IV БОБ
Ёзнинг охирларига келиб "Манор ферма»сида рўй берган воқеа атрофдаги фермаларга
тарқалди. Сноубол билан Наполеон бошқа фермадаги ҳайвонларни ўзларига қўшилишга ундай
бошлашди. Бошқа фермаларда яшаётган ҳайвонларга қўзғалоннинг дастури ва уни амалга
оширишнинг ўзига хос йўлларини ўргатиш учун каптарлар учирилди. Айниқса, «Англия
ҳайвонлари" қўшиғини ўргатиш каптарларнинг асосий мақсади бўлиши кераклиги обдан
уқтирилди. Фермадан қувиб юборилган мистер Жоунз эса кўп вақтини Вилингдондаги «Қизил
шер» пивохонасида ўтказаётган эди. Пивохўрларга ўз фермасидан ўзининг ҳайвонлари қувиб
юборганликлари ҳақида алам билан гапирарди. Ваҳшийлашиб кетган ҳайвонларнинг
адолатсизликлари ҳақида тинимсиз сўзларди. Пивохонага йиғилган деҳқонларнинг
айримларини унга раҳми келарди. Лекин улар мистер Жоунзга ёрдам беришни ўйлашмасди ҳам.
Баъзи пивохўрлар эса мистер Жоунзнинг фожиасидан фойда излашарди. «Ҳайвон
ферма»сининг яқинида «Фоксвуд» деб номланган ферма жойлашган эди. Ферма эгаси
Пилкингтин ниҳоятда маъсулиятсиз ва унинг устига ландовур одам бўлиб, фермадаги ишларга
Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
www.ziyouz.com кутубхонаси
16
эътиборсизлик билан қарарди. Атрофидаги фермерлар билан келишолмасди. Мистер Жоунзни
ҳайдаб юборган ҳайвонлар билан ҳам муносабати ёмон эди. Кўп вақтини асосан балиқ овлаш
билан ўтказарди. Ов қилишни жуда яхши кўрарди. Йилнинг тўрт фаслига хос ов машғулотлари
билан шуғулланиш унинг доимий иши эди. Натижада каттагина майдонни эгаллаган ферма
қаровсиз ҳолатга келганди. Ферманинг боғлари ва мевазорлари чакалакзорларга айланиб
кетганди. Яйловлар янгиланмасди. Яйловлар атрофидаги тўсиқлар бўзилганди. Умуман
айтганда, қаровсиз қолдирилган ферманинг ахволи хароб эди. «Ҳайвон ферма»си яқинидаги
фермалардан яна бири ер майдони кичикроқ бўлган «Пинчфийлд» фермаси бўлиб, унинг ҳолати
яхшигина эди. Ферма эгаси Фредрик уддабуронлиги қаттиққўллиги билан ном чиқарганди. Суд
жараёнларида ҳамиша ютиб чиқиши билан машҳур эди. Савдо ишларида ҳам уста, ўзи билан
муомала қилувчи шеригини қаътий фикрга эгалиги ва дадилиги билан лол қолдирарди.
Пилкингтин Фредрик билан ҳатто умумий манфаатлари йўлида ҳам келишолмасди. Улар доимо
қаттиқ жанжаллашиб юришарди. Лекин ҳар иккалалари ҳам «Ҳайвон ферма»сида рўй берган
воқеадан жуда қўрқишарди. Фермаларидаги ҳайвонларнинг хабардор бўлиб қолишларини асло
исташмасди. Шунинг учун ҳам ҳар иккалари юз берган воқеа ҳақида ҳайвонларнинг хабар
топишларини ва муҳокама қилишларини қаттиқ назорат остига олишган эди. Фермани
ҳайвонлар бошқара олишларига Фредрик ҳам, Пикингтин ҳам шубҳа билан қарарди. «Ҳаммаси
икки ҳафтадан кейин тугайди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача», - дейишарди улар. «Ҳайвон
ферма»си деган номга тоқат қилолмасдилар. Бу ферма ҳақида гап кетган пайтларда ҳанузгача
"Манор ферма" деб аташарди. "Манор ферма"да ҳайвонлар бир-бирлари билан урушмокдалар,
улар орасида очарчилик бошланган деган хабарларни тарқатишарди. Лекин вақт ўтган сари
ҳайвонларни бу маълумотларга ишонишга мажбур қилишлари бефойда эканлигини сезиб
қолишарди. Шунинг учун ҳайвонлар орасида авж олаётган воқеалар, яъни ҳайвонларнинг
ҳайвонхўр ва одамхўрлиги, бир-бирларига қиздирилган тақа билан азоб бераётганлари,
аёлларни эса ўртада эканлиги ҳақидаги хабарларни тарқатиша бошлашди.Одамлар ҳайвонлар
қўзғалонининг табиати қонунларига зидлигини таъкидлашарди. Ҳайвонлар эса бу хабарларга
ишонишмасди. Одамларни қувиб юбориб, уларнинг ишларини ўзлари бажараётган ҳайвонлар ва
«Ҳайвон ферма»сида рўй бераётган воқеалар ҳақидаги сохта хабарлар овозаси тезлик билан
атроф фермалардаги ҳайвонлар орасида ёйилиб борарди. Йил бўйи қўзғалонлар шарпаси
фермалар бўйлаб кезиб юрди. Қўлга ўрганган буқалар ёввойилашди, қўйлар эса тўсиқларни
бузишарди, сигирлар пақирларни тепишарди, отлар панжаралар устидан сакраб ўтишдан бош
тортишиб, тўсиқлар олдида тўхташиб, хурпайиб олишар ва устларига миниб олган одамларни
ирғитиб юборишарди. «Англия ҳайвонлари» шитоб билан яшин тезлигида бошқа фермадаги
ҳайвонлар орасида тарқалиб борарди. Инсонлар ашулани эшитганларида тоқат қилолмасдилар,
тепа сочлари тикка бўлиб кетарди.Қўшиқнинг бемаза эканлиги, сўзлари ўринсиз
ишлатилганлигини исботлашга ҳаракат қилишарди. Ахлатга ирғитиб юбориладиган мағзавага
ўхшаган ашулани қандай қилиб ҳайвонлар мароқ билан куйлашаётганларига ақллари бовар
қилмаётганлиги ҳақида куйинишиб гапиришарди. Агар фермадаги ҳайвонлар айтишаётганини
сезиб қолишадиган бўлса дарҳол тўхтатишиб, аёвсиз калтаклашарди. Лекин ҳайвонлар орасида
тезлик билан ёйилиб бораётган ашулани ҳам тўхтатишнинг иложи йўқ эди. Қушлар тўсиқлар
устида хуштак чалиб чуғурлашарди, каптарлар қайрағоч дарахтларининг устига қўниб олиб
ҳув-ҳувлашарди. Ҳатто темирчилик устахонасидаги товушлар ва черковнинг қўнғироқларининг
товушлари ҳам қўшиқ оҳангига мослаштирилган эди. Одамлар ҳайвонларни сеҳрлаб олган бу
қўшиқни эшитганларида эртанги кунлари ҳақида башорат қилинаётгандай қўрқиб
кетишарди.Октябрь ойининг бошлари эди. Ҳайвонлар маккажўхори пояларини ўриб, бир жойга
тўплаб, навларга ажратаётган эдилар. Каптарлар гуруҳи «Ҳайвон ферма»си ҳовлисига учиб
келиб, безовталик билан ерга қўндилар. Улар Жоунз ва унинг хизматкорлари, Фоксвуд ва
Пинчфийлд фермасида ишловчи олти одам «Ҳайвон ферма»сининг бешга бўлинган темир
Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
Do'stlaringiz bilan baham: |