15-мавзу: Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва
индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши
Бугун Ўзбекистон минтақада барча соҳаларда жадал суръатларда
ривожланаётган мамлакат – бу халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган
эътироф. Ривожланиш, тараққиёт эса ўз-ўздан бўлмайди. Иқтисодиёт ва
ижтимоий ҳаётда кузатилаётган ҳозирги ўзгариш ва ютуқлар мамлакат раҳбари
томонидан кўтарилган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳамда ижрочиларнинг
машаққатли меҳнат маҳсули эканлиги шубҳасиз. Бу эътирофлар, дастлабки
ютуқлар ўзимизники албатта. Лекин уларни янада яхшилаш мамлакат
сиёсатининг асосий мақсадларидан биридир.
Инсоният тараққиёти, барча соҳаларда кечаётган глобаллашув жараёнлар,
сифат ва таркибий ўзгаришлар халқаро ҳамкорлик ва алоқаларни янги босқичга
кўтариш баробарида ҳар бир мустақил мамлакатнинг ушбу ҳолатларга янгича
қарашга, улар билан бирга одим ташлаш вазифасини кўндаланг қўймоқда. Бу
эса, энг аввало, ўша мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги ўрни, халқаро рейтинг ва
кўрсаткичларда тутган мавқеи билан белгиланади.
Бугун ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида янгилик ва бунёдкорлик ишлари жадал
суръатларда давом этмоқда. Табиийки, бундай янгиланишлар натижаси нафақат
халқимиз ҳаётида, балки нуфузли халқаро рейтинг ва индекслар
кўрсаткичларида ҳам ўз ифодасини топаётир.
Айтиш керакки, халқаро рейтинг ва индекслар ҳар бир мамлакатнинг
ривожланиш жараёнини ўзида намоён этиб, давлат бошқаруви сифати,
аҳолининг турмуш даражаси, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси, тадбиркорлик
фаолияти ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш
ва рақобатбардошлик каби муҳим жиҳатларнинг кўзгусидир. Бу жиҳатлар
мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятида ҳам мужассам. Буларнинг барчаси
инсон қадрини улуғлашга, одамларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб
яшашини таъминлашга хизмат қилиши билан янада теран мазмун касб этади.
Президентимизнинг шу йил 2 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон
Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда
давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги
механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони юртимизда бу йўналишда
амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал
бўлди.
Мазкур фармонга мувофиқ, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш
бўйича республика кенгаши тузилиб, соҳада парламент назорати ўрнатилди.
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг
ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида
улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги
Фармони ана шу саъй-ҳаракатларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат
қилиши билан аҳамиятли.
Оқибат натижада мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
соҳалардаги жозибадорлигини ошириш мезони бўлиб хизмат қиладиган
халқаро рейтинг ва индексларни ошириш жараёнида парламентнинг ўрни
қандай бўлади? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 июнь куни
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини
яхшилаш борасида парламентнинг, хусусан, Қонунчилик палатасининг роли»
мавзусида ўтказилган семинар ана шу мавзуга қаратилди ва Президент
фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда
парламент олдида турган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жаҳон банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Бирлашган миллатлар
ташкилотининг Тараққиёт дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилоти, Жаҳон иқтисодий форуми, Халқаро бюджет ҳамкорлиги, INSEAD
халқаро бизнес-мактаби ва Economist Intelligence Unit каби халқаро рейтинг
агентликлари ва ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилди.
Ўтган давр мобайнида халқаро рейтинг агентликларининг 2019-2020
йилларда чоп этилган ҳисоботларига биноан республиканинг иқтисодий
рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада ўсди. Хусусан “Fitch Ratings” ва “S&P
Global Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг баҳосига кўра 2019 йилда
мамлакатнинг суверен кредит рейтинги «BB–» барқарор даражада сақланиб
қолмоқда.
Жаҳон банки «Бизнес юритиш 2020» янги йиллик ҳисоботида (Doing
Business 2020) сўнгги бир йилда Ўзбекистон Республикаси бизнес ислоҳотини
амалга оширишда энг катта ютуқларга эришган 20 та мамлакат қаторига
киришга
имкон
берган
тўртта
ислоҳотни
амалга
оширгани
тўғрисидаги ахборотни тарқатди. Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон ушбу
рейтинг ҳисоботида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 7
поғонага кўтарилди.
2019 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати
индикаторларининг 2018 йил учун эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон
Республикаси бир қатор индикаторлардан яхшиланганлигини маълум бўлди.
Хусусан, «Коррупцияни назорат қилиш» индексида 1 поғонага, «Ҳукумат
самарадорлиги» индексида 3 поғонага, «Норматив сифат» индексида 7
поғонага, «Қонун устуворлиги» индексида 4 поғонага, «Сўз эркинлиги ва
ҳисобдорлик» индексида 5 поғонага кўтарилди.
Семинарда Президентимизнинг 2020 йил 2 июндаги Фармони билан халқаро
рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил
этилаётгани, давлат органларининг биринчи раҳбарлари Ўзбекистон
Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш учун
масъул қилиб белгилангани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, мазкур ҳужжат билан Адлия вазирлиги марказий аппарати
тузилмасида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг
ташкил этилиши мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни
мувофиқлаштириб бориш имкониятини яратиши, бу эса ўз навбатида кўзланган
натижага эришишда айни муддао бўлиши қайд этилди.
Сўнгги тўрт йил мобайнида мамлакатимиз Мерос жамғармасининг
«Иқтисодий эркинлик» индексида 52 поғонага, Жаҳон банкининг «Логистика
самарадорлиги» индексида 19 поғонага, «Бизнес юритиш» индексида 18
поғонага кўтарилган.
Халқаро рейтинг ва индекслар дунёдаги институционал муҳитнинг
сифатини баҳолашда иқтисодий ривожланишнинг асосий шарти сифатида
жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилинган воситадир. Улар нафақат
экспертлар, балки давлатлар даражасида ҳам ислоҳотлар ва ижтимоий-
иқтисодий сиёсат мезони сифатида қўлланиб келинади.
Кейинги йилларда мамлакатимиз кўпгина устувор рейтингларда юқорилаб
бораётгани юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, жамиятимизда
очиқлик, ошкораликни таъминлаш борасида қилинаётган эзгу ишларнинг
муҳим натижасидир.
Масалан, яқинда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилотининг -
(ЮНИДО) “Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси” бўйича ҳисоботи чоп
этилди. Унда мамлакатимиз илк маротаба акс эттирилиб, 152 та мамлакат
орасида 92-ўринни, МДҲга аъзо давлатлар орасида 5-ўринни, Марказий Осиё
мамлакатлари орасида 2-ўринни эгаллади.
Айтиш керакки, бугун жамиятимиздаги ислоҳотларнинг бош мақсади
халқимизни рози қилишдек эзгу мақсадга йўналтирилмоқда. Барча саъй-
ҳаракатларимиз, ислоҳотларимиз, қабул қилаётган қонун ва қарорларимиз
замирида ҳам ушбу мақсад мужассам. Аҳоли юритилаётган сиёсатдан қанчалик
рози бўлса, турли рейтинг ва индекслардаги ўрнимиз ўз-ўзидан ошиб
бораверади.
Хусусан, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш, макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш истиқболларини яхшилашга
қаратилган босқичма-босқич ислоҳотлар 2020 йилда Жаҳон банкининг “Бизнес
юритиш” индексида 76-ўриндан 69-ўринга кўтарилишимизга, “Transparency
International”нинг Коррупцияни қабул қилиш индекси ҳамда “World Justice
Project”нинг Қонун устуворлиги индексида мамлакатимиз ўрни яхшиланишига
олиб келди.
Шу билан бирга, бу йўналишда ҳали қилиниши керак бўлган вазифалар
талайгина. Президентимиз фармони асосида давлат органлари фаолияти
натижадорлигини олий, яъни парламент даражасида назорат қилиш
белгиланганидан мақсад — бу борада вазирлик ва идоралар раҳбарларининг
масъулиятини оширишдир. Шу боис, халқаро рейтинг ва индекслар билан
ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди. Олий Мажлис депутатлари
ва сенаторларининг халқ томонидан сайланишини инобатга оладиган бўлсак,
мазкур механизм соҳадаги чора-тадбирлар ижроси устидан халқ назорати
ўрнатилганлигини англатади.
Эндиликда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўзлари масъул бўлган рейтинг
ва индексларда кўрсаткичларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан республика кенгашида ҳисобот бериб
борадилар.
Халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатимиз ўрнининг яхшиланиши
кўп жиҳатдан қабул қилаётган қонунларимизнинг жойлардаги ижросига
боғлиқ. Шунинг учун ҳам кенгаш таркибига маҳаллий ҳокимлар киритилди. Бу
эса қонун талабларининг жойлардаги ижроси юзасидан муаммоларни вақтида
аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради.
Шу орқали бу йўналишдаги ишларда парламент, вазирлик ва идоралар
ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланади,
сансалорлик ҳолатларининг олди олинади, барча ишлар мувофиқлаштирилган
ҳолда ташкил этилади.
Албатта, бу кўп вақт сарфланадиган, прогрессив билимларни талаб этувчи
янги жараёнлардан бири. Бу, шубҳасиз, масъул давлат органларининг ўзларига
бириктирилган халқаро рейтинг ва индекслар методологиясини изчиллик билан
ўрганиш, уни тўғри талқин қила олган ҳолда амалиётга татбиқ эта олиш,
халқаро рейтинг ва индексни берувчи ташкилот билан алоқаларни ўрната олиш
билан боғлиқдир.
Очиғи, барча вазирлик ва идоралар, айниқса, жойлардаги ҳокимликлар ёки
парламент аъзоларининг барчаси ҳам масаланинг туб моҳиятини тўла англаб
етди, деб айтиш мушкул. Юқорида айтганимдек, рейтинг ва индекслар
жойлардаги вазиятга боғлиқ, қонунларнинг ижросига боғлиқ. Минг афсуски,
жойлардаги ҳокимликлар ёки давлат органлари вакилларининг баъзида билиб-
билмай айтган гап-сўзлари ёки хатти-ҳаракатлари рейтинг ва индекслардаги
ўрнимизга салбий таъсир қилади.
Шу ўринда барча раҳбарлар, улар қайси даражадаги раҳбар бўлишидан
қатъи назар, ўз ҳаракатларини қонунларда белгиланган тартибда амалга
оширишлари зарур эканини яна бир карра таъкидламоқчиман. Одамлар билан
мулоқотларда эса инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши шарт.
Ҳар бир тизимда ишларимизни самарали ташкил этиш мақсадида барча
вазирлик ва идораларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича
таркибий бўлинмалар ташкил этилишига эришдик. Бу эса ишимизни анча
осонлаштиради. Ажратилган алоҳида ходимлар доимий равишда ўзларининг
вазирлиги ёки идораси масъул бўлган халқаро рейтинг ва индекс бўйича иш
олиб боради.
Халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти, олдимизда турган устувор
вазифаларни белгилаш, рейтинг агентликларининг методологияларини ўрганиш
мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вазирлик ва идоралар масъуллари
учун махсус тренингларни бошладик.
Шу билан бирга, энг асосий ишимиз қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг амалдаги ижросини, бир сўз билан айтганда, қонун
устуворлигини таъминлашдир. Бу борада биз парламент ва жамоатчилик
назоратини қатъий йўлга қўйишга киришдик ва, албатта, ижобий натижаларга
эришамиз.
Ўзбекистоннинг ушбу халқаро индексларда эътироф этилмаганига бир неча
сабаблар
бор.
Масалан,
Жаҳон
иқтисодий
форумининг
“Глобал
рақобатбардошлик индекси”га мамлакатимизни киритиш масаласи юзасидан
Молия вазирлиги олиб борган музокаралар натижасида индексга кириш
жараёни 2 йил муддатни талаб этиши маълум бўлди.
Биринчи йилда ташкилот томонидан Ўзбекистонда расмий сўровнома
ўтказиш учун ҳамкор, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-тадқиқот
институтлари танлаб олинади ва сўровнома ўтказилади. Иккинчи йилда
сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг индексдаги норасмий
ўрни белгиланади ҳамда уларнинг Ўзбекистон кўрсаткичларининг ҳақиқий
тенденциялари билан қай даражада мос келиши текшириб кўрилади. -
Тенденциялар махсус экспертлар томонидан 2 йил мобайнида мунтазам
кузатилиб борилади ва таҳлил қилинади.
Халқаро бюджет ҳамжамиятининг “Бюджет очиқлиги индекси”га кириш
масаласига тўхталадиган бўлсак, индекс бўйича мамлакатда тадқиқот ўтказиш
учун зарур ресурслар (жумладан, маблағлар) фақатгина халқаро нодавлат
ташкилотлар ва институтлар (донорлар) ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳамжамиятнинг асосий талабларидан бири — тадқиқот ўтказишдаги
маҳаллий ҳамкор сифатида мустақил фуқаролик жамияти институтлари
(нодавлат нотижорат ташкилотлар) бўлиши зарур. Мазкур индекс ҳисоботида
мамлакатимизни акс эттириш бўйича якуний қарор ташкилотнинг жорий йил
август ойидаги йиғилишида кўриб чиқилишига келишилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Тўғридан-тўғри
хорижий
инвестицияларни
тартибга
солиш
чекловлари
индекси”да
Ўзбекистонни эътироф этиш мақсадида тузилма масъул раҳбарлари билан
музокаралар ўтказилди. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилоти билан биргаликда “Инвестицион сиёсат шарҳи — Ўзбекистон”
номли ҳисоботни ишлаб чиқиш ва бу орқали индексда мамлакат ўрнини акс
эттириш имкониятларини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Корнелл университети, Халқаро интеллектуал мулк ташкилотининг “Глобал
инновациялар индекси”да мамлакатимиз ўрнини акс эттириш масаласида
Инновацион ривожланиш вазирлиги музокаралар ўтказмоқда. Ҳозир ушбу
индексда талаб этилган зарур статистик маълумотларни жамлаш бўйича
ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилган.
Албатта, бундай маълумотлар турли ахборотномалар шаклида тегишли
ташкилотлар, хусусий инвесторлар ҳамда халқаро экспертларга жўнатилмоқда.
Шунингдек, улар вазирликларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий
тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола
этиб борилмоқда.
Бундан ташқари, айрим рейтинг ва индексларда талаб этилган статистик
маълумотлар республикамизнинг давлат идоралари ва ташкилотлари
томонидан шакллантирилган статистик маълумотлар базасига асосланади.
Масалан, БМТнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”да жами 206 та
миллий индикатор тасдиқланган. Давлат статистика қўмитаси томонидан
яратилган махсус сайтга бу борадаги зарур маълумотлар доимий равишда
жойлаштирилади. Шунингдек, халқаро рейтинг ва индекслар учун керакли
маълумотлар давлат идоралари томонидан мунтазам янгиланиб борилади.
Мисол учун, ҳукумат портали доирасида “Очиқ маълумотлар портали” ишга
туширилган. Мазкур портал Давлат статистика қўмитасининг давлат органлари
ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар базаси юритилиши ва янгиланиши,
шунингдек, тегишли ахборотларнинг ўз вақтида акс эттирилишини
мувофиқлаштириб келмоқда.
Умуман олганда, халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотлар
тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар натижаларига,
нодавлат нотижорат ташкилотлар маълумотларига ҳамда миллий ва хорижий
экспертлар хулосаларига таянади. Бу эса, ўз навбатида, республика миқёсида
иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва уларнинг
натижаларидан маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар қай даражада хабардор
эканини кўрсатиб беради.
Асосан, сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларда мамлакатимиз ўринлари
нисбатан қуйи поғоналарда. Масалан, Сўз эркинлиги ва ҳисобдорлик индексида
191-ўринда, Норматив сифат индексида 184-ўринда, Коррупцияни назорат
қилиш индексида 183-ўринда, Қонун устуворлиги индексида 182-ўринда,
Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 156-ўринда турибмиз. Албатта, сўнгги 3-4
йил мобайнида ушбу соҳаларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари
қабул қилинди, турли институционал ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, мамлакатимизда сўз эркинлиги ҳамда оммавий ахборот
воситаларининг чеклов ва тўсиқларсиз фаолият юритиши учун зарур
шароитлар яратилди. Оммавий ахборот воситалари учун медиа бозорида тенг
шароит яратиш ва уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва
блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий масс-медиани қўллаб-
қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳадаги муносабатларни тартибга солиш
мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Бу борадаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини
ташкил
этиш,
турли
органлар
ва
ташкилотларнинг
фаолиятини
мувофиқлаштириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни
шакллантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши
ташкил этилди. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида
давлат сиёсатини юритувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди.
Қатор соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ қонунчиликнинг жадал
ривожланиши айрим ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган
кўплаб нормаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам
қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш, уни тизимлаштириш, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини
ошириш, ижроси мониторингини такомиллаштириш мақсадида Норма
ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Бироқ шунча ишларга қарамай, индекслардаги кўрсаткичлар бу борада ҳали
камчиликларимиз борлигини кўрсатиб турибди. Шу боис, қатор муҳим
вазифаларни белгилаб олганмиз. Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг
коррупцияга қарши курашиш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб
чиқишимиз зарур бўлади.
Шунингдек, давлат органларида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий
баҳолаш тартибини белгилаш ва давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг
олдини олиш бўйича рейтингини шакллантиришни йўлга қўймоқчимиз.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг Коррупцияга қарши давлатлар гуруҳи
(ГРЕКО) халқаро ташкилотига аъзо бўлиши ва бу ташкилотнинг коррупцияга
қарши тегишли конвенциялари талабларини миллий қонунчилигимизга
имплементация қилиш масаласини ҳам ўрганиб чиқишимиз лозим.
Оммавий ахборот воситалари, фикрлар хилма-хиллиги ва сўз эркинлигини
таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашимиз зарур.
Айниқса, журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик
қилишга оид ҳуқуқбузарликларга нисбатан жавобгарликни белгилашимиз
керак.
Республиканинг сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларда қуйи поғоналардан
жой олганлигининг сабабларидан яна бири мазкур рейтинг ва индекслар,
асосан, жамоатчилик фикри ва халқаро экспертлар хулосаси асосида
шакллантирилишидадир.
Қолаверса,
индекс
юритувчи
ташкилотлар
сўровномалари фақатгина мустақил фуқаролик жамияти институтлари
(нодавлат нотижорат ташкилотлар) билан ҳамкорликда ўтказилишини инобатга
олиб, республика миқёсида бундай ташкилотлар камлиги ҳамда улар
томонидан тадқиқот ишларини амалга ошириш салоҳияти чекланганлиги каби
омиллар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.
Шу ўринда алоҳида қайд этишимиз зарур, ҳар бир давлат органи, айниқса,
республика даражасидаги вазирлик, идора, ташкилотлар ҳузурида нодавлат
нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари
тузилиб, улар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Албатта, Ўзбекистон умумий рейтингда 6 та поғонага пасайди. Лекин
рейтингни шакллантирувчи компонентлар бўйича бирмунча ўсиш кузатилган.
Масалан, ушбу рейтингнинг “Инсон капитали”, “Электрон иштирок” ва
“Телекоммуникация инфратузилмаси” индекслари бўйича кўрсаткичлар 0,01
дан 0,14 пунктгача ошган.
“Электрон иштирок” индекси бўйича республикамиз ўзининг кўрсаткичини
0,80 пунктгача ошириб, умумий рейтингдаги ўрнини 13 поғонага кўтарди ва 46-
ўринни эгаллаб, электрон иштирок индексининг жуда юқори ривожланиш
даражасига эга мамлакатлар рўйхатига кирди. Ваҳоланки, 2018 йилда ушбу
индекс бўйича мамлакатимиз 59-ўринда эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга очиқ маълумотлар бўйича энг юқори балл
берилди. Албатта, “Электрон ҳукуматни ривожлантириш” рейтингидаги
ўрнимиз пасайишига айрим омиллар таъсир қилди. Энг аввало, таъкидлаш
жоизки, 2018 йилдан жорий йилнинг апрель ойига қадар республикамизда
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва “Электрон ҳукумат” тизимини
жорий этишда ягона мувофиқлаштирувчи орган мавжуд бўлмаган. Натижада
рейтингни ошириш бўйича аниқ белгиланган чора-тадбирлар режаси қабул
қилинмаган ва тегишли ишлар етарли даражада ташкил этилмаган. Ҳозир
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
ушбу ишга масъул этиб белгиланган.
Шунингдек, миллий электрон хизматлар портали ҳамда таълим, меҳнат,
ижтимоий хизматлар, соғлиқни сақлаш, молия ва атроф-муҳит соҳаларидаги
тегишли вазирлик ва идораларнинг веб-сайтлари ҳам талабга тўлиқ жавоб
беради, деб айта олмаймиз. Ушбу сайтлар рейтингнинг “Электрон хизматлар”
компонентида 148 та жиҳат бўйича баҳолаб борилади. Миллий онлайн
хизматлар портали ва расмий веб-сайтларнинг мобиль қурилмалардан
фойдаланиш учун мослашган шакллари етарли даражада жорий этилмаган.
Шунингдек, транзакция хизматлари даражасининг пастлиги, давлат
божлари, турли йиғимлар ва жарималарни тўлиқ электрон тарзда тўлаш ҳам
охирига етмаганлиги рейтингдаги ўрнимизга салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Рейтингнинг “Инсон капитали” компоненти бўйича ҳам ишлашимиз керак
бўлган айрим камчиликлар бор. Масалан, масофавий ўқитиш имкониятларидан
тўлиқ фойдаланилмаётгани, олий маълумотга эга аҳоли қатлами бўйича аниқ
маълумотлар етарли эмаслиги рейтингдаги ўрнимизга таъсир қилмоқда.
Мобиль алоқа абонентлари, интернет фойдаланувчилари улушини
бегилайдиган “Телекоммуникация инфратузилмаси” компонентида эса
республиканинг узоқ ҳудудларига юқори тезликдаги симли интернет тармоғи
етиб бормаганлиги ҳам рейтингдаги ўрнимизга ўз таъсирини ўтказмоқда.
Бу камчиликларни тўғрилаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб
олганмиз. Умид қиламизки, навбатдаги ҳисоботларда ушбу йўналишда
мамлакатимиз ўрни янада яхшиланишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |