинг фермамизда 
шакар тайёрлаш учун ишлаб чиқариш қуроллари йўқ. Лекин, ўртоқ, у вақтда сизга шакар керак 
бўлмайди. Сули ва пичанлар фермада етарли миқдорда тўпланади ва хоҳлаганингизча 
ейишингиз мумкин бўлади. Молли иккинчи маротаба: 
- Ўша пайтда сочларимга лента тақишим мумкинми? - деб сўради. 
- Сноубол ниҳоятда ҳайратланди: 
- Ўртоқ., - деди у, -сиз яхши кўриб сочларингизга тақиб олган ўша ленталар қулликнинг 
рамзидир. Наҳотки, озодлик деган муқаддас тушунчанинг моҳиятини англаб етмаган бўлсангиз! 
Молли Сноуболнинг сўзларига қаршилик билдирмади, сукут сақлади. Лекин берилган 
жавобдан қаноатланмаганлиги шундокқина сезилиб турарди. 
Чўчқалар қўлга ўргатилган Мусо деб аталадиган қора қарға томонидан тарқатилган 
уйдирмаларга қарши курашишнинг мураккаб эканлигини тушуниб турардилар. Гап ташувчи ва 
эртак айтувчи бу қора қарға мистер Жоунзнинг эркатойи эди. У ниҳоятда чиройли сўзлар ва ўз 
фикрини сиполик билан тушунтира оларди. Эшитувчининг диққатини эса дарров ўзига жалб 
қилиб оларди. Мусо кўпинча Шакартоғ деб аталган ажойиб ўлка ҳақида ривоят тўқирди. 
Ўлганларидан кейин ҳайвон ва паррандаларнинг руҳлари булутлардан ҳам юқорида жойлашган 
Шакартоғ ўлкасига учиб кетади деб ишонтирарди. Жаннат ўлкасида ҳар якшанба кунлари 
шакарқанд ва беда берилиши, ок қанд ва энгер уруғидан қилинган олий нав тортлар эса оёқлари 
остида ўсиб ётиши ҳақида қизиқарли ҳикоя айтарди. Кўпчилик ҳайвонлар Мусони 
ёқтирмасдилар. Меҳнатдан қочиб, афсоналар тўқиб ва айтиб кун кўришини хушламасдилар. 
Шунга қарамасдан баъзи ҳайвонлар Шакарқанд тоғи
борлигига ишонардилар. Чўчқалар эса бу 
ишончни тарқатиб юбориш мақсадида қизғин баҳс олиб борардилар. Чўчқаларнинг ишончли ва 
содиқ шоғирдлари Боксэр ва Кловир эди. Улар чўчқаларнинг фикрларини сўзсиз қабул 
қилишар, тез ўзлаштиришар ва ишонтира оладиган далиллар билан бошқа ҳайвонларга 
тарқатишарди. Улар ҳеч қачон мустақил фикр юритишмасди. 
Молхона биноси ичида бўладиган тунги йиғинлар ҳанузгача давом этиб келарди. Улар 
кўпайиб, "Англия ҳайвонлари" қўшиғини жўрликда қўйлаш билан якунланадиган бўлди. 
Қўзғалон чўчқалар кутганидан кўра эртарок муддатда рўй берадиган вазият етилиб қолди. 
Исённи амалга оширишда бундай имқоният бўлиб қолишини чўчқалар асло кутишмаганди. 
Мистер Жоунзнинг бошига қора кунлар тушди. У қобилиятли фермер бўлишига қарамасдан 
синиб қолди. Судлашиш жараёнида катта пул йўқотди. Оғир қайғуга ботиб, руҳи тушиб кетиб, 
ўзини билмайдиган даражада ичкиликка берилди. Соғлиғи ҳам ёмонлашиб борарди. Кун бўйи 
ошхонадаги стулда қимирламай ўтириб, турли рўзномаларни ўқир ва пивога бўктирилган нон 
билан Мусони овқатлантирарди. Фермадаги бўлаётган ишлар уни қизиқтирмай қўйди. 
Ишчилари эса ниҳоятда инсофсиз эди. Меҳнат қилишни асло ёқтиришмасди. Ферма далаларига 
фойдасиз ўсимликлар экила бошлади. Биноларнинг томлари эса тузатиш ва ямашга муҳтож эди. 
Фермани ўраб турган тўсиқлар қаровсиз ҳолда ағдарилиб ётарди. Ҳайвонларга бериладиган 
овқатлар ҳам мазза-матрасиз бўлиб, қорниларини тўйдирмасди.
Июнь ойиға келиб пичан ўрими яқинлашди. Йилнинг энг узун туни медсамиуўзив 
(медсамиуўз-ив тун маъносини билдириб, Ўзбекистонда 24 июнга тўғри келади) ҳафтанинг 
шанба кунига тўғри келди. Шу куни мистер Жоунз Вилингдон (Англия қишлокларидан 
бирининг номи)га борди. У ерда жойлашган "Қизил шер" пивохонасида одатдагидан кўп ичиб 
қолиб кетди ва фермага қайтиб келолмади. Ферма ишчилари эрта тонгда туриб сигирларни 
соғиб олишди. Сўнгра қуён овлагани кетишди. Улар жуда шошилганликлари туфайли 
ҳайвонларга ем беришмади. Мистер Жоунз чошгоҳга яқин фермага қайтиб келиб, ошхонадаги 
диванга чўзилди. Юзига «Жаҳон ахборотномаси» рўзномасини ёпиб олиб қаттиқ уйқуга кетди. 
Кеч тушиб, вақт алламаҳал бўлганлигига қарамасдан ҳайвонларга ҳанузгача овқат 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish