Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Ўзгартиришларга қаршиликни бартараф этиш



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

 
Ўзгартиришларга қаршиликни бартараф этиш жуда муҳим вазифа 
бўлиб, унда ана шу қаршиликларни бутунлай йўқотиб бўлмасликни 
эътиборга олиш лозим. Аммо бундай қаршиликларни камайтириш имконини 
берадиган ёндашувлар бор.
Масалан, россиялик олим К. Левин ўзгартиришларга алоҳида назар 
билан қараш усулини ишлаб чиқди. У мазкур ўзгартиришлар жараёнини 
турли йўналишда ҳаракатланувчи кучларнинг жўшқин нисбати деб 
ҳисоблайди. Бу усул “куч майдонлари модели” деб аталди. Ўзгартиришларни 
бошлаш учун вазиятни қўзғатиш, уни мувозанатдан чиқариш:
- ўзгартиришларни ёқловчи кучларни кўпайтириш; 
- ўзгартиришларга қарши кучларни қисқартириш; 


69 
- ўзгартиришларга қарши ҳаракат қилаётган кучларни ўзгартиришлар учун 
ҳаракат қилаётган кучлар тарафига ўтказиш керак. 
Шуни назардан қочирмаслик керакки, ўзгартиришларни амалги оширишга 
киришган кучлар қатъий ҳаракат эвазига дуруст натижага эришишлари 
мумкин, аммо бу натижа қимматга тушади. Агар қаршилик қилувчи кучлар 
аниқланиб, ана шу кучларни камайтиришга ва уларни ўз фикрини 
ўзгартиришга кўндиришнинг иложи топилса, ўзгартириш соҳасида самарага 
эришиш мумкин.
Ўзгартиришларга қаршиликни камайтириб, ходимларнинг қўллаб-
қувватлашига эришиш учун ташкилот раҳбарияти: 
- ўзгартиришларга киришиш учун одамларни жалб қилиши; 
- одамларга эътиборни кучайтириб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаши; 
бу ишда қийинчиликка учраётган кишиларни аниқлаб, бунинг сабабларини 
аниқлаши лозим. Ўзига қизиқиш билан қаралаётганини сезган кишилар ўз 
муаммоларини айтиб беришлари мумкин. Шу йўл билан ҳамкорликка 
эришилади; 
- мулоқотга қиришмоғи лозим. Самарали мулоқот ва холис ахборот миш-
мишларга ва асоссиз хавотирликларга чек қўяди, одамларда ўзгартиришларга 
ва уларни амалга оширишга иштиёқ уйғотади; 
- ходимларни ўзгартириш жараёнига бевосита жалб этиши ва шу йўл билан 
ходимларнинг қизиқишини ошириши, қаршилигини сўндириши керак; 
- ходимлар билан музокара бошлаб, ўзгартиришлар фойдали бўлишига уларни 
ишонтириши ва ҳеч бўлмаганда мажбур қилиши; 
- ходимларни ташкилий ва инновацион ўзгартиришларга қизиқтириши ва шу 
каби тадбирларни ишга солиши лозим. 
Маъмурият янгича ишлашдан қатъиян бош тортаётган ходимларни 
бошқа бўлинмага ўтказиши мумкин. Баъзан ташкилотлар турли-туман 


70 
тадбир-чораларни ишга соладилар, масалан, янгиликка қарши турганларнинг 
иш бошиларини ўз томонига оғдириб олиш учун унга бирон-бир янги 
раҳбарлик лавозими таклиф қилинади, қўшимча ваколатлар берилади ва 
бошқа неъматлар инъом этилади, шу тариқа уни янгиликка қаршилар 
томонидан иттифоқчиларга ва янгилик жонкуярлари сафига ўтказиб олинади. 
Ташкилот ва ҳар бир ходимнинг манфаатларини иложи борича бирга 
қўшиш, бўлажак ўзгартиришлар ҳақида жамоани хабардор қилиш, амалий 
таклифлар бериш имкониятини яратиш, бўлажак ўзгартиришлар ҳақидаги 
фикр-мулоҳазаларни бемалол айта олиш каби воситалардан самарали 
фойдаланилса, чалакам-чатти ва тасодифий ўзгартиришлардан ташкилотнинг 
барча аъзоларига манзур бўлган доимий, режали ўзгартиришларга ўтиш 
мумкин бўлади.

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish